Сузиш машғулотларида машқ Қилиш ва ўргатиш асослари. Асосий саволлар
Download 32.42 Kb.
|
3 Semenar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
- Биринчи савол буйича дарс мақсади
- Биринчи асосий саволнинг баёни
: СУЗИШ МАШҒУЛОТЛАРИДА МАШҚ ҚИЛИШ ВА ЎРГАТИШ АСОСЛАРИ. Асосий саволлар: 1. Сузиш техникаси ҳақида умумий тушунча. 2. Сув мухити учун асосий физик қонунлар. 3.. Статик ва динамик сузиш. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Сувнинг ёпишқоқлиги, сувнинг зичлиги, сувнинг сиқиқлиги, сувнинг солиштирма огирлиги, статик сузиш, динамик сузиш, қаршилик, қўл ва оёқ, ҳаракати, огирлик кучи, кўтариш кучи, гидродинамик, аэродинамика, гидростатик куч, аэродинамик куч, тананинг умумий ҳаракати. Биринчи савол буйича дарс мақсади: Талабаларга сузиш техникаси ва уларни белгиловчи омиллар ҳақида тутпунчалар бериш. Идентив ўқув мақсадлари: 1. Сузиш техникасини белгилаб берувчи омилларни санаб беради. 2. Сув мухити ҳақида сўзлаб беради. 3. Сузиш техникасини ифодалаб беради. 4. Сузиш усулларини санаб беради. Биринчи асосий саволнинг баёни: Сузиш техникаси деганда, ҳаракатларни мутаносиб равишда намоён қилиш тушунилади. Бу эса маълум ҳаракат коидаларига риоя килган ҳолда бўлади. Акс ҳолда оддий сувда чўмилувчилар сузишидан фарки колмай колади. Бунинг учун, аввало, сузишнинг шакли, ҳаракат усуллари ва шу ҳаракатларнинг ўзаро қовушиши, мос келиши талаб этилади. Шунда спортчи ўзининг ташқи ва ички кучларини юқори даражада сафарбар қила олади. Сузувчининг мунтазам равишда «бир қолипга тушиб сузиш» табиатини эгаллаши бора —бора унинг индивидуал сузиш техникасига айланиб боради. Энди у ўзининг бутун ҳаракат ва функционал имкониятларини ўз техникаси асосида рўёбга чиқарадиган бўлади. Бу одатда, индивидуал техника дейилади. Индивидуал техника доимий равишда ривожлантириб, такомиллаштириб боришни талаб этади. Индивидуал техника қанчалик такомиллашса, у шунчалик енгил кўчадиган бўлиб боради ва янгидан —янги турлар устида машқ қилиш имконияти тугилади. Сузиш техникаси бир неча омиллар ёрдамида белгиланади. Буларга мақсадга йўналтирилганлик ва асосий вазифалар, сузиш шароити, асосий физик қонунлар, инсон танасининг анатомик тузилиши, организмнинг физиологик функциялари киради. Сузиш техникаси асосларини куриб чиқишга киришишдан сувнинг таркиби билан танишиш лозим. Барча физик жисмлар сингари сув ҳам массага эга. Сувнинг зичлиги хаво зичлигидан 800 марта кўп. Шу сабабли сув маълум инертликка эга. Тортиш кучини ривожлантириш учун, яъни сузувчи танасини олдинга ҳаракатлантириш учун ишчи ҳаракатларни тезкорлик билан бажариш зарур. Шу билан бирга сув ёпишқоқлик хусусиятига эга. Шу сабабли сув ҳаракатта келганда унда ички қаршилик юзага келади. Сувнинг ёпишқоқлигини камайтириш учун унинг ҳароратини маълум чегарада ошириш зарур (25 — 26°). Сув ҳароратини янада ошириш тананинг хаддан исиб кетишига ва иш хобилиятини пасайишига олиб келади. Сувнинг хусусиятларидан яна бири сув ёпишқоқолиги ва ҳаракатчанлиги ҳамда огирлик кучи таъсирида содир бўлувчи тўлқин ҳосил бўлишидир. Тўлқин ҳосил бўлиши сузувчи ҳаракатига қаршилик қилувчи куч ҳисобланади. Сузувчи ҳаракатланаётганда содир бўладиган тўлқинлар ўлчами сузувчининг техник тайёргарлигига боглиқ бўлади. Сузиш техникаси деганда тузилиши жихатидан турли бўлган ҳаракатЛарнинг сузувчи томонидан сув мухитида мутаносиб бажариши тушунилади. Инсон сувга тушганда турли ҳаракатларни бажаради, бу ҳаракатлар эса тузилиши жихатидан у ёки бу сузиш усулини белгилайди. Ҳар бир усул ўз ичига эшиш ва тайёргарлик ҳаракатларини, нафас актини, мускулларнинг кучланиши ва бўшашини, пгу билан бирга орган ва системалар ички ишини ўз ичига олади. Ҳозирги вақтда барча сузиш усуллари, ҳаракат тузилиши жихатидан спортча (тугри) ва носпортча (нотугри)сузиш усулларига бўлинади. Спортча сузиш усулларига, кўкракда кроль, чалқанча кролъг брасс, дельфин усуллари киради. Спортча сузиш усулларининг носпортча усуллардан фарқи шундаки, спортча усулларда тананинг анатомик тузилишидан, организмнинг физиологик функцияларидан, гидростатика ва гидродинамика қонунларидан самарали фойдаланилади. Шундай қилиб, спортча сузиш усуллари ҳаракатларнинг шундай формаларидан ташкил топганки, булар йирик мускул группаларидан самарали фойдаланиш имконини беради, бўгимлар ҳаракатчанлигини оширади, организм барча системалари ва органлари фаолиятини ҳисобга олади, тўгри ритмик нафас олишни ўзлаштиришга ёрдам беради, мускулларни кетма — кет кучланиш ва бўшашишини ўзлаштириш, ишчи ҳаракатларни самарадорлигини оширади. Download 32.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling