Режа Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари


Молиявий бозорларнинг беқарорлиги


Download 33.98 Kb.
bet5/6
Sana04.05.2023
Hajmi33.98 Kb.
#1426396
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 Мавзу Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши Ишсизлик

Молиявий бозорларнинг беқарорлиги → Кредитларнинг қисқартирилиши ва истеъмолнинг пасайиши Ишлаб чиқариш ва экспортнинг қисқариши, ишсизликнинг ўсиши.
Шунга кўра, ҳукуматлар даражасида инқироздан чиқиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда бандлик масалаларини, талабни рағбатлантириш орқали ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришга қаратилган кескин чораларни кўриш масаласини кўндаланг қилиб қўймоқда.
Қисқача хулосалар
Иқтисодий даврлар асосан тўртта босқичини ўз ичига олади ва уларни иқтисодий тебранишлар деб юритиш мақсадга мувофиқ. Иқтисодий тебранишларнинг сабаблари хилма - хил бўлсада, уларнинг барчаси ялпи харажатлар ҳажмининг ўзгариши орқали ЯИМ динамикасига таъсир кўрсатади.
Ишсизлик даражаси деб ишсизлар сониннинг ишчи кучи сонига нисбатига айтилади. Ишчи кучи ҳам бошқа товар маҳсулотлари каби бозорда сотилади ва сотиб олинади. Тўла иш билан бандлик 100% иш билан таъминланганлик даражасини англатмайди.
Келиб чиқиш сабабларига кўра фрикцион, таркибий ва даврий ишсизлик турлари мавжуд.
Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик даражалари йиғиндисига тенг бўлиб, мамлакатдаги охирги ўн йилда мавжуд бўлган ҳақиқий ишсизлик даражаси ва кейинги ўн йил учун прогноз қилиб ҳисобланган ишсизлик даражаларининг ўртача миқдори сифатида белгиланади.
Ишсизлар сонининг ошиши, яъни ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан юқори бўлиши потенциал ҳажмдаги ЯИМ билан ҳақиқий ҳажмдаги ЯИМ ўртасида узилишга олиб келади. Оукэн қонуни бундай боғлиқликнинг миқдорий даражасини ифодалайди.
АҚШ ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган минқироз аста секин бутун молия тизимини қамраб олди ва пировардида иқтисодий инқирозга ҳам айланди. Натижада иқтисодиётда пасайиш ва ишсизлик даражасининг ўсиши кузатилди.
Назарот ва муҳокама учун саволлар
1. Иқтисодий тебранишларнинг сабабларини қандай изоҳлайсиз?
2. Ишсизликнинг қандай турлари мавжуд? Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?
3. Ишсизликнинг табиий даражаси, иш билан тўлиқ бандлилик тушунчаларига тавсиф беринг.
4. Потенциал ЯИМ кўрсаткичини изоҳлаб беринг.
5. Макродаражада ишсизликнинг иқтисодий оқибатларини қандай ўлчаш мумкин ?
6. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқишига қайси ҳолатлар сабаб бўлди?
7. Молиявий инқирознинг ишсизлик даражасига таъсири қай тариқа рўй беради?


Download 33.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling