Режа кириш


Download 49.53 Kb.
bet1/11
Sana04.02.2023
Hajmi49.53 Kb.
#1165565
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
курс иши 27,12


Жисмоний маданият талабаларини жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатларга ўргатиш
РЕЖА
КИРИШ..............................................................................................................3
I.БОБ. ТАЛАБА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАДБИРЛАРИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ..............................6
1.1. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ФАОЛИЯТЛАРИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ..................................6
1.2. ТАЛАБАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСДАН ТАШҚАРИ ТАДБИРЛАРДА МАЛАКАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ИШЛАР..........9
II БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА ҲАРАКАТЛАРГА ЎРГАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ......13
2.1.ТАЛАБАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА
ҲАРАКАТЛАРГА ЎРГАТИШ ЖАРАЁНЛАРИ...............................................13
2.2. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТДАРГА ЎРГАТИШНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ.................................................................16
ХУЛОСАЛАР......................................................................................................26
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...........30


КИРИШ
Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмаган авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, юксак маънавиятли, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш Ватанимиз келажагини таъминлаш ва барча эзгу мақсадларимазни рўёбга чиқаришнинг муҳим омилидир. Бу олижанаб мақсад йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болалар спортини ривожлантириш, таълим тизимини такомиллаштириш каби йўналишлардаги изчил ислохатлар ўзининг юксак самараларини бермоқда.
Мамлакатимизнинг мустақиллиги ва истиқболи буюк келажагимиз истиқболларини таъминлашни тақазо этади. Бунда аҳоли саломатлигини химоя қилиш, уларнинг жисмонан ва маънвий баркамаллигини доимо таъминлаб бориш жамиятимизнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу асосда оила, мактаб ва айниқса маҳалла, меҳнат жамоаларида соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бўлган барча тиббий ва жисмоний маданият тадбирларидан мақсадли фойдаланиш устивор туришини хаётнинг ўзи исботлаяпти.
Ўзбекистони Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ташабуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг бевосита раҳбарлиги остида, ғамхўрлиги туфайли талаба ёшлар ва талабалари учун катта амалий ишлар қилинмоқда. Республикамизнинг ҳамма вилоятларида мактаб, касб-хунар коллежлари, Олийгоҳлари ва бошқа муассасалар учун янги жаҳон андозаларига мос замонавий ўқув биноларининг мажмуалари қурилиб файдаланишга топширмоқда. Уларнинг таркибида стадионлар, ёпиқ ва очиқ сув хавзалари, заллар, спорт турлари бўйича спорт ёзги майдонларининг қурилиши қувончли воқеадир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Қадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Давлат таълим стандартлари” асосида таълим сохасида туб ўзгаришлар яратилди. Буларнинг натижасида Республикамизда таълимнинг узлуксиз тизими яратилди. “Соғлом авлод давлат дастури”, “Давлат таълим стандартлари” асосида академик-лицейлар, мактаблар, касб-хунар коллежлари, институтлардаги жисмоний тарбия дарслари, спорт тадбирлари ёшларни жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳақида ҳар тамонлама баркамол шахс сифатида улғайтиришга ситқидилдан ҳизмат қилмоқда. Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирги кунда “Алпомиш ва Барчиной” махсус тест меъёрий синов талабларидан фойдаланиш амалга оширилмоқда. Ўсиб келаётган талаба ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини тобора ошириш, иқтидорли ёшларни спорт турларига жалб этиш ва уларнинг махоратларини ошириш йўли билан етук мутахассислар тайёрлаш яхши йўлга қўйилмоқда.
Бу соҳада ЎзбекистонРеспубликасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги”, “Туризм тўғрисидаги” қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”, “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги”, Оммавий спорт тарғиботини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорлари мухим ахамиятга эгадир. Этиборли томони шундаки, хукумат қарорларида касб-хунар коллежлари талабалар спортини ривожлантириш Республика ва вилоятларнинг спорт ташкилотлари, халқ таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг “Умид нихоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” яъни уч босқичли спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Мусобақаларни замирида асосан талаба ёшларни жисмоний баркамоллигини ошириш, меҳнат ва мудофа ишларига лаёқатли қилиб тарбиялаш, энг муҳим соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортдан мақсадли фойдаланиш мужассамлаштирилган. Ёшларни умумий ва махсус жисмоний тайёргарликларини тадбиялашда, иқтидорли ёшларни спорт маҳоратларини оширишда жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда спорт турлари мураббийларининг амалий ижодий фаолиятлари анча устувор туради. Уларнинг ибратли хизматларидан бири шундаки, талаба ёшларни касб-хунарга йўналтириш, (тарбия, маданий, тиббий, саноат қурилиш, ишлаб чиқариш ва хоказолар) алохида уларнинг амалий махсус жисмоний тайёргарликлари билан қуроллантиришда маълум даражада хизмат қилади.
Бўлажак мутахассисларни жисмоний тарбия ва спорт орқали ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, меҳнат қобилиятларини мукаммаллаштириш, узоқ умр кўриш, соғлом турмуш тарзини сингдириш ва назарий ҳамда амалий малакалар билан доимий уйғунлаштириб боради. Мустақиллигимизнинг қўлга киритган қисқа вақт ичида Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ташкил қилиш ва усуллари, шакллари ва мазмуни тубдан ўзгариб бормоқда.
Бўлажак мутахассисларни жисмоний тарбиялаш жараёнида қуйидаги вазифалар хал қилинади.

  • Ўз касбига қизиқиш, виждонан меҳнат қилиш, одамларга хурмат, хақиқанпарварлик, одамлар билан яхши муомалада бўлиш, меҳнатга бўлган талабни тарбиялаш, сухбатни, учрашувни қизиқарли ва равон олиб бориш.

  • Тез хотирлаб қолиш, ифодали нутқ, ташкилотчиликнинг малака ва кўникмаларини хосил қилиш.

  • Касб-хунарга оид иш унумини, интенсив ақлий иш бажариш қобилятини таъминлаш,одамнинг барча система (юрак, қон айланиш, нафас олиш ва хо казо) ларни такомиллаштириш.

  • Соғлиқни мустахкамлаш ҳар хил касалликларни олдини олиш.

  • Руҳий барқарорлик сифатларини шакллантириш, бир оз жисмоний зўриқишлар, тана мушукларининг умумий ва статик чидамлиги, турли холатларда ҳаракатларни тез ва аниқ бажариш, жисмоний сифатларни ривожлантириш, гиподинамиянинг олдини олиш, диққат ва кузатувчиликни ўстириш, тез фикр юритиш, мақсадга интилиш, интизомлилик, ташаббускорлик, қатъийлик ўзини тўта билиш каби хусусиятларни ривожлантириш зарур.

Маълумки жисмоний тарбия ва спорт бу соғлом жамият, соғлом авлод, соғлом турмуш тарзи демакдир. Ватанимиз мустақиллиги бошқа соҳалар билан бир қарашда жисмоний тарбия ва спорт тараққиёти учун ҳам кенг йўл очиб берилди. Давлатимиз раҳбири Ш.М.Мирзиёевнинг ташабуслари, катта этибор ва ғамхўрликлари туфайли мамлакатимизда жуда қисқа вақт ичида спорт давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Натижада спортнинг олимпия таркибига кирувчи бир неча турлари бўйича Ўзбекистон нафақат Осиё қитъасида балки жахонда юқори ўринларга чиқиб олди. Дархақиқат спортни ривожлантириш сайёрамизнинг энг олди спортчилари билан тенгма-тенг беллаша оладиган йигит-қизларни етиштириш бу эндигина 28 ёшдан ўтган мамлакатни жахонга танитишни энг мақбул ва энг тўғри йўлидир. Зеро ғолиб тарафига кўтарилган байроқ, янграган мадхия шу халқнинг, шу миллатнинг куч-ғайратидан, ўзлигидан нишонадир.
Курс ишининг долзарблиги: Мамлакатимиз келажаги бўлган ёш авлодни тарбиялаш жараёнида жисмоний тарбия, спорт ва миллий халқ ўйинларининг беқиёслигини инобатга олиб, ёш авлодни жисмонан баркамол, маънан етук инсон қилиб тарбиялаш хозирги кунда жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари билан биргаликда барча педагогик жамоасининг долзарб вазифаларидан бири ёш соҳа мутахассисларининг билим маҳорати, малакаларини замон талаблари даражасига кўтариш, талабаларнинг етук мутахассис бўлиб шаклланишида назарий билим ва кўникмалар эгаллашда ёшлар билан олиб бориладиган таълим тарбия жараёнларини сифатини ошириш ва тарбиявий таъсирини яхшилаш мақсадига қаратилганлигидир.

Download 49.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling