Режа: Фуқаролик жамияти тизимида маҳалла ва ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни


Download 45.41 Kb.
bet2/11
Sana02.12.2023
Hajmi45.41 Kb.
#1780098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-Mavzu

2021 йилнинг 10 апрель ҳолатига кўра республика ҳудудида 9 216 та фуқаролар йиғини фаолият кўрсатмоқда, жумладан,
8 933 таси маҳалла фуқаролар йиғини;
161 таси овул фуқаролар йиғини;
81 таси қишлоқ фуқаролар йиғини;
41 таси шаҳарча фуқаролар йиғинларидан иборат.
Мазкур фуқаролар йиғинларининг 8 таси жамоатчилик асосидаги, 576 таси чегара ва анклав ҳудудда, 11 таси ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ҳар бир фуқаролар йиғинидаги штат лавозимида фуқаролар йиғини раиси, диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, маъсул котиб ва “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси раҳбари – жами 40 мингга яқин киши фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш органларини қўлаб қувватлашда Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг роли катта. Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини мустаҳкамлашда, уларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва ваколатларини самарали татбиқ этишда, жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ўрнини юксалтиришга кўмаклашадиган етакчи жамоат ташкилоти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарори  қабул қилинди.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллиги уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари билан муносабатларида акс этади. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир.

Download 45.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling