Режа Кириш. “қурилишда қонунчилик” фанининг мақсади ва вазифалари
Download 80.38 Kb.
|
1-Маъруза
Маъруза: Кириш. “Қурилишда қонунчилик” фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг норматив-хуқуқий базаси, асосий тушунчалари, мохияти. Қурилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш. Режа Кириш. “қурилишда қонунчилик” фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг норматив-хуқуқий базаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари ва ўзаро нисбати Кириш. “Қурилишда қонунчилик” фанининг мақсади ва вазифалари. Муҳтарам Президентимиз томонидан қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Конституциямиз қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги маърузаларида ҳам юртбошимиз қонун ижодкорлиги ва уларнинг сўзсиз бажарилишига оид бир қатор фикрлар билдириб, хусусан, “қабул қилинаётган қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш зарурлигини ҳамда ҳаётимиздаги муносабатларда уларга қатъий риоя қилишимиз лозимлигини” таъкидладилар. Мана шу ўринда, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши ўз навбатида адлия органлари зиммасига ҳам муҳим вазифаларни қўйди. Бу борада адлия органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятига кўмаклашиш каби вазифаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, биргина 2015 йил давомида адлия вазирлиги томонидан 33 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди, вазирликка тақдим этилган 1472 та лойиҳадан 958 тасининг ҳуқуқий экспертизаси таъминланди, 394 та идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, худудий адлия бошқармалари томонидан 1905 та қарор лойиҳаларидан 1693 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинган 413 та қарорлар бекор қилинди. Кўрилаётган чораларга қарамасдан бу борада давлат органлари, хусусан ҳокимликлар томонидан эътибор қаратилиши лозим бўлган камчиликлар талайгина. Жумладан, норма ижодкорлиги масаласига кўпинча ҳокимлик юридик хизматининг вазифаси сифатида қаралиб, манфаатдор идора ва ташкилотларнинг тайёрланаётган лойиҳаларга масъулият билан ёндошмасликлари қабул қилинаётган қарорнинг мазмунан тор, сифат жиҳатдан талабга жавоб бермайдиган ва охир оқибатда амалда қўлланилиши ҳам муаммоли бўлишига сабаб бўлмоқда. Ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасидаги мавжуд камчиликлар ушбу соҳа фаолияти устидан назоратни ҳокимлар шахсан ўз зиммасига олишини, фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан прокуратура, ишчи ишлар, солиқ, божхона, адлия органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Шундагина ҳар томонлама мукаммал бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади, уларни ижрочига ва аҳолига ўз вақтида етказиб бериш ва ижросини назорат қилиш орқали ҳужжатлар ижроси тўлиқ ва сифатли таъминланишига, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошишига эришилади. Қурилишда қонунчилик янги иқтисодий ва ижтимойи шароитларга, норматив ҳужжатлар ва бошқарув тизимига мос келган ҳолда муҳандислик изланиш ишларини, бино ва иншоотларни қурилишини реконструкциялашни бино иншоотларни эксплуатация қилиш ва таъмирлашга бўлган зарурий ёки тавсиявий ҳуқуқий норма, қоидалар, талаблар мажмуйини белгилайди. Қурилишда қонун ҳужжатлар тизимининг бош йўналиши – корхона, ташкилот ва мутахассисларнинг эркинлиги ва ташаббусининг ошиб боришида жамият ва давлатнинг, қурилиш маҳсулотлари истеъмолчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини қонуний ҳимояланишига қаратилган. “Қурилишда қонунчилик” фанини ўргатиш бўйича ушбу дастур архитектура ва қурилиш олийгоҳини деярли хамма мутаҳасисликлари бўйича таҳсил олаётган бакалавриятлар учун мўлжалланган бўлиб, қурилиш соҳасида асосий мезон сифатида ички ва ташқи бозорларда қурилиш махсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш хамда шаҳарларимиздаги янги бино ва иншоотлар қурилишининг сифатини, илмий-техник савиясини масаласида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, қурилиш объектларини инсонлар хаёти ва соғлиги учун хамда экологик жиҳатдан хавфсизлигини ва қурилиш махсулотини атроф-муҳитга кўрсатадиган салбий таъсирини камайтириш имкониятларини таъминлашва шахарларимизда аҳоли учун соғлом муҳит яратиш масалаларини қамрайди. Download 80.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling