Режа: Ғарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши
Download 66.5 Kb.
|
11-15 Асрларда Франция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Августнинг маъмурий реформаси 11
11-15 Асрларда Франция Режа: Ғарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши. XI—XIII асрларда Франциянинг иқтисодий тараққиёти Король ҳокимиятининг кучая бошлаши. Филипп II Августнинг маъмурий реформаси 11 асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан шаҳарларнинг ва товар-пул хўжалигининг ривожланиши заминида Ғарбий Европада сиёсий марказлашиш жараёни бошланди. Парчаланиб кетган дав-латларни бирлаштириш, король ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва кучайтириш жараёни юзага келди. «Тенглар ўртасида бир'инчи-си»пгаа бўлган королликдан иборат шаклсиз феодал монархияй» аста-секин, анча марказлашган ва тартибга тушган тоифавий монархияга айланиб, XV—XVI асрларда эса мутлақ монархияга ўтди. Ф. Энгельс ўрта асрлардаги король ҳокимиятининг аҳамияти тўғрисида бундай деб ёзган эди: «у тартибсизликдаги тартиб вакили эди, исёнчи вассал давлатларга бўлинишга қарама-қарши ўлароқ, таркиб топаётган миллатнинг вакили эди»1. Король ҳокимияти феодализм пардаси остида ташкил топган барча революцион элементларга мойил бўлганидек, бу революцион элементлар ҳам король ҳокимиятига худди шундай мойил эди. Феодал тарқоқликни бартараф қилиш зарурий ва тарихан про-грессив вазифа эди. Ғарбий Европанинг иккита мамлакатида — Англияда ва Францияда марказлашган давлатлар жуда тез таркиб топди. Бу мамлакатларда сиёсий марказлашиш жараёни, асосан XIII— XV асрлардаёқ тугалланди. Францияда ҳам, Англияда ҳам бирлашиш жараёнига қулай-лик туғдирган тарихий шарт-шароит, аввало, ҳар иккала мамла-катдаги саноат, савдо-сотиқ соҳасида, шаҳарлар ва ички бозор-нинг ташкил топишида иқтисодий ривожланишнинг жадаллик билан бориши бўлди. Мамлакатнинг турли районлари билан боғ-ланган йирик шаҳарларнинг, жумладан, Париж ва Дондон ша-ҳарларининг эртароқ вужудга келиши сиёсий жиҳатдан марказ-лашишни айниқса енгиллаштирди. У ёки бу мамлакатда товар-пул муносабатларининг ривожланиши заминида кучли учинчи тоифа2— шаҳарликлар майдонга келди. Аҳолининг барча гуруҳ-" лари орасида шаҳарликлар тарқоқ феодал монархиясини тепа-сида кучли король ҳокимияти турган, исёнчи федалларни тартибга чақиришга ва мамлакатда мустаҳкам «короллик осойиштали-ги»ни таъминлашга қурби етадиган марказлашган королликка айлантиришдан жуда манфаатдор эдилар. Ф. Энгельс энг аввало Франциянинг тарихини назарда тутиб, у бундай деб ёзган эДи: «Король ҳокимияти билан бюргерлар иттифоқи X асрдан бошланди; жанжал-низолар натижасида бу иттифоқ тез-тез бузилиб турди, бутун ўрта асрлар давомида ривожланиш узлуксиз бир йўналишда бормади,- ахир; бу иттифоқ, ниҳоят король ҳокимиятининг батамом ғалаба қилишига ҳозирча ёрдам бераркан, у янгидан тикланиб, тобора мустаҳкам-роқ ва тобора қудратлироқ бўлди, бунинг эвазига король ҳокимияти эса ўз иттифоқчисини қуллик асоратига туширди ва талади» Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling