Режа: Кириш. I боб. XIX аср ўрталарида ақшнинг сиёсий, ИҚтисодий- ижтимоий вазият. Фуқаролар урушининг замини ва шарт- шароитлари


Жанубни Реконструксиялаш ва халқаро муносабатлар


Download 191 Kb.
bet5/6
Sana26.01.2023
Hajmi191 Kb.
#1127188
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Sojida(1)

2.2 Жанубни Реконструксиялаш ва халқаро муносабатлар.

Жанубни Реконструктсиялаш (қайта қуриш, тиклаш) даври 1865-1877 йилларни қамраб олиб «Президент Реконструктсияси» ва «Радикал Реконструктсияга» бўлданади. Линколн ўлимидан сўнг президентликни эгаллаган витсе-президент Эндрю Джонсоннинг «Президент Реконструктсияси» жанубий штатларнинг қулчиликни бекор қилинганлигини тан олиши ва Иттифоққа содиқлиги тўғрисида қасамёд қилиши билан чекланди. Исённинг минглаб қатнашчилари амнистия қилинди ва фуқаролик Ҳуқуқларида тикландилар. Плантаторларга уруш давомида мусодара қилинган мулклар қайтариб берилди.


Негрлар на ерларга, на сиёсий Ҳуқуқларга эга бўлишди. 1865-1866 йилларда Жанубда қабул қилинган «Қора кодекслар» негрларни ерга эгалик қилиш ва жамоат лавозимларини эгаллаш
Ҳуқуқларидан маҲрум қилди. Ҳарбийлашган плантаторлар ташкилоти Ку-клукс-клан (1865 йил) негрларга қарши террор уюштирарди.1866-1867 йиллардан бошлаб радикал республикачилар плантаторларга қарши фаол Ҳаракат олиб бора бошладилар, шу тариқа Радикал Реконструктсия бошланди. Республикачилар таъсири остида жанубий штатлардан сайланган конгрессменлар ваколатларини конгресс тан олмади. Конгрессда тузилган “15-лар Қумитаси” Реконструктсияни олиб боришни ўз назоратига олди. Жанубий штатларга яна федерал қўшинлар киритилди, исённинг фаол қатнашчилари фуқаролик Ҳуқуқлардан маҲрум этилдилар. Конститутсиянинг 14-тузатишига кўра негрларга фуқаролик Ҳуқуқлари берилди. Фақат ушбу тузатишни тасдиқлаган жанубий штатлар Иттифоқга киритилиши мумкин эди. Барча амалга оширилган ўзгаришларга қарамасдан негрларга ерга эгалик қилиш Ҳуқуқини бериш масаласи ҳал этилмасди.20
1868-1876 йиллардаги генерал Грант президентлиги даврида корруптсия АҚШда мисли кўрилмаган даражага етди. Жанубда реактсияга бурилиш содир бўлди. Штатларнинг Реконструктсия хукуматлари бирин-кетин ағдарила бошланди. Грант Ҳукумати бунга қарши Ҳеч қандай чоралар кўрмади.
Реконструктсия 1876 йил президент сайловлари билан якунланди. Номзодлардан-Хейс (республикачи) ва Тилден (демократ)-Ҳеч бири кўпчилик овозига эриша олмади. Ғалабага Хейс эришганини тан олиш эвазига республикачилар Жанубдан федерал қўшинларни олиб чиқишга рози бўлдилар.
Урушдан кейин мамлакат олдида давлатнинг бирлигини таъминлаш ва Жанубнинг вайрон бўлган хўжалигини тиклаш муоммоси турар эди. Қулчилик тоабад бекор қилинди. Бироқ қулларни амалда озод қилиш анча мураккаб жараён бўлди. Шахсий эркинликка эришган негрлар ёълларда очликдан тентираб юрашар, очликдан ўлишар эди. Уларнинг бирдан бир орзуйи ерга эгалик қилиш эди. Плантатсиядаги ер ва иш қуролларини бўлиб олиш, ҳар бир кишига 40 акр ер ва битта хачир- негрларнинг талаби шундай бўлган. Айрим жойларда улар плантатарларнинг ерларини эгаллаб олиб, ўзаро бўлиб олишар эди, баъзан қуролли қўзғолон кўтаришар эди. Улар сиёсий ҳаётда ва таълим олиш жараёнида тўлиқ иштирок этишни талан қилишаётган эди.
Бироқ негрларнинг ерга эгалик қилиш учун уринишлари федерал қўшинлар томонидан бостириларди, урушдан кейинг дастлабки сайловларда ҳокимият органларида кўпчилик жойларни эгаллаб олган плантотарлар эса штатларда “қора кодекслар” деб аталувчи қонунларни жорий қилиб, негрлар учун ярим қуллик режимини вужудга келтирдилар: олдинги хўжайинга унинг шартлари асосида ишлаш, дайдилик учун қаттиқ жзолаш, ерга эгалик қилишни, жамоат ишларида лавозим эгаллаш, оқ танлилар билан никоҳ қуришни тақиқлаш ва ҳоказо. Аммо Конгрессда кўпчиликни ташкил қилган радикал республикачилар Жанубдаги плантоторларнинг сиёсий ва иқтисодий тикланишига тўсқинлик қилар эди.21 1866 йилнинг ўрталарида Конгресс конститутсияга 14- тузатишни қабул қилди. Унга кўра, негрларга барча фуқаролик ҳуқуқлари берилди, исён қатнашчилари давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва Кондефератсиянинг ҳарбий қарзлари ҳақиқий эмас деб эълон қилинди. Ана шу тузатишларни ратификатсия қилган тақдирдагина жанубий штатлар иттифоққа янгидан қабул қилиниши мумкин эди. Бироқ Теннисидан бошқа барча штатлар ратификатсия қилишдан бош тортдилар. Радикал республикачилар негрлар томонидан олға сурилган талабларни қўллаб қувватладилар. Радикалларнинг ёълбошчиси Стивенс йирик плантаторлаенинг ерларини конфискатсия қилиб, негрларнинг оилаларига 40 акрдан бўлиб бериш, қолган ерларни майда бўлакларга бўлиб сотиш ва олинган пулларни ҳарбий қарзлар ҳамда нафақаларни тўлашга ишлатишни талаб қилди.Бу сиёсат шимолликларнинг аксарият қисми томонидан қўллаб- қувватланди ва 1866 йилги сайловларда радикаллар ғолиб чиқди. 1867 йили Конгресснинг қарори билан жанубий штатларга яна федерал қўшинлар киритилди. Жануб 5 та ҳарбий округга бўлиниб, ҳар бир округда ҳокимиятни генераллар бошқарарди. Ўз- ўзини бошқариш органларига сайловларда барча аҳоли, жумладан негрлар ҳам фаол қатнашди. Фақат исён иштирокчиларигина сайловларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. 22
Жануб аста- секин тиклана бошлади. Бу жараёнда Шимол буржуазияси катта рол ўйнади. Кўплаб ерлар шимоллик капиталистлар, офитсерлар, сиёсатчилар томонидан сотиб олинди. Бу ерларда ёлланма меҳнатга асосланган йирик хўжаликлар ташкил қилинди. Бу даврда саноат, айниқса машинасозлик саноати жадал ривожланди. Бу даврда АҚШда саноат тўнтариши якунланган деб ҳисоблаш мумкин. Мамлакатни темир ёъллар тармоғИ ўраб олди. 1869 йили ҳали уруш пайтида бошланган биринчи тарнсконтинентал- Атлантика океанигача бўлган темирёъл қуриб битказилди. Буржуазия тез бойиб борди. Қисқа вақт ичида катта- катта бойликлар тўпланди. Марк Твен айтганидек “ тилло ранг асри” деб бежиз айтмаган. Фуқаролар уруши ва ундан кейинг йилларда нефт қазиб олиш ват эмир ёъллар қурилиши билан боғлиқ фирибгарликда Рокфеллердан биринчи ўз бойлигини тўплади. Биринчи темирёъл магнати Корнелиус Бандербилт ҳам шу даврда бойиб кетди. 1867 йили АҚш 7,2 млн долларга Россиядан Алеут ороллари ва Аляскани сотиб олди. Қолоқлиги туфайли Россия бу ерни на ўзлаштира олди на ҳимоя қила олди. Тез ривожланаётган ва экспансияга интилаётган АҚШ эса бундан унумли фойдаланиб, Америка қитъасининг яна бир бўлагига эга бўлди. АҚШда 1861-1865 йилларда бўлиб ўтган Фуқаролар уруши ўз моҳиятига кўра буржуа- демократик инқилоб эди. У АҚшнинг ижтимоий- иқтисодийтараққиёти масалаларни, улар ичида энг миҳимларидан бири бўлган қулчиликнинг тақдирини буржуазияча ҳал қилди. Натижада саноат жадал ривожланди, қишлоқ хўжалида эса капитализм ривожланишининг эркин фермерликка асосланган “ америкача” ёъли қарор топди.

ХУЛОСА
XIX асрнинг ўрталарига келиб қулдорчилик АҚШ нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катта тўсиққа айланди. Мамлакатнинг шимолида саноат тўнатрилиши якунловчи босқичга кирган эди. АҚШ индустриал ривожланган мамлакатлар қаторига қирган эди. Шу пайтнинг ўзида Жануб қулдорчилик хукмронлик қиладиган қолоқ худудга айланган эди.
Бундан ташқари, 50-йилларда плантатор-қўлдорлар ва фермерлар ўртасидаги зиддиятлар янада кучайди. Қулдорчилик ва фермерлар оқими Ғарбнинг «бўш» ерларини ўзлаштириш масаласида тўқнашди. Бу масала қўлчиликни йўқ қилмасдан Ҳал қилиниши мумкин эмасди.Аҳолиси зич бўлган Шимоли-Шарқий ҳудудлари ишчиларнинг аҳволи оғир бўлган. 20-30 - йилларда ўртача 12,5 соат иш кунига эга бўлган ишчилар бир кунга бир доллар иш ҳақи олганлар, аммо бу тирикчилик учун зарур бўлган энг оз миқдордаги озиқ-овқат учун ҳам олмас эди.
1837-1842 йилларда АҚШда дастлабки ортиқча ишлаб чиқариш инқирози юз берди. Инқироз ишчиларнинг турмуш даражасини кскин тушириб юборди. АҚШда навбатдаги ортиқча ишлаб чиқариш инқирози 1857 йилда яна содир бўлди. XIX асрнинг 20-йиллари охирларида АҚШда ишчиларнинг меҳнат шароитини, ҳуқуқий ва иқтисодий аҳволини яхшилаш учун кураш бошланди. Уларнинг энг асосий талаблари 10 соатлик иш кунини жорий қилиш. иш ҳақини ошириш, қарзлар учун ҳибсга олишни бекор қилиш, жамият (давлат) мактабларини очиш, барча эркакларга сайлов ҳуқуқини бериш, Ғарбдаги ерлардан уларга ер участкалари бериш ва бошқалардан иборат эди. Ишчилар тез-тез иш ташлашлар уюштириб турдилар. Сехларнинг турларига қараб. малакали ишчиларнинг касаба уюшмалари тузилди. 1842 йилда АҚШ олий суди ишчиларнинг иш ташлашлари ва касаба уюшмаларини тузишга рухсат берувчи қонунни жорий қилишга мажбур бў лди.



Download 191 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling