Режа: Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иктисодий зарурлиги ва аҳамияти


Download 365 Kb.
bet6/6
Sana21.04.2023
Hajmi365 Kb.
#1372311
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Lecture - 5

Инвестициялараксарият ҳолларда узоқ муддатга мўлжалланган харажатлардир. Шунинг учун уларнинг бир неча йиллар давомидаги иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қиёсий баҳолардан фойдаланиш лозим. Бунда инфляция даражаси ҳисобга олинади. Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида қиёсий баҳо сифатида 2006 йилги ўртача баҳолар асос қилиб олинмоқда. Келажакда бу баҳолар ўзгариши мумкин.
  • Шундай ҳолларда инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:
  • - лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплаш усулини аниқлаш;
  • - компаундинг (мураккаб фоизлар) усули;
  • - дисконтлаш усули.
  • Ўзини-ўзи қоплаш муддати – амалга оширилаётган лойиҳанинг фойдаси ҳисобидан дастлабки инвестиция миқдорини қоплаш даври. Уни ҳисоблашда соф фойда молиявий харажатлар, фоизлар ва амортизация ажратмалари эътиборга олинади.
  • Компаундинг усулининг моҳияти шундан иборатки, бунда дастлабки сумма ҳар йилги даромад фоизи ҳисобига ошиб боради.
  • Инвестициянинг ўсган қиймати фоиз ставкаси билан давр муддатига боғлиқ. Фоиз ставкаси инвесторнинг муқобил қарорини ҳисобга олади, яъни пулни бирон лойиҳага қўйган самаралими ёки депозитга қўйган афзалми?
  • Дисконтлаш – ҳисоблаш принципи компаундингга нисбатан тескари. Яъни дисконтлаш – келажакда бўлиши мумкин бўлган даромадни жорий баҳоларда ҳисоблаш. Мазкур ҳисобнинг амалий мазмуни шундан иборатки, бунда тушумларнинг минимал даражаси аниқланадики, у шу даромаддан кам бўлган ҳолатда инвестиция қилиш мақсадга мувофиқ эмас.Дисконтлашган қиймат фоиз ставкаларига боғлиқ.
    • И.А.Каримов«Четдан сармоя келмаса, четдан инвестиция келмаса, Ўзбекистон тез орада тараққий топган давлатлар даражасига чиқа олмайди… бу хаётий хақиқат – бизнинг эртанги кунимизнинг гарови, такрорлаб айтмайман бу гаров. Бу шарт. Агар шу шартни амалга оширсак эртага марра бизники» (11.07.2001 йилдаги Президент хузуридаги ислохотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлантирувчи кенгаш йиғилишидаги маърузаси).
    • И.А.Каримов – «Хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника билан қайта жихозлаш, хамда рақобатга бардошли махсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин эмас. Бусиз кучли ўрин эгаллаш амримахол.» (13.02.2002 йилдаги Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси. Халк сузи. 2002 йил 15 февраль).

    Download 365 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling