Режа: Илк психологик қарашларнинг вужудга келиши


Download 67.81 Kb.
bet3/12
Sana04.02.2023
Hajmi67.81 Kb.
#1160554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Атман билан брахман тўғрисидаги тезис атман абсолютга тенгдир, деб талқин этилиши мумкин. Фақат ана шундай шароитда индивид ўлимдан кейинги янги қайта тирилишларга қодир бўлади. Ҳинд фалсафасига биноан одам сансарадан, ҳаётлар ва ўлимлар «хороводи»дан халос бўлиши лозим. Бутун ҳинд фалсафаси мужассамлашишларнинг абадий циклидан халос бўлиш (мокша) йўлини излайди. Бундай қоида нафақат Упанишадларда, шу билан бирга буддизм фалсафасида ҳам етакчи ўрин тутади.
Ҳинд фалсафасининг бу циклдан халос бўлишга нима учун бунчалик алоҳида эътибор қаратганлигини қисқача кўриб, чиқамиз. Шубҳасиз, бу унга хос бўлган, карма ҳақидаги таълимотда ифодаланган фаолият тушунчаси билан боғлиқ эди. Унга кўра, бизнинг хатти-харакатларимиз навбатдаги ҳаётда «брахман» ёки калтакесак бўлиб қайта туғилишимизни белгилаб беради – бу миллион-миллион имконият ичидан бизнинг пешонамизга битиши мумкин бўлган атиги иккитагина тақдирдир!
Карма кўпинча бутун ҳинд фалсафасининг ўзаги бўлган асосий тушунча сифатида кўриб чиқилади. Карма хатти-харакат, амални англатади. Кармача фикрлаш услуби деб аталадиган услуб айни бир вақтда фалсафанинг аҳлоқий ва метафизик мезонларини очиб беради, улар ҳозирги Ғарб фалсафасида одатда бир-биридан ажратиб қўйилган. Бу карманинг реинкарнацияга, қайта туғилишга ишонч ва аҳлоқий сабаблилик ғояси билан чамбарчас боғлангандир. Аҳлоқий сабаблилик деганда коинотнинг адолат билан суғорилганлиги тушунилади. Биз ҳар бир киши ўзи хизмат қилган нарсасини оладиган оламда яшаймиз, лекин бу ерда яна кейинги хаётда яхшироқ холатга эришиш имконияти ҳам мавжуд. Бошқача айтганда, саховатпеша киши учун яхшиликка, гуноҳкор одамга эса – ёмонликка томон истиқболлар очилади. Дунёдаги барча номукамалликлар ва азоб-уқубатлар одамнинг ўз хатти-харакатларининг оқибатидир. Бироқ муайян табақага мансублик одам учун яхши ва ёмон бўлиб ҳисобланадиган нарсани жиддий даражада тақдим этади. Шундай қилиб, Упанишадлар табақали тизимни легитимлаштиради. Одамлар муайян табақага мансуб бўлиш хуқуқини ўзларининг бундан олдинги ҳаётида «ишлаб топган».
Карма ҳақидаги тасаввур европача тафаккурга бутунлай ёт эмас. У жумладан, «ҳар бир киши ўз бахтининг яратувчисидир» ва «нима эксанг, шуни ўрасан» каби мақолларда ифодаланган. Бироқ европача тафаккурда, ҳиндларникидан фарқли равишда, ахлоқий сабаблилик реинкарнация билан боғланмайди. Реинкарнация ғояси – бу специфик ҳиндча феномендир.
Шундай қилиб, ҳинд фалсафасида ахлоқий ҳатти-ҳаракатлар «айланиш»га киритилган: ... қайта тирилиш-ҳаёт-ўлим... (сансара). Реинкарнация тўғрисидаги таълимотнинг ғарбдаги кўпгина талқинлари, айниқса, янги даврга оидлари уни индивиднинг кўплаб ҳаётлари ёки ҳатто унинг абадий ҳаёти ҳақидаги ғоянинг ифодаси сифатида кўриб чиқилган. Масалан, Ницшенинг ҳинд фалсафаси кайфиятлари билан суғорилган ҳамма нарсаларнинг «абадий такрорланиши» тўғрисидаги назарияси борлиқни христианча тушунишга позитив муқобиллик сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Эҳтимол, реинкарнация ғоясини у ўлим олдидаги қўрқувни бартараф этиши ва бизга такрор ва такрор янгича яшаш, яъни амалда чексиз сонли умрларни яшаш имкониятини бериши учун ҳам ижобий баҳоласа керак. Бироқ бундай мулоҳазалар шахсни кармага оид шакл ўзгаришлар занжирига сингдириб юборадиган ҳиндча дунёқарашга унчалик мувофиқ келмайди.
Дарҳақиқат, ҳатти - ҳаракатлар (шу жумладан, нутқ ва тафаккур), ҳоҳиш –истаклар ва эҳтирослар муаммолари ҳинд фалсафаси учун асосий муаммолар бўлиб ҳисобланади. Реинкарнация ҳақидаги таълимотнинг таъкидлашича, бизнинг навбатдаги ҳаётдаги мавжуд бўлиш шаклимиз бу ҳаётдаги орзуларимиз ва эҳтиросларимизни акс эттиради.
Бу ўринда ўз йўлида учрайдиган хамма нарсани еб, ҳазм қилиб юборадиган капалак қурти билан қиёслаш ўринли бўлиши мумкин.
Капалак қуртиники каби ҳохиш истакларга эга бўлган киши навбатдаги ҳаётида унга айланади. Капалак қурти Ғарб менталитетининг тобора кўпроқ ва бетўхтов истеъмолга нисбатан тўйим билмас эҳтирос билан ифодаланадиган хусусиятининг образи бўлади. Шу сабабли капалак қуртига айланмаслик учун унга хос бўлган хатти-харакатлар ва ҳоҳиш-истаклардан йироқ бўлиш керак.
Хоҳиш-истаклардан қандай қилиб халос бўлиш ва кармани назорат қилиш мумкин? Ҳинд фалсафасининг ғоят муҳим манбаи ҳисобланадиган Бхагавадгитанинг кичик парчасида олов таянч рамзига айланади. Бизнинг ишларимиз билим олови билан қамраб олиниши керак. Бунга зоҳидлик ва йога орқали эришиш мумкин. Фақат шу тарздагина кармадан халос бўлишга интилувчи киши пировард нажотга эга бўлади. Бироқ бундай мақсад бизнинг кўпчилигимиз учун эришилмайдиган мақсаддир. Биз ҳаётлар ва ўлимлар циклидан қутулиб кета олмаймиз. Бизнинг «моҳиятимиз» миллионлаб турли қиёфаларда қайта туғилишдек таваккалчиликка боғланиб қолган. Шунга қарамасдан, гарчи ҳаммамизнинг бирданига тақводор бўлиб, қолишимиз мумкин бўлмасада, лекин бу ҳаётда энг яхши тарзда иш тутиш учун ҳамма асосларга эгамиз. Карма фалсафасига биноан, яхшилик қиладиган ва яхшилик истайдиган киши навбатдаги ҳаётда яхши мавжудот бўлиб қайта туғилади ёки бир мунча юқорироқ табақага ўтади. Шундай қилиб, карма ҳақидаги таълимот, реинкарнация ғояси ва табақачилик тизими ҳинд фалсафасининг улкан қисми учун яхлит негизни яратди. Унинг доирасида аҳлоқ ва ижтимоий тизим бир-бирини ўзаро қўллаб-қуватлаб туради.
Уларда руҳ муаммоси кўпроқ этик муаммо сифатида шахсни етукликка эришишнинг нуқтаи назаридан таҳлил қилинади ва қабул қилинган умумий ғоялар, яъни руҳнинг учиб юриши унинг абадийлиги ушбу манбаларда ўз аксини топди.
Шу асосда эр.ав. III асрда жаддизм ва буддизм дини таълимотининг мазмуни шаклланди, йўналиши ҳам руҳий ҳодисаларнинг тана билан бўлган муносабатига доир ўз қарашларини ифода этди. Жаддизмда тана руҳ эркинлигини сабабчиси деб таърифланган бўлса, Буддизмда умуман руҳни алоҳида сифатда инкор этди.
Грецияда Сократгача бўлган фалсафа шаклланган давр билан тахминан бир вақтларда буддизм, янги дин ва фалсафа шакллана бошлади. Ушбу контекстда «Будда фалсафаси» ибораси у ёки бу даражада Будда динининг ҳинд асосчиси Сиддхарта Гаутама (тахминан милоддан аввалги 563-483йиллар) дахлдор бўлган диний эътиқодлар ва фалсафий қарашларни кўрсатади. Биз бу ерда кейинчалик бошқа маданиятларда ривож топган буддизмнинг бошқа шаклларини кўриб чиқиш имкониятига эга эмасмиз. (буддизмнинг Ҳиндистонда етакчи позицияларни бой берганидан кейин Тибетда ва Шарқий Осиёда муҳим роль ўйнаганлиги билан қиёсланг).
Бошқа кўплаб ҳинд авлиёлари сингари Сиддхарта Гаутама ҳам уй-рўзғорини ва хотинини қолдириб, зоҳид ва донишманд сифатида зиёратга чиқиб кетган. Кўп йиллик зоҳидлик ва ўз-ўзини азоблашдан кейин у инсон ҳаётининг фундаментал масалалари юзасидан ҳали ҳам илгаригидек барибир тўла ғафлатда (avidya) эканлигини сезган. Шунинг учун у ўз-ўзини азоблаш амалиётидан воз кечиш ва анъанавий мушоҳадага қайтишга қарор қилади. Бироз вақтдан кейин Гаутаманинг онги тиниқлашиб кетади ва у бундай саволларга жавоб берадиган билимни эгаллайди. Кейинчалик у Будда (Ойдинлашган) номи билан машҳур бўлади.
Милоддан илгариги V асрда Ҳиндистонда Упанишадлар фалсафий ҳаётда муҳим ўрин эгаллаган бир пайтда унинг диний ҳаётида веда анъаналари устунлик қиларди. Янги будда таълимоти қадимги веда адабиётларига кескин қарши чиқди ва маросимлар ҳамда урф-одатларнинг ҳамма шаклларини инкор этди. Айни бир пайтда у Упанишадлар муайян бир қисмининг танқидий идрок этишини бўлган эди.
Мантиққа зид-ку, лекин Будда спекулятив ва диний тафаккурлар нисбатан ғоят салбий муносабатда эди. Ҳозирги шарҳчилар маълум даражадаги анахронизм билан уни “эмпирицист” ва “скептик” сифатида тавсифлашади. Эҳтимол, Буддага тегишли бўлган матнлар унинг кейинчалик илоҳийлаштириши учун асос бермайди. Маълум даражадаги эҳтиёткорлик билан буддизмни “атеистик” дин, яъни бир тизимли теологиясиз ёки Худо ҳақидаги таълимотсиз дин сифатида тавсифлаш мумкин.
Упанишадларнинг кўплаб парчалари сингари янги таълимот ҳам инсоннинг озод этилиши ёки халос бўлишига қаратилган. Озодлик ҳолатини Будда нирвана дейди. Бу атама кўп жиҳатдан бошқа анъаналардаги мокша атамасига мувофиқ келади. Будданинг ўзи эришгани каби нирванага эришишни хоҳлайдиган киши ўзини бу дунё билан боғлаб турган ҳамма нарсадан, шу жумладан, фалсафий ва диний таълимотлардан ҳам халос қилишга ўрганиши керак. Будда сол билан аналогиядан фойдаланиб, бундай талабнинг нариги қирғоғига сузиб ўтишга мажбур. У дарахт пояларини йиғади ва уларни новдалар билан боғлаб мустаҳкам сол ясайди, шу сол ёрдамида дарёнинг нариги қирғоғига эсон омон етиб олади. У мақсадга эришгач, ўзига ўзи бу солнинг ҳақиқатдан ҳам яхши ва фойдали бўлганлигини таъкидлайди. У солни ўзи билан бирга олиб кетишга қарор қилади ва миясига жойлаб, йўлга тушади. Шундай қилиб, у эндиликда унга ортиқ керак бўлмаган реал сонли қирғоқда қолдириб кетади. Бундай аналогия маъноси шундаки, янги таълимот ҳам солга ўхшайди. Сол уни ўзи билан бирга олиб кетиши учун эмас, балки у ёрдамида дарёни кесиб ўтиш ва нирванага эришиш учун мўлжалланган. Фалсафанинг мақсади ҳақидаги бунга ўхшаш тасаввурлар унинг тарихида бир неча марта пайдо бўлган. Уларга биноан, фалсафа шунчаки эгаллаб қўйилса ёмон бўлмайдиган нарса эмас, балки воситадир.

Download 67.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling