Режа: Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи. Қишлоқ хўжалигида илмий, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар


Download 56.56 Kb.
bet4/5
Sana21.04.2023
Hajmi56.56 Kb.
#1374698
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu tarqatma

4-босқич. Экспериментал тадқиқотлар (тасдиқлаш, тўғрилаш ёки назарий тадқиқотларни инкор этиш учун):
• экспериментал тадқиқотлар мақсад ва вазифаларини аниклаш;
• экспериментни режалаштириш ва уни ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш;
• экспериментал қурилмалар ўрнатиш ва эксперимеитнинг бошқа воситаларини яратиш;
• ўлчов усулларини асослаш ва танлаш;
• экспериментал тадқиқотлар ўтказиш ва улар натижалаларини ишлаб чиқиш.


5-босқич. Илмий тадқиқотларни таҳлил қилиш еа расмийлаштириш:
• назарий ва экспериментал тадқиқотлар натижаларини таққослаш, улар фарқларини таҳлил қилиш;
• тадқиқот объекти назарий моделини аниқлаштириш ва хулосалар;
• ишчи фаразни назарияга ёки унинг раддига айлантириш;
• илмий ва ишлаб чиқариш хулосаларини шакллантириш, тадқиқот натижаларини баҳолаш;
• илмий-техникавий ҳисобот тузиш ва уни рецензия қилдириш.


6-босқич. Жорий этиш ва иқтисодий самарадорлик:
• тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш;
• иқтисодий самарани белгилаш.


Инновация – бу бозор талабидан келиб чиққан ҳолда жараёнлар ва маҳсулотларнинг сифатли ўсиш самарадорлигини таъминлаш учун жорий этилган янгиликдир. Инсон интеллектуал фаолияти, унинг фантазияси, ижодий жараёни, кашфиётлари, ихтиролари ва рационализаторлигининг якуний натижаси ҳисобланади.
Янги истеъмолчилик хусусиятлари ёки ишлаб чиқариш тизимларининг самарадорлигини сифатли ошириш орқали бозорга маҳсулот (товарлар ва хизматлар)ни етказиб бериш – инновацияга мисол бўла олади.
Инновация – фойдаланиш учун киритилган янги ёки сезиларли даражада яхшиланган маҳсулот (товар, хизмат) ёки жараён, сотувларнинг янгича услуби ёки иш амалиётидаги, иш ўринларини ташкил этишдаги ва ташқи алоқаларни ўрнатишдаги янги ташкилий услуб ҳисобланади.
Инновация” атамаси лотинча “novatio” сўзидан олинган бўлиб, “янгиланиш” (ёки “ўзгариш”), “in” қўшимчаси эса лотинчадан “йўналишида” деб таржима қилинади, агар буни яхлит “Innovatio” кўринишида таржима қилсак – “ўзгаришлар йўналишида” деб изоҳланади. Innovation тушунчаси биринчи бўлиб XIX-асрнинг илмий тадқиқотларида пайдо бўлди.

Download 56.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling