Режа Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари


Download 33.98 Kb.
bet4/6
Sana04.05.2023
Hajmi33.98 Kb.
#1426396
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 Мавзу Бозор иқтисодиётининг даврий ривожланиши Ишсизлик

YУЗ= -2,5[ u -u*]
Бу ерда: u*ишсизликнинг табиий даражаси;
u – ишсизликнинг ҳақиқий даражаси.
ЯММ узилишини ифодалайдиган формула билан Оукен қонунини формуласини умумлаштириб қуйидаги формулани оламиз:
Yҳ – Yп
------------- 100 = - β [ u -u*]
Yп
Оукен қонуни изоҳлаган миқдорий боғлиқликнинг тескари жиҳатига эътибор қаратамиз. Иқтисодий тадқиқотлар шуни кўрсатадики ЯИМнинг 2-3 фоизга ўсиши даврий ишсизлик даражасини 1 фоизга қисқаришини келтириб чиқармас экан. Яъни дастлабки 1 фоизлик иқтисодий ўсиш фан-техника тараққиёти натижасида ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ҳисобига эришилиши мумкин, шунингдек бу пайтда аҳоли сонининг кўпайиши ҳам ишсизлик сонинининг пасаймаслигига сабаб бўлади. Дастлабки 2-3 фоиздан юқори бўлган ҳар 2-3 фоиз иқтисодий ўсиш эса даврий ишсизликни 1 фоизга қисқаришини келтириб чиқаради. Демак 1 фоизлик даврий ишсизликни тугатиш учун йиллик 4-6 фоизлик иқтисодий ўсиш таъминланиши керак.

4.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари, намоён бўлиш шакллари ва ишсизлик даражасига таъсири.
Юзага келган жаҳон молиявий -иқтисодий инқирози дунёдаги деярли барча ривожланган мамлакатларда макроиқтисодий берқарорликни келтириб чиқарди. «Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунёнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларининг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарди»1[5].
Дастлаб АҚШ ипотека бозорларида намоён бўлган мазкур инқироз етарлича тўлов лаёқатига эга бўлмаган, қарзларни қайтариш қобилияти шубҳали бўлган қарздорларга ипотека кредитлари бериш амалиётининг жадаллашуви натижасида рўй берди.
Модомики, ипотека кредити ўзининг моҳияти бўйича кўчмас мулк гарови ҳисобига бериладиган кредитлар бўлсада, АҚШ бозорлари бундай ликвидли кўчмас мулкларга етарлича «тўйинди» ва уларнинг нархлари кескин туша бошлади. Бунинг устига инвестицион банкларнинг АҚШ ипотека бозорларидаги янги молиявий «маҳсулот» ҳисобланган активларни секьюритизациялаш бўйича операцияларининг авж олиши ипотека бозорларидаги таназзуллик ҳолатлари эҳтимоллигини оширди.
Британиянинг нуфузли газеталаридан бири бўлган «Гардиан» жаҳон молиявий инқирозининг асосий айбдорлари рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатнинг олдинги ўринларида АҚШнинг таниқли сиёсатчилари ўрин олган бўлиб, унда инқироз фақатгина иқтисодиёт ривожланишининг навбатдаги ҳаракатлантирувчи кучи эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Аксарият молиячи-иқтисодчилар вужудга келган молиявий инқирознинг ҳақиқий сабабларидан бири сифатида ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни ҳаддан зиёд ортиқча эркинлаштириш сиёсатининг «меваси» эканлигини, яъни «ўз-ўзини бошқарувчи бозор» ғоясини илгари суриш орқали давлатнинг миллий иқтисодиётга ва хусусан молиявий бозорларга аралашувини чекланганлиги билан ҳам изоҳламоқдалар.
Юзага келган глобал молиявий –иқтисодий инқироз жаҳоннинг асосий молиявий марказлари ҳисобланган йирик фонд бозорларини ўз ичига олувчи мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатди. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, молиявий инқироз инфляция, қатор банклар ва молиявий муассасаларнинг таназзулга юз тутиши таъсирида ишсизлик, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши ва бошқалар негизида иқтисодий инқироз шаклида кучайиб бормоқда. Бундан кўринадики, ҳозирги жаҳон молиявий инқирозининг ўзига хос хусусияти – бу унинг иқтисодиётнинг молиявий секторидан бошланиб, реал секторига ўтганлигидир.
Глобал инқироз бўйича кўп сонли нашрларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, дунёнинг ривожланган давлатлари учун инқирознинг ҳаракат нуқтаси молиявий бозорларнинг беқарорлиги бўлди ва инқирознинг ривожланиши схемаси қуйидаги кўринишда бўлди:

Download 33.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling