Режа Кириш. “қурилишда қонунчилик” фанининг мақсади ва вазифалари


Download 80.38 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi80.38 Kb.
#1580162
1   2   3   4
Bog'liq
1-Маъруза

Фаннинг норматив-хуқуқий базаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси- ушбу қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб ҳисобланади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Қорақалпоғистон республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг турлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар қорақалпоғистон республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам белгиланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи органлар ёки мансабдор шахслар- ўзбекистон республикаси олий мажлисининг палаталари, ўзбекистон республикасининг президенти, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи органлар ёки мансабдор шахслар (бундан буён матнда органлар деб юритилади) ҳисобланадилар.

Фаннинг норматив-хуқуқий базаси ўзбекистон республикасининг “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига кўра қуйидагиларни ўз ичига олади


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари:

  1. Ўзбекистон республикаси конституцияси;

  2. Ўзбекистон республикасининг қонунлари;

  3. Ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорлари;

  4. Ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари;

  5. Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари;

  6. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари;

  7. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари ҳисобланади ва улар ўзбекистон республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади,


Ўзбекистон республикасининг конституцияси, ўзбекистон республикасининг қонунлари, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар ҳисобланади.
Ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади.




  1. Download 80.38 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling