Режа: Ғарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши


XI—XIII асрларда Франциянинг иқтисодий тараққиёти


Download 79.69 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi79.69 Kb.
#1530117
1   2   3   4
Bog'liq
11-15 Асрларда Франция

XI—XIII асрларда Франциянинг иқтисодий тараққиёти. XI,
XII ва XIII асрларнинг иккинчи ярмида Францияда ишлаб чи-қарувчи кучларнинг жуда тез ривожланганлиги кўрилди. Деҳ-қончилик анча ўсди. Ернинг бир қисми бир жуфт ҳўкиз қўшил-ган ғилдираксиз ёнгил,<плуг билан, бошқа бир қисми икки ёки уч жуфт ҳўкиз қўшилган оғир плуг билан яхшилаб ҳайдалар эди. Буғдой, жавдар, сули, арпа ва бошқа бошоқли экинлар ҳо-сили кўпайиб, экилган уруғликка қараганда беш ва ҳатто олти ҳисса ортиқ ғалла йиғиб олинадиган бўлди. Боғдорчилик, полиз-чилик, узумчилик соҳасида катта ютуқларга эришилди. Шаҳар-ларнинг ўсиши билан озуқа маҳсулотлари — нон, гўшт, ёғ, саб-завот ва бошқаларга, шунингдек, турли қишлоқ хўжалик хом ашёсига (жун, зиғир, тери ва ҳоказоларга) бўлган талаб кўпай-ди. Товар муносабатлари француз қишлоғига кира бошлаб, уни маҳаллий шаҳарлар билан жуда яқиндан боғлади. Париж ўсиб бориши билан у фақат ўзига туташган округлардаги қиш-лоқлардагина эмас, балки анча узоқ округлардаги қишлоқлар-дан ҳам ўзини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъмин-лашни талаб қилди.
XI—XIII асрларда Франция шаҳарлари катта юксалишни бошидан кечирди. Жанубдаги шаҳарларнинг кўпчилиги, шу жумладан, кўпгина кўҳна Рим шаҳарлари, анча катта саноат марказларига айланибгина қолмай, балки улар Италия ва Яқин Шарқ (Левант) билан ҳам қизгин савдо-сотиқ олиб бордилар. Булар орасида Марсель, Тулуза, Монпелье, Нарбонна алоҳида ажралиб турарди. Айни замонда шимолда ва шимоли-шарқда Амьен, Суассон, Лан, Санлис, Бовэ, Руан, Реймс, Труа ва бошқа кўпгина шаҳарлар ўсиб чиқдилар ва саноатнинг муҳим марказ­ларига айландилар. Бу шаҳарларда мовут ва каноп газламала-ри етиштириларди, мўйна ишланарди, темир, қалайи, кумуш, эмаль ва бошқалардан турли металл буюмлар тайёрланарди. Ривожланаётган шимоли-шарқ савдо-саноатининг гавжумлиги кўп сонли ярмаркаларда намоён бўлди. Шампаннинг турли ша-ҳарларида — Труада, Провенда, Брида, Ланьида ва бошқа жойларда деярли бутун йил бўйи савдо-сотиқ қилинар эди. Уму-ман, савдо оборотларининг миқёси ва ташқи савдода иштирок этиш жиҳатидан Франциянинг шимоли-шарқий вилоятлари жа-нубий шаҳарларга қараганда ҳали орқада эдилар. Аммо, иккин­чи томондан, шимолдаги ҳунармандчилик ишлаб чиқариши жанубдагига нисбатан камроқ ривожланган эди. Шимоли-шарқ-нинг савдо-сотиқ муносабатлари қисман халқаро айирбошлаш (Германия, Нидерландия, Шимолий Италия билан савдо-сотиқ қилиш), қисман шимоли-шарқий вилоятлар ўртасидаги ички айирбошлаш характерига эга эди,' шунинг ўзи билан Шимоли-Шарқий Франциянинг кенг ички бозорига асос солинди. Ана шу ички бозор заминида келажакда умумфранцуз миллий бозори вужудга келиши лозим эди. Париж кўпроқ савдо ва саноат мар-кази аҳамиятига молик бўлиб, бунга фақат шимолий ва шимо­ли-шарқий вилоятларгина эмас, балки шимоли-ғарбий ва ғарбий райснлар ҳам яқинлаша бошладилар. Короллик пойтахтининг Сена, Марна ва Луара сингари буюк даре ҳавзасида жойлаш-ганлиги уни шаклланаётган миллий, иқтисодий, тил ва маданий алоқаларнинг табиий марказига айлантирди.

Download 79.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling