Режа: Кириш. I боб. XIX аср ўрталарида ақшнинг сиёсий, ИҚтисодий- ижтимоий вазият. Фуқаролар урушининг замини ва шарт- шароитлари


Download 191 Kb.
bet2/6
Sana26.01.2023
Hajmi191 Kb.
#1127188
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Sojida(1)

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Мавзу яхлит тадқиқот сифатида хорижлик ва рус тадқиқотчилари томонидан ўрганилган. Жумладан, рус ва европа тадқиқотчилари И А Белявская, Л. И. Зубок, А. Азимов, Залавский Д.О., Крушецкий Ю., Бинба А., Фонер Ф.1 ва бошқалар тадқтқотчилар томонидан ўрганилган.
Мавзунинг даврий чегараси. Тадқиқ этилаётган мавзу дунёда иқтисодий жиҳатдан энг юксак даражада ривожланган XIX аср боши билан белгиланади.
Мавзунинг мақсади. XIX аср бошида АКШнинг ижтимоий-иктисодий ва сиёсий ривожланиши даврини манба ва янги маълумотлар асосида ёритиш, ўрганиш, тадқиқ этиш.
Курс иши тузилиши ва ҳажми. Курс иши Кириш, икки боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.


I БОБ. XIX АСР ЎРТАЛАРИДА АҚШНИНГ СИЁСИЙ, ИҚТИСОДИЙ- ИЖТИМОИЙ ВАЗИЯТ. ФУҚАРОЛАР УРУШИНИНГ ЗАМИНИ ВА ШАРТ- ШАРОИТЛАРИ.
1.1 Уруш арафасида АҚШнинг ички, сиёсий ва халқаро аҳволи.
АҚШ иқтисодиётининг ривожланишига кўплаб ерларнинг мавжудлиги, табий бойликларнинг етарлиги, Европадан оммавий иммиграция ва чет эл сармояларнинг оқиб келиши катта таъсир кўрсатди.
Мустақиллик учун урушдан сўнг АҚШнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши икки асосий йўналиш бўйича борарди. Мамлакатнинг шимолий-шарқий қисмида саноат тўнтарилиши бўлиб ўтарди. Ўзлаштириладиган Ғарб ерларида фермерлик хўжалиги кенг тарқаларди. Шу даврнинг ўзида жанубий штатларда плантацион кўлдорчилик хўжалиги мустаҳкамланарди.
XVIII аср охири-XIX аср бошларида АҚШда саноат тўнтарилиши учун заминлар вужудга келди. Америкада Европанинг техника ва фан ютуқларидан кенг фойдаланилди. Бундан ташқари, АҚШда саноат тўнтарилиши бир текис бормасди. Асосан, саноат тўнтарилиши шимолий-шарқий штатларда бўлиб ўтарди. Саноат тўнтарилиши ип-газлама ва жун-тўқимачилик саноатлардан бошланди. 1790 йилда АҚШ да биринчи йигирув фабрикаси ишга тушди.
20-40-йилларда кенг тарқалган саноат инқилоби бир неча ўн йилликларга чўзилиб кетди. XIX асрнинг биринчи ярмида иқтисодиётда хунармандчилик ва мануфактура салмоқли ўрин эгалларди. Лекин саноат тўнтарилиши янги тармоқларни ўзига тортарди. Машинасозлик ўсиб борарди.2
Ички бозорнинг кенгайиши каналларнинг жадал қурилишига олиб келди. 1807 йили Р.Фултоннинг пароходни (бўғ кемаси) ихтиро қилиши кемасозликда инқилоб ясади. 1828 -1830 йилларда биринчи темир йўли (Балтимор-Огайо) кўрилди. Темир йўлларнинг узунлиги 1848 йилда 10 минг км.эди. Лекин рельсларнинг кўп қисми Англиядан олиб келинарди.
Тўқимачиликда саноат тўнтарилишининг хусусияти шунда эдики-бу ерда кўплаб дарёларнинг арзон сув энергиясидан фойдаланиларди.
АҚШда саноат тўнтарилишининг охирги босқичи XIX асрнинг 50-йилларида бошланди.3
АҚШнинг шимолий-шарқий қисмидаги саноат тўнтарилиши билан биргаликда Ғарбда ерларни ўзлаштириш давом этарди. Бу ерларда фермерлик хўжалиги Ҳукмронлик қиларди. Фермерлар босими остида Ҳукумат сотиладиган ер участкалари Ҳажмларини 640 акрдан 80 акргача камайтирди. Жамоат ерлар жамғармасига Аллеган тоғларидан ғарбда жойлашган ерлар кирган эди. Қўчиб келган муҲожирлар оммаси ушбу жамғармага кирмаган ерларни ўзлаштира бошладилар. 1841 йили ўзлаштириб бўлинган ерларни номинал нархда сотиб олиш Ҳуқуқи берилиши Ғарбга кўчиб ўтиш жараёнини кучайтирди. 1790 йили Аллеганлардан ғарбда 222 минг киши яшаган бўлса, 1850 йилда эса 10 млн. киши истиқомат қиларди.
Мамлакатнинг жанубий штатларида эса қулдорчилик тизими Ҳукмронлик қилар эди. Саноат тўнтарилиши даврида инглиз тўқимачилик саноатининг (кейинчалик АҚШ шимолидаги тўқимачлик саноатининг ривожланиши) юксалиши ва пахтага талабнинг ўсиши Жануб тақдирига катта таъсир кўрсатди. Пахта етиштириш жуда даромадли ишга айланди. 1790 йили 3 минг кипа (бир кипада 1000 фунт) ишлаб чиқарилган бўлса, 1860 йили эса 38 млн. кипа ишлаб чиқарилди. Негр-қўлларнинг сони бу даврда 700 мингдан 4 млн.гача ўсди. Жанубдаги экстенсив қулдорчилик хўжалиги кўпроқ қуллар ва плантациялар учун бўш ерларни талаб қиларди. Қўлдорчилик тизими саноатнинг ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига тўсқинлик қилар эди. XVIII аср охирларидан АҚШ сиёсий хаётидаги энг муҳим тарафларидан бири икки партиянинг галма-гал Ҳукмронлиги бўлди. Партиялар фаолияти аста-секинлик билан мамлакатда икки партиялик тизимнинг механизмларини шакллантирдилар. XVIII охири-XIX биринчи ярмида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиши билан биргаликда икки партиялик тизим ўз ривожланишида бир неча босқичлардан ўтди. Биринчи миллий партиялар-федералистлар ва республикачилар-1790-1810 йилларда хукмронлик қилдилар. Кейинчалик бир партиялик «хайрли тотувлик эраси» келди. XIX асрнинг иккинчи чорагида эса «вигилар-демократлар» икки партиялик тизим вужудгаср Бу тизим 50-йилларда қўлчилик масаласига урилиб қулади.4
XVIII аср охири-XIX аср бошлари АҚШнинг худудий экспансияси даври эди. 1803 йилда Франциядан Луизианани сотиб олиниши АҚШ территориясини деярли икки баробар ўсишига олиб келди. 1810-1813 йилларда қуролланган муҲожирлар (асосан фермерлар ва плантаторлар) Испанияга тегишли Ғарбий Флоридани босиб олдилар. 1818 йилда эса генерал Э.Джексон Ҳиндуларни таъкиб қилиш баҲонасида Шарқий Флоридани босиб олди. Кейинчалик бу аннексия сотиб олиш шаклида расмийлаштирилди.
20-йиллардан қулдорлар Техасга бостириб кира бошладлар. Ўзлари билан негр-қўлларни олиб келиб, бу ерларда плантациялар ташкил қилдилар. 1836 йилда эса бу ерда қулдорчилик республикаси эълон қилинди. Мексика қўшинларининг Техасни қайтаришга бўлган уринишлари беҳуда кетди. Тез орада Техас АҚШ томонидан аннексия қилинди.
1846 йили АҚШ Мексикага уруш эълон қилди. АҚШ нинг иқтисодий ва ҳарбий устунлиги кўзга ташланиб турарди. Америкаликлар мексикаликларни тор-мор этиб пойтахт Мехикони эгаллашди. Тинчлик шартномасига кўра Мексика АҚШга Янги Мексикани, Шимолий Калифорнияни беришга, Техаснинг ажралганини тан олишга мажбур бўлди ва шу тариқа ўз худудларининг ярмисини йўқотди.
Экспансия шимолий-ғарбга Ҳам йўналтирилди: 1846 йилда Англия АҚШнинг Орегон худудларига даъволарини тан олди. 1776 йилдан XIX асрнинг ўрталарига келиб АҚШ территорияси 8-карра ўсди. Босиб олинган ерларни ўзлаштириш махаллий Ҳиндуларни оммавий суриб чиқариш ва қириш билан олиб борилди.
Марказий ва Жанубий Америкада ўз таъсирини ўтказиш мақсадида президент Монро маҳсус доктринани 1823 йилда эълон қилди. Монро доктринасидаги асосий шиор «Америка америкаликлар учун» тез орада «Америка шимолий америкаликлар учун» мазмунини касб этди.
1850 йилда АҚШ ва Англия Марказий Америка худудларидан ўтадиган бўлажак канални назорат қилиш тўғрисида келишувга келишди. Шу даврнинг ўзида АҚШ Испанияга тегишли Кубани сотиб олиш ёки босиб олишга интилди. Узоқ Шарқда эса АҚШ Хитой ва Японияни тенгсиз шартномаларни имзолашга мажбур қилди.
30-йиллардан бошлаб АҚШда оммавий умуммиллий аболиционизм Ҳаракати (abolition-маън қилиш, йўқ қилиш) кенг тарқалди. Аболиционизм -қўлчиликни йўқ қилишга қаратилган Ҳаракат эди. Бу Ҳаракатда аҲолининг турли қатламлари иштирок этдилар.
Қулчиликга қарши демократик Ҳаракатда негрларнинг кураши катта ўрин тутарди. Қулларнинг энг йирик қўзғолонларидан бири 1831 йили Нат Тернер бошчилигида Виргинияда бўлиб ўтди. Қўзғолончилар плантаторларни ўлдирдилар. Қўзғолон бостирилди, унинг иштироқчилардан кўплари қатл этилди.
Қуллар курашининг энг тарқалган усули қочиш эди. Жанубий штатлардан қочган қулларга ёрдам бериш тизими «ер ости темир йўли» деб ном олди 1830-1860 йилларда «ер ости йўлидан» 60 минг қуллар қочдилар.5
Аболиционистик Ҳаракатнинг умуммиллий миқёсда ривожланишига 1833 йилда «Қулчиликка қарши курашиш Америка жамияти» асос солди. Жамиятнинг раҲбари «Либерейтор» журналининг муҲаррири Уильям Гаррисон (1830-1865) эди. Лекин, Гаррисон қўлчиликга қарши курашнинг жадал сиёсий усулларидан фойдаланмасди. Асосий усул сифатида тушунтириш ва тарғибот эди.
1840 йили «Қулчиликка қарши курашиш Америка жамияти»да ихтилоф пайдо бўлди. Фаол сиёсий Ҳаракатлар тарафдорларига сиёсий арбоб ва публицист Фредерик Дуглас бошчилик қилди. Гаррисоннинг «Қулдорлар билан Ҳеч қандай иттифоқ» шиорига қарши Дуглас «Қулчилик билан Ҳеч қандай иттифоқ» деган шиорини илгари сурди.
1828 йил Филаделфияда дастлабки ишчи партияси ташкил топди. Шундай партиялар Ню-Ёрк ва бошқа шаҳарларда ҳам тузитди. 1828-1834 йилларда турли номлар билан аталувчи 60 дан зиёд ишчи партиялари тузилди. Бу партиялар асосан умумдемократик талабларни илгари суриб, ишчиларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш учун ҳаракат қилдилар. Шунингдек, айрим партиялар ер участкаларини бўлиб берилишини, аёлларнинг сиёсий ҳуқуқларга эга бўлиши ва қулчиликни бекор қилинишини ҳам талаб қилдилар. Халқ оммасининг талаби билан кўпчилик штатларда қарзлар учун ҳибсга олиш бекор қилиниб, ркаклар учун умумий сайловлар ҳуқуқи ва жамият мактаблари жорий қилинди.6
XIX асрнинг биринчи ярми АҚШ Жанубида қулдорлик плантатсияларнинг жадал ўсиш даври ҳам бўлди. 1793 йилда Э.Уитни томонидан пахта тозалаш (чигитлаш) дастгоҳини ихтиро қилиниши натижасида XIX асрнинг биринчи ярмида қулдорлик плантасияларида тамаки ўрнига пахта кенг равишда етиштиришга ўтилди. Шунингдек, Жанубда шакарқамиш экиш ҳам кенгайди. Пахтанинг аксарияти Англияга экспорт қилинди. Пахта етиштиришга ихтисослашув АҚШ Жанубини Ғарбий Европа мамлакатларининг аграр хомашё базасига айлантирди. Кейинчалик Жанубда етиштирилаётган пахтанинг бир қисми Шимолдаги тўқимачилик саноатида қайта ишлана бошланди.
Қулдорлик плантасияларида пахта монокултураси (якка ҳокимлиги) Жануб ерларининг унумдорлик даражасини тушириб юборди. Натижада янги унумдор ерларга эҳтиёж орта борди. Буни пахта хомашёсига бўлган талабнинг кучайиши натижасида, экин майдонлари ҳажмини кенгайлириш зарурияти ҳам тақозо этмоқда эди. Қулдорлар мамлакат жанубидаги ва ғарбидаги ерларни экспансия қилишга киришдилар. Шимоли-Ғарбдаги капиталист-фермерлар ҳан бундай экспансиядан
1790 йилда АҚШда 760 минг негр қул бў лган бў лса, 1860 йилда уларнинг сони 4 млн.га этди. АҚШда фермерлар билан плантаторлар ўртасида Миссисипидан ғарбдаги ерлар учун кескин кураш давом этди. Шимол аҳолисининг тез ўсиши натижасида штатларнинг вакиллик палатасида Шимол депутатлари сонининг ошиши туфайли қулчилик бекор қилинди. Аммо Сенатда қулдорлик штатларининг мавқеи баланд эди. Қулдорлик ва озод штатлар сони ўзаро тенглашгач, қулдорлар қулдорлик штатларини сонини оширишга ҳаракат қилдилар. 1820 йилда Миссури ва Мен каби янги штатлар ташкил қитинди. Қуллик масаласини энди бу штатларнинг ўзлари ҳал қилиши лозим эди. Шу йили АҚШ конгресси 36° дан шимолда (Миссуридан ташқари) қулликни таъқиқливчи қарор чиқарди. Бу АҚШ тарихида Миссури келишуви деб ном олди.
XIX асрнинг 30-йилларидан АҚШнинг ижтимоий ҳаётида қулчилик масаласи муҳим ўрин эгаллади. Бунинг асосий сабабларидан бири қуллар қаршилигининг кучайиши эди. АҚШ тарихида қулларнинг исёнлари ва қўзғолонлари кўп бўлган. XIX асрнинг биринчи ярмида кўтарилган қулларнинг қўзғолонлари орасида энг йириги 1831 йил августида Виргинияда негр қул Нат Тернер раҳбартигида кўтарилган қўзғолон эди.7 Қўзғолонлар билан бирга 30-йиллардан қулчиликни бекор қилиш (аболитсион - бекор қилиш) учун оқ танли аҳоли орасида ҳам ҳаракат бошланди. Бу "аболитсион ҳаракат" деб номланди. Аболитсион ҳаракат асосида фермерлар, ҳунармандлар ва қисман ўрта буржуазия вакилларининг демократик ҳуқуқ ва эркинликлар, айниқса, ғарбдаги ерларга бориб ўрнашиши учун кураш ётар эди. 1838 йил аболитсионистлар қочоқ негр қулларга ёрдам бериш мақсадида "Ер ости темир ёъллари жамияти" номли махсус ташкилот туздилар. Бу махфий жамият 10 минглаб қочоқ ва таъқибдаги қулларни мамлакат шимолига ўтказиб юбориб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланди.
1848 йил Шимол фермерлари, ҳунармандлари ва буржуазиясининг бир қисми Буффало шаҳрида янги партия - фрисойлерлар (фрее соил - бўш ер) партиясини туздилар. Бу партияга ишчилар ва негр қуллар ҳам кирдилар. Фрисойлерлар, асосан, янги ҳудудларда қулчиликни жорий қилмасликни, ғарбдаги ерларни скваттерлар (кўчиб бориб ўрнашиб олувчилар) га бепул тарқатилишини ва у ерларни йирик ер эгаларига сотилмаслигини талаб қилдилар. Фрисойлерлар партиясининг пайдо бўлиши 40-йилларнинг охирларидан қулдорларга қарши курашиш учун фермерлар ва ҳунармандларнинг Шимол буржуазияси билан сиёсий иттифоқчилик қилганлигидан далолат беради. Президент сайловларида номзодларни илгари суриш учун Шимол буржуазияси ва фермерлари Жануб қулдор плантаторлари билан турли гуруҳ ва оқимларга бирлашиши натижасида АҚШда буржуа сиёсий партиялари ташкил топди. Жумладан, демократик партия тузилди.8
Бу даврда АҚШ ташқи сиёсатининг характерли хусусиятлари:
1)Европа давлатларининг иттифоқлари ва урушларида қатнашмаслик;
2)улар ўртасидаги зиддиятлардан ўзининг манфаатлари ёълида фойдаланиш
3)Америка савдо кемаларини дахлсизлигини таъминлашдан иборат эди.
Шундай қилиб, XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШ Америка қитъасида Ғарбий Европа мамлакатларининг таъсирини сусайтириш эвазига ўзининг мавқесини мустаҳкамлашга интилди, Англия билан биргаликда Лотин Америкаси мамлакатларини сиёсий жиҳатдан тарқоқ, майда ва заиф давлатларга айлантиришда фаол иштирок этди.
1823 йил 2 декабрда АҚШ президенти Монро конгрессга мурожаатнорна юборди. Бу мурожаатномага кўра, АҚШ Европа мамлакалларининг Америкадаги мавжуд мустамлакалафини тан олинишини. бироқ уларнинг Америка қифасида янги мустамлакаларга асос солишига ёъл қўймаслигини, Европа мамлакатларининг Америка мамлакатлаининг ички ишларига аралашмаслигини маълум қилди. Бу ҳарбий доктрина "Монро доктринаси" деб ном олди.
Лотин Америкаси мамлакатларининг мустақиллик учун курашини қўллаб-қувватлаган АҚШ плантаторлари Техасда кўчмас ер мулкларига эга бўлиб, 1836 йилда уни мустақил республика деб эълон қилдилар. Бу 1846-1848 йиллардаги АҚШМексика урушига олиб келди. Уруш натижасида Мексика нафақат Техасдан балки Калифорния, Аризона ва Янги Мексикадан иборат улкан ҳудуд (қарийб Мексика ҳудудининг ярми) дан маҳрум бўиди. АҚШ компенсатсия тариқасида Мексикага 15 млн. доллар тўлаб гўёки уни сотиб олгандай қилиб кўрсатди. Босқинчилик урушлари натижасида XIX аср ўрталарида АҚШ ҳудуди 3027.8 минг кв.милга этди.9
АҚШнинг ҳудудий экспансия туфайли ўз майдонини кенгайлириши учун Ҳинду қабилаларининг қолоқлиги ва тарқоқлиги, қўшни Испания мустамлакалари ва Мексиканинг заифлиги жуда қў! келди. Европа давлатлари ўртасидаги тўқнашув ва урушлар туфайли улар АҚШнинг босқинчилик урушларига жиддий эътибор бермадилар. АҚШ эса бундан ўз манфаати ёълида усталик билан фойдаланди. АҚШнинг XIX аср бошларида Европада бўлган урушларда қатнашмаганлиги уни нафақат катта ҳарбий харажатлар ва ёъқотишлардан сақлаб қолди, балки урушаётган давлатлар билан савдо олиб бориши натижасида урушдан яхшигина фойда олишини таъминлади.




    1. Download 191 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling