Режа: Фан, техника тараққиёти ва интенсивлаштириш Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни ташкил этиш


Европа Иттифоқидаги инновацион сиёсатнинг асосий йўналишлари давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий манбалар билан таъминлаш ҳамда рағбатлантириш характерига эга бўлиб, қуйидагилардан иборат


Download 0.64 Mb.
bet3/4
Sana07.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1174320
1   2   3   4
Bog'liq
14-мавзу

Европа Иттифоқидаги инновацион сиёсатнинг асосий йўналишлари давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий манбалар билан таъминлаш ҳамда рағбатлантириш характерига эга бўлиб, қуйидагилардан иборат:

  • ягона антимонопол қонуниятни ишлаб чиқиш;
  • жиҳозларга тезкор амортизация тизимини қўллаш;
  • илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига имтиёзли солиқларни қўллаш;
  • тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасида инновацион фаолиятни рағбатлантириш;
  • янги технологиялар соҳасида инновацияларни рағбатлантириш учун ташкилотларни тўғридан-тўғри молиялаштириш;
  • ОТМ, ИТИ ва бошқа илмий муассасаларнинг инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлигини рағбатлантириш.

Жаҳон тажрибасида ҳудуд инновацион муҳитини такомиллаштиришнинг турли усуллари бор:

  • ҳудудда инновацион инфратузилма ривожланишини шакллантириш (технопарклар, бизнес-инкубаторлар, ҳудудий инновацион жамғармалар);
  • трансфер технологиялар тизимини ташкил этиш (инновацион фаолият натижаларини тарғиб қилиш ва уларни жорий этиш);
  • инновацион лойиҳаларни бевосита ва билвосита молиялаштириш;
  • инновацион сиёсатни амалга ошириш учун кластерли ёндашув.

Аграр соҳани инновацион ривожланиш йўлига ўтказишдаги муаммолар 

  • биринчидан, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи субъектлар ҳозирги вақтда илмий тадқиқот ишларига буюртма бериш ҳамда тадқиқотларни молиялаштиришда иштирокининг сустлиги
  • иккинчидан, илғор инновацион технологияларни ишлаб чиқишда тадқиқот олиб бориш ва илмий-тадқиқотларни молиялаштиришни ҳам хўжалик субъекти ўзи амалга ошира олмайди;
  • учинчидан, янги технология, янги навлардан фойдаланиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчиларнинг етарли даражада билимларга эга эмаслиги, улар олимлар ва мутахассислар хизматидан фойдаланишлари зарур,
  • тўртинчидан, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари олимлари томонидан тайёрланган инновацион ишланмаларга ишлаб чиқарувчиларнинг талаби етарли даражада эмаслиги, улар ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд эмас
  • бешинчидан, айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг масъулиятсизлиги.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling