Сузиш машғулотларида машқ Қилиш ва ўргатиш асослари. Асосий саволлар


Download 32.42 Kb.
bet3/4
Sana03.02.2023
Hajmi32.42 Kb.
#1149683
1   2   3   4
Bog'liq
3 Semenar

Муҳокама учун саволлар:

1. Сувнинг қовушқоқлиги, зичлиги, сиқишуви ва солиштирма огирлиги деганда нималарни тушунасиз?


2. Сузувчи масофани босиб ўтаётган вақтда унинг танасига қандай кучлар таъсир этади?.
3. Сузувчига таъсир этувчи ташқи қаршилиьслар таъсирини қандай камайтириш мумкин?


Учинчи савол бўйича дарс мақсади: Талабаларга статик ва динамик сузиш техникалари ҳақида маълумот беради.


Идентив ўқув мақсадлари:


1. Статик сузиш ҳақида маълумот беради.
2. Тананинг сузувчанлиги ҳақида гапиради.
3. Сузиш пайтида тананинг мувозанати ҳақида гапириб беради.
4. Динамик сузиш ҳақида сўзлаб беради.


Учинчи асосий савол баёни:

Сузиш техникаси қанчалик тез такомиллаштирилиб борилса, юқорида айтиб ўтганимиздек, спортчининг ёшиг бўйи, гавда қисмлари ривожланади. Спортчининг жисмоний чиниққанлиги, кучи ва қайишқоқлигининг роли ўз-ўзидан аён.


Буларни билганимиз ҳолда, энди сувнинг ўз табиати, сувда муаллақ туриш ва ҳаракатланиш қонуниятлари ҳақида тўхтаб ўтсак. Сиз бу курсгача гидростатика ва гидродинамика тушунчаларини англаб етгансиз.
Шундай бўлса ҳам, улар хусусида қисқача эслатиб ўтишни лозим топдик. Демак гидростатика сузувчи танасининг сувдаги мувозанатни ифодаласа, гидродинамика сузувчи танасининг сувдаги мувозанатини, ҳаракатини ифодалайди. Шундан келиб чиқиб, сузувчининг муайян ҳаракатлари мажмуаси натижасида унинг сувда олдинга силжиб боришига динамик сузиш дейилади. Гидродинамикадан динамик сузиш келиб чиққанидек, гидростатикадан статик сузиш келиб чиқади.
Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Масалан, одам гавдаси хеч бир ҳаракатланмай ҳам маълум вақт мобайнида сувда қалқиб тура олади, сувда чўмилганларнинг барчаси буни яхши билади.
Статик сузиш деганда шундай сузиш тушуниладики, бунда сувдаги инсоннинг ҳаракатсиз танасига иккита куч таъсир этиб туради: пастга тортувчи огирлик кучи ва сувнинг итарувчи кучи.

Агар огирлик кучи сувнинг итарувчи кучидан кўп бўлса, бу ҳолда тана сувга чўкади. Агар огирлик кучи сувнинг итарувчи кучига тенг бўлса, бу ҳолда тана мувозанат ҳолатида (сув юзида) бўлади.
Агар тананинг огирлик кучи сувнинг итарувчи кучидан кам бўлса, бу ҳолда тана сув юзига қалқиб чиқади.
Тананинг сузувчанлиги деганда —сув юзида танани ушлаб туриш қобилияти тушунилади. Инсонда икки хил: вертикал ва горизонтал сузувчанлик мавжуд.
Горизонтал сузувчанлик сузиш техникасига ижобий таъсир этади. Сузувчанлик инсон танасининг ўртача зичлиги билан белгиланади.
Мувозанат ҳолати деганда — тананйнг тинч ҳолатда тура олиш қобилияти тушунилади. Тананинг ҳолатига қараб, горизонтал мувозанат ва вертикал мувозанат мавжуд. Вертикал мувозанат тананинг огирлик кучи ва сувнинг итарувчи кучлари катталикларини муносабатига боглиқ. Горизонтал мувозанат эса бу кучларнинг ўзаро муносабати ва уларнинг ўзаро жойлашишига боглиқ бўлади.

Динамик сузиш деганда — сузувчининг кетма — кет ҳаракатлари тушунилади ва бунда танага тўртта куч таъсир этади: огирлик кучи, кўтарувчи куч, силжувчи куч, рўпарадан бўлган қаршилик кучи. Бунда огирлик кучи ўзгармас, қолган учта куч эса турли сабаб ва шароитларга қараб ўзгарувчандир.



Download 32.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling