Режа Кириш Молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари


Download 89.4 Kb.
bet6/8
Sana19.06.2023
Hajmi89.4 Kb.
#1610899
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
bozor riski

Иккинчи ҳол – Хеджир ўзини акйия баҳосини пасайиш хатаридан суғўрта қилади. Буни акция индексига бўлган фючерс шартномаси асосида эришиш мумкин. Тадбиркорнинг акцияси бор. Ҳар бирининг баҳоси ҳозирги кунда 1000 сум туради. Тадбиркор уй қурмоқчи, бунинг учун унга бир ойдан кейин пул керак бўлади. Агар бир ой ичида акциянинг курси пасайса (масалан 900 сумга тушса) тадбиркорнинг пули уй қуришга етишмайди. Шунинг учун тадбиркор ўз акцияларига фючерс шартномасини уч ойга тузади. Унда акция курси 1100 сум қилиб белгиланади. ҳақиқатда акциянинг курси юқорида айтилгандан 900 сум тушади, бу шароитда тадбиркор фючерс шартномани 1100 сумга сотади. Натижада тадбиркор акция сотувчи 100 сум йўқотади (1000 сум акцияни 900 сумга сотади). Фючерс шартномани сотиш натижасида фойда олади.
Худди шу ҳол опцион бозоридаги хеджирлашда ҳам такрорланади, фақат бу бозорда мукофот ҳақи кўпайиши мумкин. Биржа стратегияси фючерс шартномаларининг турли вақтларига қараб опционларни сотиш вақтига қараб ишлаб чиқилади.
Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозори энди шаклланиб келмоқда. Шунинг учун ҳам таваккалчилик хатарининг олдини олишда авваламбор бу борада қабул қилинган қонунлар катта ўрин эгаллайди. Масалан, “қимматли қоғозлар ва фонд биржаси” қонуни инвесторларнинг нотўғри маълумотлар олинганлиги туфайли кўрилган зарарларидан қимматли қоғозлар бозоридаги олди-сотдида ноҳақ келишувлар натижасида кўрилган зийнни олдини олишда ҳимоя қилади. қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари қонун ҳужжатларини бузганлиги учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Биржадаги хавф-хатарни камайтириш учун фонд биржасидаги ишларни жаҳон стандартлари даражасига кўтариш ққ листингини ва котеровкасининг тартибини жорий этиш, фонд бозорининг асосий тузилмалари бўлмиш биржаларни, депозитарийлар ва ҳисоб-китоб клиринг ташкилотларининг автоматлаштирилган алоқа тизимларини яратиш ҳам катта аҳамият касб этади. Булардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорининг илмий статистик анализ қилиш, экспертизалар ўтказиш, тадбикорлар ва менеджерлар фикрини ўрганиш ҳам қимматли қоғозлар бозори хавф-хатарини камайишига ёки олдини олишига хизмат қилиши мумкин. Тарихсиз келажак йўқ дейишади олимлар. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорида хавф-хатарларнинг олдини олиш учун Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори қандай пайдо бўлганлигини чуқур англаш бугунги вазиятни янада тўлароқ баҳолаш ва унинг ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганиш керак.

Download 89.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling