Режа: Иқтисодий қонунларни билишнинг ахамияти. Умумий фалсафий ва иқтисодий қонунлар. Бошқарувнинг асосий тамойиллари. Иқтисодий қонунларни билишнинг аҳамияти


Download 81 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi81 Kb.
#1487419
  1   2   3   4
Bog'liq
Бошкаришнинг бозор конунлари ва тамойиллари


Бошқаришнинг бозор қонунлари ва тамойиллари


Режа:

  1. Иқтисодий қонунларни билишнинг ахамияти.

  2. Умумий фалсафий ва иқтисодий қонунлар.

  3. Бошқарувнинг асосий тамойиллари.

Иқтисодий қонунларни билишнинг аҳамияти

Бошқарув жамият қонунлари тизимига асосланади. Назарий жиҳатдан тушунмай ва асосланмаган ҳолда бирорта йирик амалий масала ҳал этилиши мумкин эмас. Назария янгиланишнинг муҳим усулидир. Фан эса воқелик ҳақида объектив билимларни ўрганиш ва тартибга солишга қаратилгандир. Билимларни тартибга солиниши қонунларда ифодаланади.


Қонун - фалсафий категория бўлиб, борлиқ воқеаларнинг барқарор, такрорланувчан алоқаси ва муносабатини, ҳодисалар юз беришининг аниқ тартибда бўлишига олиб келувчи томонларини акс эттиради. қонунларни билиш ривожланишнинг объектив йўналишларини аниқлаш, амалий вазифаларни ҳал этиш имконини беради. Шу сабабли иқтисодиётни бошқариш қонунларни билаш, уларни амалда усталик билан қўллай олишга асосланиши керак.
Умумий фалсафий қонунлар материя, ҳаракат, макон, замон, миқдор, сифат, сабаб, оқибат, шакл, мазмун каби категориялар воситасида ифодаланади. Иқтисодий назария қонунлари иқтисодий категориялар воситасида (мулк, ишлаб чиқариш, талаб, таклиф, тақсимот, айирбошлаш, қиймат, нарх, фойда, товар, пул, мувозанатланиш) фиодаланади.
Иқтисодиётни бошқаришда қонунлардан қанчалик тўлиқ ва изчил фойдаланилса, меҳнат сарфи шунчалик самарали бўлади. Ва аксинча, бошқариш жараёнида иқтисодий қонунларни ҳисобга олмаслик жамият учун кутилмаган, салбий оқибатларга олиб келади. Шу сабабли бошқарув қонунларини ўрганишда фақат амал қилишни эмас, балки бошқарув жараёнида онгли равишда қўлланилишни ҳам кўзда тутиш лозим. Бошқарув қонунларидан онгли равишда фойдаланишнинг кўп жиҳатдан уларни ўрганиш билан боғлиқ. қонунлар қанчалик чуқур ўрганилса, улардан амалда тўғри фойдаланиш имкониятлари ортади.
Лекин бошқарув қонунларини билиш уларни аниқ амалиётда муваффақиятли қўллаш учун кафолат бўлолмайди. Қонунларни билишда назария амалиётдан ажралиб қолиши фойдасиздир. Демак, қонунлардан фойдаланиш уларни билиш, тушуниш, амалда ўз вақтида ва тўғри қўллай олишга боғлиқ экан. Бу бошқарув самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи омилдир.
Иқтисодий қонунлар тизимидан фойдаланишнинг асосий унсурлари ва босқичлри қуйидаги схемада акс эттирилган:



Кўрсатилган схемани тахлил этиш жараёнида учта ўзаро боғлиқ ва кетма-кет, иқтисодий қонунлар тизимидан фойдаланилган ҳолда ечиладиган масалаларни кўриб ўтиш зарур:



  1. мавжуд қонунларни, уларнинг у ёки бу босқичда намоён бўлиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чуқур ва ҳар томонлама билиш;

  1. иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш мақсадларини белгилаш ва уларни ҳал этиш йўлларини аниқлаш;

  1. хўжалик юритишнинг бозор иқтисодиёти шароитида ривожлантириш ва унга мос шакл ва услубларини қўллаш.




Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling