Режа: Илк психологик қарашларнинг вужудга келиши
Download 67.81 Kb.
|
4-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
«Упанишада» атамаси донишманднинг ўз шогирдларига таълим бериши жараёнини англатади. Вақт ўтиши билан бу атама шу жараёнда бериладиган мазмунни ифодалайдиган фалсафий матнни ҳам ифодалайдиган бўлди. Шундай қилиб, муайян маънода Упанишадларни Платоннинг диалоглари билан ўхшатиш мумкин.
Упанишадларнинг марказий мавзуларидан бири туғилиш ва ўлимнинг абадий «алмашинуви» ғоясидир. Бундай ғоя тирик мавжудотларнинг ўлимидан кейин яна қайта тирилишини назарда тутадиган улар руҳларининг кўчиб юриши (реинкарнация) ҳақидаги таълимотга асос қилиб олинган. Туғилиш билан ўлим ўртасидаги абадий қайта тикланиб турадиган цикл сансара дейилади. Айнан ана шундай циклда инсоннинг энг теран «моҳияти» (атман) такрор ва такрор қайта тикланаверади. Шарқшунослик адабиётларида нимани атман деб тушуниш масаласи хусусида мунозара кўпдан бери давом этиб келади. Упанишадларнинг айримлари, афтидан, атман ўзгармас ва субстанциал нарса ҳисобланади ва идрок этувчи «мен» ёки «эго»дан фарқ қилади. Упанишадларнинг бошқа бир муҳим қоидаси атман билан брахманнинг бир-бирига тенглаштирилишидир. «Брахман» сўзининг адекват таржимасини топиш қийин. Эҳтимол, уни абсалют, ҳамма нарсани қамраб олувчи ёки илоҳий сифатида тушуниш керакдир. Бу ҳолда атман билан брахманнинг бир-бирига тенглаштирилиши атман абсалют ёки илоҳий билан тенг дегани бўлади. Бунга ўхшаш қарашлар одам (ёки унинг руҳи) Худо билан айни бир нарса бўла оладиган ғарб мистицизмида ҳам мавжуд. Бундай бирлик ҳинд фалсафаси ва Ғарб мистицизми тарғиб қиладиган зоҳидона турмуш тарзини назарда тутади. Упанишада файласуфлари, шу тариқа оламдан тескари ўгирилиб олишди. Уларнинг мақсади зоҳидларча дунёдан қочиш эди. Уларнинг эътиқодича, матндами ёки табиатдами бўлишидан қаътий назар «ташқари»да эмас, у сеннинг ичингда. Сен «ўз-ўзингни топиш»ни ўрганишинг керак. Мистицизм ҳақида кўп нарсани ўқиб олиш мумкин, лекин бу мистик билишни англатмайди. У фақат сен томонингдан ва ўзингнинг шахсий саъй-харакатларинг ёрдамида ишлаб чиқилади. Ҳиндистонда бунга ўхшаш мистик донишмандлик коҳинлар табақасига, ҳақиқий «брахман»ларга хос деб ҳисобланарди. Download 67.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling