11-мавзу. Давлатнинг макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш ва инқирозга қарши сиёсати Режа


Миллий ишлаб чиқариш мувозанатли ҳажми ва уни аниқлаш усуллари


Download 1.4 Mb.
bet3/4
Sana20.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1035346
1   2   3   4
Bog'liq
11 mavzu Давлатнинг макроиқтисодий мувозанат

Миллий ишлаб чиқариш мувозанатли ҳажми ва уни аниқлаш усуллари.
Ишлаб чиқариш мувозанатли ҳажмини аниқлаш усуллари
I.Жами сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули.
Бунда иқтисодиётдаги барча сарфлар миқдори ишлаб чиқаришнинг ҳажми – СММ билан таққосланади, яъни
Аҳолининг истеъмолчилик сарфлари
Корхоналарнинг инвестицион сарфлари
Давлат сарфлари
Чет элликлар сарфлари
СММ
Ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми бу миллий иқтисодиётнинг ялпи талаб ва ялпи таклиф мос келганда эришилган даражасидир.
Хусусий мувозанат — бу иккита ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ёки иқтисодиёт томонларининг миқдоран тенг келиши.
Умумий мувозанат жамият барча эҳтиёжлари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзаро тенг келишини билдиради. Умумий иқтисодий мувозанат бозор шароитида, аввало, ялпи талаб ва ялпи таклифнинг тенг келишида кўринади. Бу нафақат истеъмол неъматларига, балки ишлаб чиқариш воситаларига, ишчи кучига ҳамда барча иқтисодий фаолият натижаларига умумий талаб ва таклифнинг мувофиқ келишидир.
Умумий иқтисодий мувозанат бир қатор шарт-шароитларни тақозо этади:
Биринчидан, бу ижтимоий мақсадлар ва иқтисодий имкониятларнинг мос келишидир.
Иккинчидан, иқтисодий мувозанат мамлакатдаги барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланадиган хўжалик механизмини тақозо қилади
Учинчидан, мувозанатли ишлаб чиқаришнинг умумий таркибий тузилиши истеъмолнинг таркибий тузилишига мос келиши лозимлигини билдиради
Тўртинчидан, иқтисодиётда мувозанатнинг умумий шарт-шароитлари бўлиб бозор мувозанати, яъни барча асосий бозорлар (товарлар, ресурслар, ишчи кучи ва ҳоказолар)да талаб ва таклиф мувозанатга эришиши хизмат қилади
Мультипликатор самараси — бу соф миллий маҳсулот ўзгаришининг инвестиция сарфларидаги ўзгаришга нисбати:
Ёки, мультипликатор коэффициентини қуйидагича ифодалаш ҳам мумкин:
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жамғарма ва инвестиция даражаси ҳам ўзига хос чегараларга эга бўлиб, бу борада классик ва кейнсча қарашлар тафовутланади. Классик назария қарашларига кўра, жамғарма инвестиция манбаи бўлиб, жамғармага нисбатан мойилликнинг юқори даражаси муқаррар равишда иқтисодиётнинг юксалишига олиб келади.
Бу парадокснинг моҳияти шундан иборатки, инвестициялар назарий жиҳатдан автоном ва ҳосилавий инвестицияларга ажратилиб, автоном инвестициялар миллий даромад ҳажми ва унинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаса, ҳосилавий инвестициялар миллий даромаднинг ўзгаришига ҳам боғлиқ бўлади. Айнан автоном инвестицияларга қўшимча равишда ўсиб борувчи ҳосилавий инвестициялар иқтисодий ўсишни кучайтириши, уни жадаллаштириши натижасида акселератор самараси рўй беради («акселератор» тушунчаси жадаллаштирувчи деган маънони англатади).
Чизманинг ётиқ ўқида миллий даромад, тик ўқида эса жамғарма ва инвестициялар ҳажми жойлаштирилган бўлиб, F чизиғи иқтисодиётдаги тўла бандлик шароитида миллий даромад ҳажмини ифодалайди.
Эътибор берилса, чизмадаги инвестиция сарфлари чизиғи ётиқ ўққа параллел эмас, балки ўсиб борувчи кўринишда намоён бўлмоқда. Бу эса, автоном инвестициялардан фарқли ўлароқ, ҳосилавий инвестицияларнинг миллий даромад ҳажмига боғлиқлигини кўрсатади.
Инқирознинг сабаби шундан иборатки, жамиятда ишлаб чиқарилган товарлар массаси тўловга қобил талабга мос келмай (ундан ошиб кетади ёки кам бўлади) қолади. Натижада ишлаб чиқаришнинг бир қисми тўхтаб қолади, товарлар ишлаб чиқариш камаяди, ишлаб чиқаришнинг ўсиш даври унинг тушкунлиги билан алмашинади. Иқтисодиётнинг ўсиши инфляция, яъни нарх даражасининг асоссиз равишда кескин кўтарилиши сабабли орқага кетади. Шундай даврлар ҳам бўладики, бунда иқтисодий ўсиш бандлилик ва ишлаб чиқаришнинг паст даражасига ўрин беради, айрим ҳолларда нарх даражасининг кўтарилиши билан бирга ишсизлик ҳам кескин ўсади.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling