Режа: Кириш. I. Bob волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари


Волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари


Download 0.62 Mb.
bet2/9
Sana19.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1710401
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари.

Волейбол жамоали ўйин турига мансуб бўлиб, ўйинда икки жамоа хар бирида олти киши ўйнаши шарт. Заҳирадаги ўйинчилар сони 2 тадан 6 тагача бўлиши мумкин.


Ўйинчиларнинг спорт кийими футболка турси ва шиппак. Ўйинчининг ёши жинсига қараб тўрнинг баландлиги қўйидагича бўлади:
Қизлар 13-14 ёш - 2м 10 см.
15-16 ёш - 2 м 20 см.
Аёллар 17-18 ва ундан катта ёшдагилар учун – 2 м 24 см.
Ўғил болалар 15-16 ёшли - 2 м 35 см.
Эркаклар 17-18 ва ундан ортиқ ёшли - 2 м 43 см.
Ўйин уч ёки беш партиядан иборат бўлиб, ҳар бир партия ўн беш очкогача давом этади. Агар ўйин очколари 15-15 бўлса, ўйин 17 очкогача давом этади. Сўнги партияда 3 ёки 5 ўйин ҳисоби “тайм брейк” асосида олиб борилади. Яъни ўйиндаги ҳар бир харакат киритиш ҳуқуқи қайси жамоадан бўлиши қатъий назар жамоага мағлубият ёки ғалаба келтириш мумкин. Ҳал қилувчи партияда ўйин икки очко фарқигача давом этади.
Волейбол ўйининг дастлабки расмий ўйин қоидалари 1997 йил америкали доктор А.Холстед раҳбарлигида ишлаб чиқарилган. Мазкур қоидаларнинг айрим қоидалари айрим бандлари қўйидагилардан иборат.
Майдон ўлчами – 7,6х16,1 м.
Тўрни баландлиги – 198 см.
Тўпни оғирлиги - 340 грм.
Тўп ўйинга майдодаги ўнг ташқи қисмида жойлашган бир 1х1 метрли тўртбурчак шаклдаги жойда бир оёқ туриб киритилган ва хокозо.
Волейболнинг борган сари оммавийлаша бориши ва иштирокчиларнинг ўйин махоратини шакллана бориш билан бир қаторда мусобақа қоидалари ҳам ўэгариб тақомилашиб борган.
1900 йил – хисоб 21 очкогача, тўрни баландлиги 213 см.
1912 йил – майдонча 10,6х18,2 мт, тур – 228 см.
1917 йил – хисоб – 15 очко, тур 243 см.
1918 йил – ўйинчилар сони бир жамоада 6 та.
1922 йил – тўпни факат 3 марта ўйнаш, майдонча 9,1х18,2 мт.
1925 йил – тўп 66-69 см, оғирлиги 275-285 гр, майдонча 9х18 мт.
1934 йил – тур аёллар учун 224 см бўлган.
Волейбол собиқ иттифоқ 1920-1921 йилда ўрта Волга (Қозон, Нижний, Новгород) нохияларида тарқала бошлаган 1922 йилда бошлаб Всеобуч (Умумий ҳарбий тайёргарлик) таркибига киритилди.
Москвада волейбол билан мунтазам шуғулланишига саънат ва театер вакиллари киришдилар. 1923 йилда ташкил эитлган “Динама” жамияти спортининг бошқа турлари билан бир қаторда Волейболни ҳам тарғиб қила бошлади. Худди шу йилларда Волейбол узоқ шарқда Хабарский ва Владивостокда пайдо бўлди. 1925 йилдан эса Украинада ҳам ривожланди. Волейбол хамма ерда тарқала бошлади. Шу билан боғлиқ равишда мусобақаларни ягона қоидаларни ишлаб чиқиш зарурияти тўғилди. 1925 йилнинг январида Москва жисмоний тарбия кенгаши Волейбол бўйича мусобақаларнинг биринчи расмий қоидаларни тўзиб тасдиқлади. Тўрнинг баландлиги аёллар учун 2 мерт 20 см ва эркаклар учун 2 мерт 40 см қилиб белгиланди. Аёллар жамоаларида ўйин 15х7,5 ўлчами майдочада ўтказиладиган бўлди.
1926 йилда Москва қоидаларига асосан биринчи лига мунтазам равишда ўтказила бошланди. 1928 йилда Москвада доимий хакамлар уюшмаси ташкил этилди.
Волейбол бўйича собиқ ССЖИ биринчилиги илк бор Днепропетровск шахрид 1983 йилнинг 4-6 апрелида бўлиб утди. Мусобақада аёллар жамоаси (Москва, Днепропетровск, Харқков, Боку Минск) ва 5та эркаклар жамоаси иштирок этди. Айланма таркибда ўзказилган ўйинлар кўп сонли томошабинларни ўзларига жалб қилди. Қизиқарли биринчилик Москвалик аралаш жамоаларнинг кўргазмали ўйинлари ўзказилди. Ҳар бир жамоа таркибида 3 та аёл ва 3 та эркак бор эди.
Волейбол бўйича собиқ ССЖИ иккинчи биринчилиги 1934 йилда Москвада ўтказилди. Унда таркибда 9 кишилик аёллар ва эркаклар жамоалари қатнашдилар. Энди Ленинград, Свердловек, Горький Ростов, Тошкент жамоалари пайдо бўлди. Шу йилнинг охиридаёқ Москва терма жамоаси узоқ шарқ сафарига чиқиб Владивосток, Чита, Улан-Удэ, Новосибирск ва Тюменда кўргазмали учрашувлар ўтказдилар. Бу эса шухасиз Волейболни узоқ шарқдаги кенг тарқалишига шароит яратди. Терма жамоанинг барча беллашувлари жамоали ўйининг устунлиги шиори остида утди. Терма жамоанинг биринчиликда ғолиб бўлиши айнан шу ўйини билан донғи кетган Москва жамоалари эди.
Ёшлар орасида волейболнинг оммалашишига қаттиқ туртки бўлган ходиса 1995 йилнинг августида ўтказилган мактаб ўқувчиларнинг мамлакат биринчилиги ҳисобланади. 12 та шахар ва вилоят жамоалари иштирок этган бу мусобақанинг биринчи босиқчи чиқиб кетиш тартибида, якунловчи финил ўйинлар эса айланма тартибда ўтказилди. Ҳар бир шахар жамоаси учун 3 команда: катта ва кичик ёшдаги йигитлар ҳамда катта ёшдаги қизлар қатнашди.
1935 йил ўйинчиларнинг ҳалқаро учрашувларда биринчи бор куч синашиб кўрганлиги тарихда ўчмас из қолдирди. Тошкентда ва Москвада Волейболчиларимизнинг Афғонистон жамоаси билан 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Ўйин афғон қоидалари асосида ўтказилганлигига қарамай 9 ўйинчи бор эди. Ўйин 22 очкогача давом эди, ўйинчилар майдонда жой алмашмадилар мамлакат Волейболчилари асосгига ғолибликга эришдилар.
1936 йилнинг энг оммавий ўйинларидан бири собиқ ВЦСПС кубоги учун 100дан ортиқ жамоалар билан мусобақалар ўтказилди. Кубогни Мсокванинг аёллар ва эркаклар жамоаси “Медик” қўлга киритди.
Волейболнинг техник ва тактикасини эмас, мусобақа қоидалари ҳам ўэгаришди давом этарди, яъни 1935 йилда эркаклар учун 2 м 45 см.га кўтарилди 1937 йилдан эса аёллар учун 2 м 29 см. бўлиб қолди. Майдончада ҳужум чизиғи белгиланди ва олд орқа чизиқ ўйинчилари деганда тушунча пайдо бўлди, бу эса алоҳида ўйин ихлосмандларининг ҳаракатларини чегаралаб қўйди. Шу йилдаёқ ўйинга тўп киритиш жойи майдочанинг орқа ўнг қисмидан 3 м қилиб белгиланди. Сабабидан қатъи назар ўйинчиларни алмаштиришга рухсат берилди. (илгари алмаштиришга фақат бахтсиз ҳодисалардан кейин йўл берилар эди).
1938 йилда мусобақаларни ўтказиш қоидаларида ҳам жиддий ўэгаришлар содир бўлди. Бу йилнинг мамлакат биринчиликлари ёзги майдонларда спорт жамиятлари орасида ўтказилди. Дастлабки ўйинлари мамлакатнинг турли шахарларида ўтди. Якуний ўйин эса Москва бўлди. Биринчилик кўпгина янги жамоаларнинг ўзига жалб этди ва ҳамма Волейболчиларнинг ишига жонланиш аолиб киради. Мамлакатнинг кейинги биринчилиги (1939-1940) худди шу тартибда ўтказилди.
Ўзбекистоннинг “Динамо” (Тошкент) жамоаси билан бирга ўйнаб учрашувни 0:3 ҳисобида бой беришган бўлса, Индонезия аёллари жамоаси Тошкентнинг “Спартак” жамоаси қизларига 2:3 ҳисобига бой беришди.
1970-72 йилларга келиб ўзбек Волейболчилари Бангладеш, Ҳиндистон ва бошқа хорижий давлатларда ҳалқаро ўртоқли ўчрашувларини ўтказиб юксак маҳоратга эришди. 1970 йилда то 1991 йилгача ўзбек волейболчилар талайгина ҳалқаро расмий ва ўртоқлик учрашувлар ўтказиб келишди. 1994 йилда Тайландда ўтказилган “Принцесса Кубоги” мусобақаларида иштирок этишди. Эътиборга лойиқ жойи шундаки, Истиқлолдан сўнг ўзбек Волейболининг тараққиёти республикамизда янгича йўналишда давом этиши кўэга ташланаётир. Жумладан 1992 йилдан бошлаб мунтазам зтказиладиган Ўзбекистон миллий чемпионати ва вилоятлараро республика спартакиадаси Волейболнинг янада оммавийлашишида ва равнақ топишига яхши таъсир кўрсатди.
Шуни таъкидлаш ўринлики, сўнги йилларда республика миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда касбкорлик (профессионаллик) асосида иштирок этувчи жамоалар доираси кенгайиб бормоқда. Булар қаторига “Кинап” (Самарқанд ш.), “Виктория” (Навоий ш.), МХСК (Чирчиқ), “СКИФ” (Тошкент ш.), ЎзДЖТИ ва хокозо жамоалар киради. Мазкур Волейбол жамоаларининг аъзолари бўлиши ўйинчилар, спорт усталари А.Сович, Ш.Муслимов, С.Жураев, И.Тамбиев, Қосимовлар барча мусобақларда ўзларининг юқори савиядаги маҳоратларини намойиш этмоқдалар. Аёллар жамоаларидан Е.Лебедянская, П.Кабардина, С.Ашурова, Н.Ходжаев ва бошқалар Ўзбекистон спорт устаси деган номга сазовор бўлишди.
Бу борада тренер-мўтахассис ва ташкилотчиларни хизмати ҳурматга сазовордир. Жумладан, А.Ким (Самарқанд), Т.Абрамова (Тошкент), М.Ёдгоров (Навоий), А.Асқаров (Қўқон) ва бошқаларни алохида таъкидлаб ўтиш ўринли.
Ўзбекистон Волейболини янгича йўналишда тараққий эттиришда уни вилоятларида “ҳаракатга” келтириш, хорижий давлатлар Волейбол жамоалари билан алова боғлашда, улар билан расмий мусобақаларни ташкил қилишда Ўзбекистон Волейбол Федерацииясининг президенти “Ўзавтотранс” корпорациясининг раиси, профессор Л.Ахмедов, ҳамда федерациянинг барча аъзолари ибратли фаолият кўрсатмоқдалар. Республикамизнинг барча ўқув юртларида Волейбол энг оммавий спорт туридан бири бўлиб ҳисобланади.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling