Режа: Ғарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши


Король ҳокимиятининг кучая бошлаши. XII


Download 66.5 Kb.
bet4/4
Sana14.05.2023
Hajmi66.5 Kb.
#1458280
1   2   3   4
Bog'liq
11-15 Асрларда Франция

Король ҳокимиятининг кучая бошлаши. XII асрнинг биринчи ярмидагина Людовик XI ва Людовик XII ҳукмронлик қилган даврда король ҳокимияти бир қадар юксала бошлади. Людовик VI Семиз (1108—1137) деярли бутун ўттиз йиллик ҳукмронлик даврини ўз доменидаги баронларга қарши кураш билан ўтка-зиб, пироварди уларни ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди. Шимолий Францияда саноат шаҳарларининг гуриллаб ўсиши муҳим сиесий натижаларга эга бўлди. Франциянинг бу қисмида юқорида кўрсатиб ўтилганидек, шаҳарлар коммуна1 ҳуқуқини олиш учун зўр бериб ва даттиқ ҳаракат қилдилар. Людовик VI бошда иккиланиб, шаҳар ҳаракатига нисбатан дарҳол қулай мавқеини эгалламади. Аммо Людовик VII даврида (1137—1180), айниқса ундан кейинги король — Филипп II Август давридаёқ короллик ҳокимияти шаҳарларнинг маҳаллий феодалларга қар­ши олиб борган курашида шу шаҳарларни қатъиян қўллаб-қув-ватлади.
Людовик VII даврида король сулолавий никоҳ йўли билан жануби-ғарбдаги жуда катта герцогликни — Аквитанияни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Аммо, тез орада король Элеонора Аквитанская билан қўйди-чиқди бўлгандан кейин бу катта сие­сий ютуқ пучга чиқди. Бунинг устига Элеонорага шощиб-пишиб уйланиб олган инглиз короли Генрих II Плантагенет бу энг бой вилоятнинг эгаси бўлиб олди ва Капетингларнинг хавфли ра-қибига айланди. XII аср ўрталарида Франциянинг деярли бутун ғарби (айни замонда Анжу графлари бўлган) инглиз Планта-генетлари қўлига ўтди; Плантагенетлар мулкига Анжу, Бретань, Аквитания, Гасконь, Оверниннинг бир қисми, Турень, Пуату, Мен, шунингдек, Франциянинг шимолидаги Нормандия гер-цоглиги кирар эди. Француз мулкларига эга бўлган Плантаге­нетлар Франция королининг вассаллари ҳисобланардилар. Аммо бу вассалларнинг мулклари король доменидан бир неча марта каттароқ эди.
Людовик VII иккинчи салиб юришда қатнашди, лекин бу юриш унга кам фойда келтирди. Лекин король йўқ вақтида мамлакатни идора қилиб турган аббат Сугерий ҳам маҳаллий баронларга қарши муваффақиятли курашни давом эттирди.
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. «Тарихий хотирасиз келажак йук» Т., 1998 й.
2.Гуломов Я.Г. «Хоразмнинг сугорилиш тарихи» Т., 1959 й.
3 История Узбекистана в источниках. Тузувчи Б. В. Лунин. Т., 1984 й.
4.Жабборов И.М. «Узбек халки этнографияси». Т., 1994 й.
5 Саъдуллаев А.С. «Культура юга Средней Азии 7-4 вв. до н.э.» Т., 1987 й.
Download 66.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling