11-мавзу. Давлатнинг макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш ва инқирозга қарши сиёсати Режа


Download 1.4 Mb.
bet1/4
Sana20.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1035346
  1   2   3   4
Bog'liq
11 mavzu Давлатнинг макроиқтисодий мувозанат


11-мавзу. Давлатнинг макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш ва инқирозга қарши сиёсати
Режа:
1. Макроиқтисодий мувозанат ва унинг намоён бўлиш шакллари.
2. Макроиқтисодий сиёсат ва иқтисодий ўсишни таъминлаш усуллари.
3. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатишга имкон берган омиллар.
4. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг юз бериши ва давом этиши сабаблари.
5. Ҳозирги даврда глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг ҳамон давом этиши сабаблари ва унинг ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир этиши тенденциялари.
6. Жаҳон молиявий инқирози шароитида Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари.
Иқтисодий мувозанат деб иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларнинг икки ёки бир неча томонининг бир–бирига тенг келган ҳолатига айтилади. Шунинг учун ҳам бутун иқтисодиётнинг мувозанати тўғрисида гап борганда энг аввало ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги тенглик эътиборга олинади.
Макроиқтисодий мувозанатлик
Жамият эҳтиёжлари билан унинг иқтисодий имкониятлари (ресурслари) ва ишлаб чиқариш натижаларининг миқдоран ҳамда таркибан мос келишлигидир
Макроиқтисодий мувозанатлик
Жамият эҳтиёжлари
Миллий ишлаб чиқариш натижалари
Жамиятнинг иқтисодий имкониятлари (иқтисодий ресурслар)
Макроиқтисодий мувозанатлик турлари
Умумий мувозанатлик
Ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанатлик
Жамият эҳтиёжлари ва ишлаб чиқариш натижаларининг мос келишлик даражасини анча тўлиқ ифодалайди
Ишлаб чиқариш харажатлари ва ишлаб чиқариш натижаси
Ялпи ишлаб чиариш ва ялпи истеъмол
Жамғарма ва инвестиция
Ялпи даромадлар ва ялпи харажатлар
Макроиқтисодий мувозанатлик турлари
Жамият эҳтиёжлари ва ишлаб чиқариш натижалари айрим томонларининг мос келишлик даражасини ифодалайди
Хусусий мувозанатлик
    • ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги
    • ахолининг сотиб олиш лаёқати ва товарлар таклифи ўртасидаги
    • пул массаси ва товарлар миқдори ўртасидаги
    • алоҳида бозорларда (товарлар, ресурслар, ишчи кучи) талаб ва таклиф ўртасидаги
    • давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ўртасидаги

Макроиқтисодий мувозанатлик таъминланишининг асосий шарт-шароитлари
Иқтисодий мақсадларга ишлаб чиқариш имкониятларининг мос келишлиги;
Жамиятдаги барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берадиган хўжалик механизмининг мавжуд бўлиши;
Ишлаб чиқаришнинг таркиби истеъмолнинг таркибига мос келишлиги
Барча асосий бозорларда талаб ва таклифнинг мувозанатлиги

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling