туннел ёки бошқа печлар ёрдамида 1300-1750°С ли ҳароратда куйдириш. - Шиша қандай яратилган? “Қайси мамлакат вакиллари уни ишлаб
- чиқаришга ва халқ хўжалигида ишлатишга салмоқли ҳисса қўшган?”
- деган савол ҳаммани қизиқтирса керак. Табиий шиша тарихи
- одамзод тарихидан катта. Вулқон отилиши, зилзила рўй бериши,
- момақалдироқ гумбирлаши каби табиат ҳодисалари табиий шишалар
- обсидиан ва яшин шишаларининг ҳосил бўлишига сабабчи бўлган.
- Сунъий шишасозликнинг пайдо бўлиши, афтидан жамиятнинг
- ривожланиши ва кулолчиликнинг ўсиши билан боғлиқ бўлса керак.
- Шишанинг кашф этилиши дастлаб тасодифий бўлган деган фикр ва
- шунга боғлиқ афсоналар мавжуд. Бунга ўша вақтларда омборларда
- рўй берган ёнғинлар натижасида қумларнинг эриб, шишасимон ҳолга
- келиб қолганлиги мисол бўлиши мумкин.
- Шиша пишириш технологиясининг биринчи ва иккинчи этаплари - силикатлар ва шиша ҳосил бўлишлари бир - бирларига чамбарчас боғланган. Беш компонентли листли шишаларнинг алюмомагнезиал таркибли типида процентда ҳисобланганда SiO2 - 71.5, А12О3 - 1.5, MgO - 3.5, СаО - 8.5 ва Na2O - 15 ни ташкил этади. Уларни тўрт компонентли магнезиаль таркибли типига ўтказилса шихта таркибига SiO2 - 72.57, MgO - 3,55, СаО - 8,63 ва Na2O - 15,23 % миқдорида киради. Кўриниб турибдики шиша шихтаси таркибида силикатлар ҳосил бўлиши учун кремний диоксидининг миқдори кераклигидан 25 - 30 % га ошиқ.
- Шиша ҳосил бўлиши этапида зич пишган масса таркибига кирувчи силикатлар эрийди ва бир - бирлари билан аралашиб кетади. Кремний диоксидининг ошиқча кисми ҳам бу этапда силикатлар эритмаси (суюқ фаза) да секин - аста эрийди. Бу этап интервали қисқа (1150 - 1250°С) бўлса ҳам жараён силикатлар ҳосил бўлиши этапига нисбатан анча узоқ давом этади. В.В. Полляк маълумотларига кўра шиша ҳосил бўлиш жараёни учун шиша пишириш умумий вақтининг анчагина қисми - тахминан 60 - 70 % сарф бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |