Режа Кириш


Лизинг тўловларини ҳисоблаш услубиёти ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш масалалари


Download 102.76 Kb.
bet2/3
Sana11.11.2023
Hajmi102.76 Kb.
#1767246
1   2   3
Bog'liq
lizing operatsiyalari hisobi (1)

2. Лизинг тўловларини ҳисоблаш услубиёти ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш масалалари.

Лизинг муносабатларида лизинг тўловларини ўз вақтида тўғри ва аниқ ҳисоблаш ҳамда ўтказиб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Лизинг тўлови атамасига турли хил иқтисодий адабиётларда турлича таърифлар келтириб ўтилган.
Лизинг тўловларининг объективлиги лизинг мулкининг қиймати, амортизация ҳисоблаш муддати ва меъёри, қайтариш фоизлари, солиқ имтиёзлари каби шартлар билан аниқланади. Лизинг тўловлари иқтисодий элементлар ва ҳисоб-китоб тартиби бўйича тўловлар таркиби билан характерланади. Лизинг моҳиятини очиб берувчи тамойил бўлиб, қарзга олинган маблағнинг устама қўшимчаси билан қайтиши ҳисобланади. Бироқ, лизингмулкининг қайтариш қиймати савдо предмети бўлмаслиги лозим. Сабаби, лизинг тўлови таркиби олдиндан белгиланиши ва шартнома муддати давомида ўзгартирилмаслиги лозим.
Лизинг тўловлари ҳажмини услубий асосларда аниқлаш тартиби лизинг олувчи томонидан ўзаро фойдали ҳамкорлик асосида ўз манфаати ва лизинг берувчи манфаатини ҳисобга олиб, мулкдан келган ўртача меъёрий фойдани маълум бир қисмини тақсимлашдан иборатдир.
Лизинг тўловлари ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади:
лизинг мулкига бутун лизинг шартномасида кўрсатилган муддатда ҳисобланган амортизация ажратмалари;
лизинг берувчи лизинг мулкини ўзлаштириш мақсадида олган кредитларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар;
лизинг берувчи лизинг мулкини ўз вақтида етказиб берганлиги учун воситачилик-мукофот пули ёки маржаси;
лизинг шартномасида кўзда тутилган қўшимча хизматлари учун лизинг берувчига тўловлар;
қўшимча қиймат солиғи ва ҳ.к.
Бундан ташқари, баъзи шартнома шартларида лизинг тўловлари таркибига қўшимча равишда қуйидагилар киритилади:
Мулкни сотиб олиш қиймати, агарда шартнома шартларида мулкни сотиб олиш назарда тутилган бўлса;
Лизинг мулкига солиқ, агарда бу лизинг берувчи томонидан тўланса;
Лизинг мулкининг суғурта шартномаси асосида суғурта тўлови, агарда лизинг берувчи мулкни суғурталаса;
Халқаро лизинг, масалан, экспорт-импорт кўринишида лизинг амалга оширилса, бож тўловлари ва ҳ.к.
Лизинг тўловлари лизинг олувчи томонидан алоҳида лизинг бадаллари кўринишида тўланади. Лизинг шартномасида томонлар лизинг тўловларини умумий суммасини, унинг шаклини, ҳисоблаш услубини, даврийлигини ва тўлаш тартибини келишиб оладилар.
2.1-жадвал.
Лизинг тўловларини тўлаш шакллари
Тўлов Ҳисоблаш усули Даврийлиги кўриниши бўйича бўйича бўйича
Пули Капитал қўйиш Бир вақтда орқали
Компенсацион Бўнак орқали -

Аралаш Энг кам даража -орқали

Тўлов тартиби бўйича

Тенг улушларда

Ошиб борувчи миқдорларда Камайиб борувчи миқдорларда
Тўловларни тўлаш шакли қуйидагича фарқланади: -пул шаклида;
-компенсацион;
-лизинг олувчи маҳсулоти ёки хизмати шаклида; -аралаш шаклда (пул ҳамда маҳсулот шаклида).
Шартномадаги томонлар лизинг тўловлари ҳисоб-китобини амалга оширишнинг қуйидаги усулларидан бирини танлаб олиши мумкин:
1) Ўзгармас умумий суммали усул; 2) Бўнак усули.
Лизинг тўловларини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: дегрессив ставкада (тенг улушларда);
прогрессив ставкада (шартнома муддати давомида тўлов суммасининг ошиб бориши тартибида);
регриссив ставкада (тўлов суммаси камайиб бориш тартибида).
Бундан ташқари томонлар ўзаро келишган ҳолда тўловни тўлаш тартиби шартнома амал қилиш муддатининг имтиёзли муддати тугаганидан кейин ўрнатилиши мумкин.



Download 102.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling