Режа: Ферментлар олиш технологияси Микро- ва макроелементлар таъсири. Қаттиқ озуқа муҳитида устириш Продутсентларни суюқ озуқа муҳитида устириш Ферментлар олиш технологияси
Download 84.5 Kb.
|
Fermentlar olish
пҲ кирсаткичининг таъсири. Микроорганизмларни қаттиқ озиқа мухити сиртида ўстиришда мухитнинг рН кўрсаткичи унинг намлиги кам ва кучли буферли бўлганлиги сабабли ферментларнинг Ҳосил бўлган бўлиш жараёнларига кам таъсир қилади. Лекин пҲ кўрсаткичи суюқ озиқа мухитида асосий хал қилувчи ахамиятга эга бўлиб, озиқани стерилизасия қилишда ва культурани ўстириш давомида тез ўзгаради.
Қаттиқ озиқа мухитлари сиртида продусентларни ўстириш жараёнида улар сув билан намланади ва намланган мухитнинг пҲ кўрсаткичи 5,0-5,6 ташкил қилади. Кўпинча озиқа мухити сифатида ишлатилган ўсимлик бўлакчалари хлорид, сульфат ёки сут кислоталарининг кучсиз эритмаси билан намланади ва уларнинг пҲ кўрсаткичи 4,5-5,0 атрофида бўлади. Кислоталарни қўшиш натижасида озиқа мухити микроскопик замбуруғларнинг ўсиши учун селектив шароитга айланади. Бунда ҳаво ва озиқани стерилизасия қилиш харажатлари бир мунча камаяди. Суюқ озиқа мухитлари пҲ кўрсаткичи микроорганизмларни ўстиришда жуда катта ахамиятга эгадир. Энг кўп эътиборни албатта, озиқанингг бошланғич ва стерилизасия хамда микроорганизм ўсиши пайтида катион ва анионларни истеъмол қилиши натижасида ўзгарадиган рН кўрсаткичига бериш керак. Шундай истеъмол натижасида культурал суюқлик ё кислотали ёки ишқорли мухитга ўтиб кетади. Мухитнинг мўтадил пҲ кўрсаткичи продусентнинг хусусиятига боғлиқ ва шунга қарамай баъзи умумий қонуниятларни кўриш мумкин. Замбуруғ ва ачитқи микробларига ўхшаш организмлар пҲ кўрсаткичи 3,8-5,6 бўлган шароитда яхши ўсади ва фермент ҳосил бўлган қилади. Бактериялар эса пҲ кўрсаткичи нейтрал (6,2-7,4) қийматларда фаол ривожланади. Мана шундай маълумотлар борки агарда пҲ кўрсаткичи фақат маълум бир қийматда ушлаб турилса бундай шароитда ўстирилган продусент битта керакли ферментни Ҳосил бўлган қилиши мумкин. Кўпчилик микроорганизмлар пҲ омили таъсирига жуда таъсирчан бўладилар ва бу кўрсаткичнинг сезиларли даражада салбий ёки ижобий томонга ўзгариши, уларнинг фермент Ҳосил бўлган қилиш қобилиятларига бирданига таъсир қилади. Download 84.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling