Режа: Ғарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши


Download 79.69 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi79.69 Kb.
#1530117
  1   2   3   4
Bog'liq
11-15 Асрларда Франция


11-15 Асрларда Франция


Режа:



  1. Ғарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши.

  2. XIXIII асрларда Франциянинг иқтисодий тараққиёти

  3. Король ҳокимиятининг кучая бошлаши.

  4. Филипп II Августнинг маъмурий реформаси


11 асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан шаҳарларнинг ва товар-пул хўжалигининг ривожланиши заминида Ғарбий Европада сиёсий марказлашиш жараёни бошланди. Парчаланиб кетган дав-латларни бирлаштириш, король ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва кучайтириш жараёни юзага келди. «Тенглар ўртасида бир'инчи-си»пгаа бўлган королликдан иборат шаклсиз феодал монархияй»
аста-секин, анча марказлашган ва тартибга тушган тоифавий монархияга айланиб, XV—XVI асрларда эса мутлақ монархияга ўтди.
Ф. Энгельс ўрта асрлардаги король ҳокимиятининг аҳамияти тўғрисида бундай деб ёзган эди: «у тартибсизликдаги тартиб вакили эди, исёнчи вассал давлатларга бўлинишга қарама-қарши ўлароқ, таркиб топаётган миллатнинг вакили эди»1. Ко­роль ҳокимияти феодализм пардаси остида ташкил топган барча революцион элементларга мойил бўлганидек, бу революцион элементлар ҳам король ҳокимиятига худди шундай мойил эди. Феодал тарқоқликни бартараф қилиш зарурий ва тарихан про-грессив вазифа эди.
Ғарбий Европанинг иккита мамлакатида — Англияда ва Францияда марказлашган давлатлар жуда тез таркиб топди. Бу мамлакатларда сиёсий марказлашиш жараёни, асосан XIII— XV асрлардаёқ тугалланди.
Францияда ҳам, Англияда ҳам бирлашиш жараёнига қулай-лик туғдирган тарихий шарт-шароит, аввало, ҳар иккала мамла-катдаги саноат, савдо-сотиқ соҳасида, шаҳарлар ва ички бозор-нинг ташкил топишида иқтисодий ривожланишнинг жадаллик билан бориши бўлди. Мамлакатнинг турли районлари билан боғ-ланган йирик шаҳарларнинг, жумладан, Париж ва Дондон ша-ҳарларининг эртароқ вужудга келиши сиёсий жиҳатдан марказ-лашишни айниқса енгиллаштирди. У ёки бу мамлакатда товар-пул муносабатларининг ривожланиши заминида кучли учинчи тоифа2— шаҳарликлар майдонга келди. Аҳолининг барча гуруҳ-" лари орасида шаҳарликлар тарқоқ феодал монархиясини тепа-сида кучли король ҳокимияти турган, исёнчи федалларни тартиб­га чақиришга ва мамлакатда мустаҳкам «короллик осойиштали-ги»ни таъминлашга қурби етадиган марказлашган королликка айлантиришдан жуда манфаатдор эдилар.
Ф. Энгельс энг аввало Франциянинг тарихини назарда тутиб, у бундай деб ёзган эДи: «Король ҳокимияти билан бюргерлар иттифоқи X асрдан бошланди; жанжал-низолар натижасида бу иттифоқ тез-тез бузилиб турди, бутун ўрта асрлар давомида ривожланиш узлуксиз бир йўналишда бормади,- ахир; бу итти­фоқ, ниҳоят король ҳокимиятининг батамом ғалаба қилишига ҳозирча ёрдам бераркан, у янгидан тикланиб, тобора мустаҳкам-роқ ва тобора қудратлироқ бўлди, бунинг эвазига король ҳоки­мияти эса ўз иттифоқчисини қуллик асоратига туширди ва талади»

Download 79.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling