Режа: Кириш. I. Bob волейбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари


ВОЛЕЙБОЛЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА МАХСУС ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИ


Download 0.62 Mb.
bet3/9
Sana19.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1710401
1   2   3   4   5   6   7   8   9
2. ВОЛЕЙБОЛЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА МАХСУС ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИ.
Замонавий волейболда самарали ўйин кўрсатиш ва юқори натижаларга эришиш фақат ўта шаклланган жисмоний тайёргарлик эвазига амалга оширилади. Волейболчиларнинг ўйин самарасини таъминловчи махсус жисмоний сифатлар тайёргарлик даврида барча босқичларда икки омил билан белгиланади: тезкор-кучлилик тайёргарлиги ва тайёргарликнинг аралаш омили.
Жисмоний тайёргарликнинг асосий мақсади спортчини ҳар томонлама ривожлантириш, унинг функционал имқон иятларини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашдир. Волейбол жисмоний тайёргарлигининг аниқ бўлимлари қўйидаги вазифаларни ечишга қаратилган.

  1. Организм функционал тайёргарлик даражасининг сафарбарлик даражасини ошириш.

  2. Ўйин фаолияти эффективлигини таъминлаб берадиган жисмоний фазилатлар куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик билан бевосита боғланган жисмоний қобилиятлар сакровчанлик, спорт тезкорлиги ва ирғитувчанлик ҳаракатининг қуввати, ўйин чаққонлиги, ўйин чидамлилиги ва атлетик тайёргарлик даражасини ошириш.

Умуман олганда жисмоний тайёргарлик жараёни спортчининг организмида Волейбол ўйинга хос бўлган катта жисмоний юкламалар таъсирида кўникиш ҳомсил қилиббориш керак. Унда функционал ва атлетик тайёргарликнинг асосий воситалари жисмоний машқлар ҳисобланади. Улар ўзининг асосий йўналишига кўра қўйидаги гурухларга бўлинади:
А) Организм ички системаларининг функционал имқон иятларини оширишга қаратилган машқлар.
Б) Куч, тезкорлик чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик каби жисмоний фазилатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар.
Волейболда жисмоний тайёргарлик харакатери комплекси бўлганлиги учун ҳам машғулотлар жараёнида турли методлар ва ташкилий-методик формалардан яъни:

  1. “Айланма машғулотлар” вариантлари

  2. “Қўшма таъсир” методидан ва у асосида жисмоний тайёргарликнинг (техника тактика билан бевосита жамбарчас боғланган) бошқа турлари билан биргаликда фойдаланишга қаратилган.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки,волейболчи жисмоний тайёргарликда қандай спорт тури воситаларидан фойланган бўлса, у ўша спорт тури техникасининг элементлари тула эгаллаб олиши керак. Чунки харакат малакаси тўғри тўзилган тақдирдагина айрим жисмоний фазилатлар фойдали бўлиши мумкиндир. Умумий жисмоний тайёргарлик спорт тренировкасининг асосий вазифаларидан бири волейболчиларининг ва уни тула қонли жисмоний ўсишини таъминлашга қаратилган. Бу жараён асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш ҳамда ҳаётни зарур малакаларни такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйияди. Умумий жисмоний тайёргарлик волейболчининг махсус тайёргарлигини таъминлашда пойдевор бўлиб ҳисобланади.
Умумий жисмоний тайёргарлик куч, тезлик чидамкорлик эгилувчанликни тарбиялаш ва услублари ҳамда воситалари билан спорт туринг хусусиятини эъиборга олган ҳолда амалга ошириш зарур.
Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини ривожлантириш методлари.
Спорт мўтахассислиги спортчининг ҳар тарафлама ривожланган бўлишини истисно қилмайди. Аксинча организмнинг умумий функционал имқон иятлари ошишида ҳар томонлама жисмоний ва руҳий қобилият асосида, спортчи танлаган спорт турида юқори даражадаги тараққиётга эришишида ва ҳар тарафлама ривожланишнинг боғлиқлигини иккита асосий сабабини кўрсатиш мумкин.
1. Бу инсон организми ривожланиш ва фаолият жараёнида барча органларнинг бир-бири билан боғлиқлиги спортчининг ҳар бир тури ўзига хос алоҳида ўзаро муносабатлар талаб қилишга қарамасдан жисмоний фазилатлар ривожланишида ҳар доим умумий қонунийлик акс этади. Ҳар қандай фазилатнинг миёрий ривожланиши организмнинг функционал умумий имқон иятларини ошириш билангина амалга ошади.
2. Ҳар-хил ҳаракатлантирувчи кўникмалар ва қобилиятнинг ўзаро таъсири. Спортчининг ўзлаштирган ҳаракатлантирувчи маҳорати ва қобилияти қанчалик кенг бўлса янги ҳаракатлантирувчи фаолият ва олдинги ўрганганларни амалга оширишда замин яратади. Кишининг онгига боғланмаган ҳолда мавжуд бўлмаган қонунийлик спортда камолотга эришиш шуни талаб қилади, машғулот чуқур махсус жараён бўлиб, спортчининг ҳар томонлама ривожланишига олиб келиши керак. Спортчининг умумий тайёргарлик ва махсус тайёргарлик бирлиги шуни кўрсатадики, спортда муваффақият ва ютуқларга зиён етказмасдан эришиш учун улардан бирини машғулотдан ажралиб бўлмайди. Спортда бу кўзланган мақсад тарбиявий воситадир.
Жисмоний сифатлар тушунчалари.
Ижтимоий-маданий турмуш шароитлар, жисмоний мехнат ва спортда жис­моний сифатлар тушунчаси бир-бири билан бевосита богланган. Яъни хар кунги юриш-туриш ўқув жараёнлари ва мехнатда "кучли", "Чаққон", "эпчил", "абжир", "зўр", "ботир", "жасур", "бардошли-чидамли" каби халк иборалари кўп учрайди. Уларнинг мазмунида фанда қўлланиладиган "кучлилик", "чидамлилик", "тезлик", "эгилувчанлик," "Чаққонлик" каби атамалар орқали жисмоний сифатлар тушунилади. Булар ўз навбатида "Жисмоний тайёргарлик", "Жисмоний ривожланиш", "Махсус жисмоний тайёргарлик", "Спорт формаси", "Спорт махорати" каби иборалари ва тушунчалар билан мужассамлашиб кетган. Уларнинг энг мухим белгилари хакида кискача тушунчалар бериш ва баъзи мулохазалар юритишга т^гри келади.
Чидамлилик сифати.
Инсонларнинг амалий фаол харакатлари, шунингдек жисмоний сифатлари тана гавда аъзоларининг функционал фаолиятлари билан бевосита боғлиқдир. Яъни барча фаол харакатлар инсон танасининг тез харакат қилиш, нафас олиш, юрак уриши, қон айланиши, ички аъзоларда моддаларнинг хазм були-ши, алмашишини таъминлайди. Шу асосда жуда кўп биологик, кимёвий ва физиологик уэгаришлар содир бўлади. Бундай фаол харакатлар негизида чидамлиликка доир махсус машқлар алохида урин тўтади.
Чидамлилик деганда, ижтимоий турмуш шароити, жисмоний маданият дарслари, спорт машғулотлари тренировка хамда спорт мусобақаларида учрайдиган катта-кичик кийинчиликларга бардош бериш, чидаш, куникиш ва уларни енгиш жараёнлари тушунилади. Табиийки бундай ижтимоий-тарбия- вий хусусиятлар ўз-ўзидан пайдо булмайди ёки тугма омил эмас. Чидамлилик белгилари ва сифатлари жуда кўп машқларни такрорлаш узоқ вақтлар машқ Қилишни такозо этади.
Чидамлиликда нафас олиш, нафасни ичида сакдаб туриш, мушаклар ва барча бўғинларнинг Оғир-енгил харакатларни бажаришга одатланиш устувор туради. Унинг белгилари ва сифатлари кўпроқ кўпидаги фаол харакатларда учрайди ва билинади:

  1. Енгил атлетиканииг киска, ўрта ва айникса узоқ масофаларга 10-20 км ва ундан хам ошик югуриш жараёнларида нафас олишнинг кийинлашиши, оёқлар ва қўлларнинг чарчаши, холсизланиши содир бўлади. Бу кийинчиликларга чидаш учун жуда кўп югуриш, машқ қилиш лозим бўлади.

  2. Шунингдек рухий тетик, ўзини бошкара билиш каби иродавий омилларни хам ривожлантиришга тўғри келади. Бу сифатларни тарбиялашда кушимча равишда сузиш, кураш, бокс, штанга, ниёда юриш саёхатлари ва бошка турлардан мақсадли фойдаланишни тавсия этилади.

  3. Кураш, бокс, штанга, қўл кучини синаш каби спорт турларида мушаклар харакати динамик холат ёки харакатсиз статик холат ушлаб туриш штанга машқдарида тана аъзолари мушак, бўғинлар, нафас олиш, чикариш, саклаб туриш зурикади. Натижада нафас олиш тезлашиши, қон томирлари-юрак уришлари кучайиши каби физиологик жараёнлар юзага келади. Айникса қўллар, елка, бел ва оёқлардаги мушаклар чарчайди. Шунда кўп машқ тренировка қилиш натижасида юкоридаги фаолиятлар енгил утиши ёки уларга чидаш имқон иятлари яратилади.

  4. Сувда сузиш , футбол ўйини 90 дакика давомида югуриш ва бошка спорт турларида хам у ёки бу даражада толикиш, чарчаш, холсизланиш каби жараёнлар содир бўлади. Уларни енгиш ва бардош бериш учун хар бир шуғулланувчи кўпроқ машгул булишни талаб этади.

Ўқувчи-ёшлар жисмоний маданият дарсларида енгил атлетика, гимнастика, кураш ва бошка чарчаш, толикиши табиийдир. Чунки кўпчилик ёшларда жисмоний тайёргарлик ва махсус сифатлар етишмайди. Шу сабабли улар аввало жисмоний ривожланиш ва махсус жисмоний тайёргарликка эга булишга харакат қилишлари лозим.
Кучлилик сифати.
Кучлилик хаётий эхтиёжлардан бири бўлиб, у инсон фаолияти ва узоқ умр кўришнинг асосий омилидир. Бу сифат спортда эса асосий восита хамда усул хисобланади.
Куч сифатида асосан штанга, кураш, бокс, қўл кучини синаш, тош гир кўтаришда қўлланиладиган тарбиявий жараёндир. Куч мушакларнинг ривож-ланиши, харакатларнинг тезлиги, гавда тўзилишининг гўзаллиги, вазнларнинг куринишида намоён бўлади. Бу жихатлар турли хил мураккаб машқларни бажаришда куриниш ва шаклларни ўзгартириб, буртиб кўринади. Харакат тезлиги сузиш , югуриш, сакрашлар, тўпни уриш, тепиш ва хакозо куч билан бевосита боғлиқдир. Яъни сузиш , югуриш, сакраш, тўпни дарвозага зарб-куч билан тепишда техник-тактик харакатлар, тезлик ва кучлар бир-бири билан богланиб кетади.
Турникда осилиб қўлларда торитилишда куч ва бажариш усуллари техника ўзаро боғлиқдир. Яъни елка, бўйин ва бошни юқорига кўтаришда, оёқларни тўғри тутган холда озрок кўтариш қўлларда торитилишга қулайлик яратади. Демак, кучли булиш учун тезлик сифатларини хам эгаллашга тўғри келади.
Ижтимоий турмуш шароитимизда куч қўл сохаларда ишлатилади, яъни:
тула копни 60-70 кг уловларга от, эшак, машина ва хакозо кўтариб ортиш ёки уни тушириб, маълум жойга кўтариб бориш. Бунда қўллар, бел, оёқларда куч булиши лозим. Бу фаолиятни бажариш техникаси усули хам турли хил булиши мумкин, яъни қўлда кўтариш, ёки қучоклаб олиб кўтариш ва хакозо.
Қишлоқ шароитларида кураш ва кугжари-улок ўйинларида "полвон" "кучли" ва "чавандоз-полвон" "эпчил-кучли" иборалари кадимдан буен кўп ишлатилиб келинади. Бу фаолият жисмоний сифатга куч эга булиш учун кўп йиллар доимий равишда машқдар килинади. Унда турли хил воситалар ва амаллардан фойдаланилади.
Куч сифати хакида мулохаза билдирилса, айтиш жоизки кучли полвон, чавондоз ва етук спортчи булиш учун тугма қобилнятлар хам булиши керак. Уларни тинимсиз машқлар, мехнат орқали тарбиялаш, такомиллаштириш зарурдир.
Эгилувчанлик сифати.
Эгилувчанлик белгиси ва сифати ижтимоий-турмуш, мехнат ва спортда ўзига хос хусусиятларга эгадир. Хар кандай амалий харакат ва фаолиятларда хар томонга эгилиш, бурилиш, ўтириб-туриш, ётиш, керилиш, думалаш каби фаол харакатларни бажариш табиийдир. Бу белгилар хамда жисмоний сифатларни бажаришда мушаклар, пайларнинг юмшоклиги, кайиткокдиги, бўғинларнинг эгилувчанлиги асосий уринда туради, яъни: гимнастика эркин машқлар, бадиий гимнастика, акробатика, синхрон сузиш сув ости нафис гимнастикаси ва бошка машқдарда тезлик, кучлилик сифатлар билан эгилувчанлик холатлар мужассамлашиб кетади.
Штанга кўтаришда тиззаларга туриш, штангани кўкракда саклаш тирсакларнинг букилиши, курашлардаги турли хил олишувлар, елка-дан ошириб йиқитишлар холатларда эгилувчанлик хусусиятлар катта ахамиятга эгадир. Бошка спорт турларида хам ўзларига мансуб бўлган эгилувчанлик харакатлари кўп учрайди. Жисмоний сифатларни тарбиялашда турли тренажерларда машқдардан акробатика, гимнастика, сувда сузиш каби турлардан мақсадли фойдаланиш лозим б^лади.
Ўқувчи-ёшлар жисмоний маданият дарслари ва спорт тадбирларида ургатиб бориладиган барча турларга ихлос билан караш, уларни пухта бажаришга одатланиш лозимдир.
Хулоса шундан иборатки, эгилувчанлик машқлари мушаклар, уларнинг толаларини харакатлантиришда хамда мукаммал кўникмалар хосил қилишда айникса, умуртка погоналари, танадаги барча бўғинларнинг харакатчанлигини мақсадли хизмат қилиши билан мухим ахамият касб этади.
Чаққонлик сифати.
Чаққонлик-тезлик, эпчиллик, абжирлик каби жисмоний сифат белгиларининг мужассамлашган иборасидир. Бунда мушак харакатлар ва асаб толалари мухим вазифаларни бажаради. Ўз навбатида эса бўғинлада суякларга тўташган пайлар, мушак толаларининг мустахкам булиши суякларни тутиб туришда хизмат қилади. Чунки тез харакат қилишда бўғинларнинг бўшашиши, чўзилиши натижасида суяклар ўз жойидан кўзғалиши хатто чикиб кетиши хам мумкин.
Бундам холатлар юз бермаслиги учун мушакларни куч, эгилиш ва чидаш йуллар билан тезлик, чаққонликни хам тарбиялаш, чиниктириш, мустахкамлаш амалга оширилади. Чаққонлик белгиси ва сифатини тайёрлашда жуда кўп хилма хил машқдар ишлатилади. Улар нафас олиш, қон айланиш, юрак уриш тизимларини тезлаштириш, чиниктириш билан биргаликда тана аъзоларининг харакат бирлигини куч, эгилиш, чидаш, тез таъминлайди.
30,60,100 м, масофаларга вақтга югуриш ўқувчи-ёшлар ва спортчиларда тула Чаққонлик, тезлик талаб этилади. Ёки баландликдан 130,140,150 см ва хакозо тез ва осон сакраб утиш Чаққонлик, эпчиллик каби сифатлар анча устун туради.
Чаққонлик белгилари абжир, тез, эпчил ва хакозо футбол, баскетбол, волейбол, теннис каби спорт ўйинларида кўпроқ намоён бўлади. Яъни тўпни ракибдан алдаб олиш, уни зудлик билан шериги ёки дарвоза томон тез юритиш, тепиш 3-4 кишини алдаб утиб тўпни дарвозага оёқда тепиб ёки бош кукрак, елка билан уриб киритиш. Бундай холатлар баскетболда тўпни юритиш, саватга туширишда хамда волейболда эса ерга тушай деган тўпни шеригига Узатиш, ўтказиш, тўпни тур устидан зарб билан уриб ракиблар майдонига тушириш каби ўта мураккаб харакатларда сезиш мумкин бўлади. Хулоса килиб айтганда чаққонлик спорт турларининг барчасига хос булган мухим жисмоний сифатлардан биридир. Умуман айтганда, жисмоний сифатлар турмуш шароити ва айникса спорт турларида энг зарурий омил бўлиб, машғулотлар хамда мусобақаларнинг мазмунини ташкил этади.
Жисмоний сифатларни тарбияловчи машқдарнинг турлари беқиёс кўп. Жисмоний машқларни қўллаш жараёнларида эса хар бир спорт турларининг мазмуни ва хусусиятларига караб турли усуллар методлар қўлланилади. Уларнинг асослари бир зайл (равномерний), ўзгарувчан (переменный), такрорий, оралик (интервалный), ўйин, мусобақалашиш ва айлана (круговой) каби усуллар хисобланади. Бу усулларнинг энг мазмунли ва мохиятли томонлари шундаки, спорт машғулотларини ўтказишнинг самарадорлигини келтириб чикаради. Бу йулда спорт турлари ва мураббийларнинг хусусиятлари, тажрибалари мухим рол уйнайди. Бу жараёнлар турли хил спорт мусобақаларида ўз якунини топади. Бунинг учун эса спорт машғулотлари (тренировка) асосида спортчиларнинг спорт тайёргарлиги (тренированность), доимий равишда тайёр бўлиб туриш (спортивная форма) каби фаолиятлар мақсаддагидек булишни талаб қилади. Бунда эса спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарлигининг ягона равишда мужассамлиги, ўзлуксиз равишда спорт машғулотларини олиб бориш, юкламаларни (нагрузка) аста-секин ва мураккаблаштириш жараёнларни илмий-назарий ва илгор тажрибаларга таянган холда олиб бориш зарурдир. машғулотларни режалаштиришда циклик (бўлиб-бўлиб ўтказиш) фаолиятлар ва тадбирлар катта, ўрта ва кичик турларга булиниши амалда қўлланилади.
Спортчиларни тайёрлашда якка тартибда (индивидуаллик) ўтказиладиган машғулотлар хамда ўзининг мақсади ва мазмунларига хамда усулларига эга бўлади. Бу талаблар асосан якка курашлар, футболдаги вазифаларга кура бўлинган спортчиларда (хужум, химоя, дарвоза) кўпроқ қўлланилади. Шунингдек мураббийларнинг курсатмаси ва топшириқлари асосида спортчилар мустақил холда ўзлари машқ қилишлари амалий тажрибаларда кенг қўлланилади. Хулоса шундаки жисмоний тайёргарлик ва спорт тайёргарликлари мазмунан ва шаклан бир-биридан фарк қилсада, уларнинг мақсади факат юкори кўрсаткичларга тайёргар­лик, уларни амалда кўрсатишдан иборат.




  1. Download 0.62 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling