Режа Ижтимоий шериклик тушунчаси, субъектлари, тамойиллари ва соҳалари


Download 294.16 Kb.
bet1/11
Sana19.11.2023
Hajmi294.16 Kb.
#1786599
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
14-мавзу ижтимоий ширек


ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК


режа

  1. Ижтимоий шериклик тушунчаси, субъектлари, тамойиллари ва соҳалари




  1. Ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари ва уларни амалга ошириш тартиби

  2. Ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

  3. Ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ТЎҒРИСИДАги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилик
Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Ижтимоий шериклик ва унинг субъектлари
Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир.
Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ижтимоий шериклик субъектларидир.
Давлат органларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлиги алоҳида қонунлар билан тартибга солинади.

Download 294.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling