Шиша ҳосил бўлиши. - Вақт ўтиши ва иситиш жараёнининг кучайтирилиши давомида шихтанинг
- қаттиқ қолдиқлари бирин - кетин эритма (суюқ фаза) да эрий бошлайди,
- кўпиклар камаяди ва бутунлайин йўқолади. Натижада шаффоф шиша
- массаси ҳосил бўлади. Шу билан шиша пиширишнинг иккинчи этапи –
- шиша ҳосил бўлиш этапи тугалланган ҳисобланади.
- Шиша ҳосил бўлиши этапи силикатлар ҳосил бўлишига нисбатан 8-9 марта
- секин ўтади. Баъзи маълумотларга кўра оддий саноат шишалари учун
- унга сарфланган вақт умумий вақтнинг 35% ва шиша етилиши вақтнинг
- 90% ташкил этади.
- Шиша – кимёвий таркиб ва қотиш температурасига боғлиқсиз
- равишда юқори ҳарорат таъсирида ҳосил қилинган эритмани
- ўта совитиш орқали олинадиган ва ёпишқоқликнинг аста-секин
- ошиши натижасида қаттиқ жисмларнинг ҳоссаларини қабул
- қилинадиган барча аморф жисмлар. Бунда суюқ ҳолатнинг
- шиша ҳолатига ўтиш жараёни орқага қайтадиган бўлиши шарт.
- Табиий шиша – табиатда рўй берадиган табиий ҳодисалар натижасида ҳосил бўлган, обсидиан ва яшин шиша номи билан юритилувчи шаффоф жинс.
- Табиий шиша тарихи – одамзод тарихидан ката булиб, вулқон отилиши, зилзила рўй бериши, момақалдироқ гумбирлаши каби табиий ходисалар мажмуаси.
-
- Сунъий шиша – қум, сода, селитра каби хом-ашёлар аралашмасидан қиздириш йўли билан олинган ва табиий шишаларга ўхшаш бўлган маҳсулот.
- Сунъий шиша тарихи – бундан 8000 йил илгари Мисрда бошланган, ўрта асрларда Марказий Осиё мамлакатларида тараққий этган, кейинчалик Венеция, Киев Руси, Россия, Ўзбекистон бошқа давлатларда ўзлаштирилган шишасозлик тарихи.
Do'stlaringiz bilan baham: |