Режа: Ферментлар олиш технологияси Микро- ва макроелементлар таъсири. Қаттиқ озуқа муҳитида устириш Продутсентларни суюқ озуқа муҳитида устириш Ферментлар олиш технологияси


Download 84.5 Kb.
bet1/7
Sana03.02.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1149664
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Fermentlar olish


Ферментлар олиш технологияси


Режа:



  1. Ферментлар олиш технологияси

  2. Микро- ва макроелементлар таъсири.
  3. Қаттиқ озуқа муҳитида устириш


  4. Продутсентларни суюқ озуқа муҳитида устириш



Ферментлар олиш технологияси
Ферментларнинг ҳосил бўлган бўлиш жараёнига ташқи мухит шароити, озиқа моддалари таркиби, уларнинг миқдори, метаболитларнинг чиқиши, мухитда фаол кислотанинг ўзгариши, харорат, мухитнинг эриган кислород билан тўйиниши, продусент культурасининг холати ва ўстирш муддатлари, шунингдек бошқа омиллар таъсир этади.
Бу омилларнинг ахамияти ва фермент биосинтези жараёнига бўлган таъсир даражаси турлича бўлиб, улар асосан микроорганизмни ўстириш усули ва продусентларнинг физиологик хусусиятларига бўйсинган золда кечади. Бироқ баъзи умумий қонуниятларга эътибор бериб ўтиш керак.
Микроорганизмларни ўстиришда қаттиқ ва қуриқ озиқа мухитларининг намлиги жуда катта ахамиятга эга. Агарда мухитнинг намлиги 11-20% атрофида бўлса, микроорганизмлар умуман ўсмайди. Бирмунча кўпроқ ўсиш холларини намлик 30% бўлганда кузатиш мумкин. Намликнинг 40-45% бўлиши микроорганизм культурасининг мўтадил ўсишига ва спора Ҳосил бўлган қилишига жуда қулай шароит хисобланади. Бу холат спора Ҳосил бўлган қилувчи фермент продусентларининг экиш материалларини олишда ишлатилади. Мухитнинг намлиги 53-58% бўлганда Ҳосил бўлган қилинган ферментларнинг тўпланиши кузатилади. Намлик 60-68% бўлганда ферментларнинг биосинтези пасая бошлайди ва бу холат озиқа мухити ичига кирадиган Ҳавонинг ёмон ўтиши билан тушинтирилади.
Культураларни қаттиқ озиқа мухитида ўстириш натижасида унинг таркибида қуруқ моддаларнинг миқдори камайиб, СО2 ва сувга айланади. Шу сабабли, агарда микроорганизмни ўстириш ёпиқ идишларда (колба, махсус кюветалар ва ҳ.к.) олиб борилса, буғланиш натижасида намликнинг ортиши кузатилади. Агарда ўстириш жараёни очиқ идишларда олиб борилса, культурани ва озиқа мухитининг қуриб қолиши ва ҳосил бўлган бўлган махсулот фаоллиги камайиши кузатилади. Намликнинг даражаси ва миътадиллиги хар бир ўстирилаётган продусентнинг физиологик хусусиятларига, озиқа мухит таркиби ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиб, хар бир омил тадқиқот йўли билан аниқланади.
Ўсаётган культурани Ҳаво билан таъминлаш даражаси кўпинча ўстириш усули ва фермент продусентларининг физиологияси билан белгиланади.

Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling