Режа Кириш Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизими ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари


Download 1.39 Mb.
bet3/5
Sana18.05.2020
Hajmi1.39 Mb.
#107476
1   2   3   4   5
Bog'liq
kurs ishi


Хулоса

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш, уни тараққий эттириш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар барча жабҳаларни, жумладан, пенсия таъминоти тизимини ҳам қамраб олади. Чунки барча ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб турмуш шароитларини яхшилаш, ижтимоий аҳволини яхшилашга қаратилгандир. Мазкур вазифаларнинг ижобий ҳал этилиши жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқдир. Нисбатан замонавий ва самарали пенсия тизимларидан бири жамғариб бориладиган пенсия тизими ҳисобланади. Бироқ, шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, Ўзбекистонда жамғарма пенсия маблағларидан инвестицион йўналишларда фойдаланишда бир қатор муаммолар мавжуд ва жамғариб бориладиган пенсия тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришда қуйидаги вазифаларнинг ҳал этиш зарур ҳисобланади:

– пенсия ёшидаги одамларнинг даромадларини самарали ва адолатли тарзда сақланишини таъминлаш, тўланадиган пенсия бадаллари ва бериладиган пенсия миқдорлари ўртасидаги боғлиқлик даражасини ошириш, узоқ муддатли маблағлардан инвестицион йўналишларда фойдаланишни ривожлантириш ва шу орқали фуқароларни даромадларини янада ошириш мумкин бўлади;

– ижтимоий йўналтирилган имтиёзларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида ишловчи пенсионерларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммаларига нисбатан солиқ солинадиган даромаддан бериладиган чегирмаларни бекор қилиш ушбу муаммонинг ижобий ҳал этилишини таъминлаши мумкин;

– аҳоли даромадларини ошириш орқали, банклардаги жамғармаларни кўпайтириш – аҳоли ўзининг ойлик маошидан жамғариб борадиган бўлса, қариганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда жамғармаларидан келадиган ойлик даромадлари унинг эҳтиёжларини қисман қоплашига ёрдам беради. Бунинг учун эса биринчи навбатда аҳолининг пенсияга бўлган муҳтожлигини кескин қисқартириш-ҳар бир бўлажак пенсионерларнинг ўз тадбиркорликларини ташкил қилишга кўмаклашиш, яъни ҳар бир фуқаро расмий ишлаётган иши билан бирга узоқ муддат даромад келтирадиган кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин бўлади;

– республикамизда пенсия тизимини молиялаштиришдаги ислоҳотларни бирданига амалга ошириб бўлмайди, уларни иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар билан: бандлик; меҳнат бозори, аҳоли даромадлари, солиқ, молия ва кредит соҳасидаги ислоҳотлар билан биргаликда амалга ошириш самарали фаолиятни таъминлаши мумкин. Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган устувор йўналишларни амалиётга тадбиқ этиш, биринчидан, пенсия жамғармаси молиявий барқарорлигини таъминлашга, иккинчидан, пенсионерларнинг иқтисодий фаровонлигининг ошишига, учинчидан илғор пенсия фондларига эга бўлган ривожланган ва ривожланаётган давлатлар пенсия тизимларидан андоза олишга ёрдам беради.

Хулоса ўрнида Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти авлодлар бирдамлиги моделига асосланганлигини, давлат пенсия таъминоти тизими ва жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимларининг мавжудлигини ҳисобга олиб, хориж тажрибасини ўрганган ҳолда ўзимизнинг миллий пенсия тизимини ислоҳ этиш ҳар кунгиданда долзарб масала ҳисобланади. Бундан келиб чиқиб, Ўзбекистон давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Булар:

 Фуқаролар қариганда уларни моддий жиҳатдан янада қўллабқувватлаш мақсадида хориж тажрибасини ўрганган ҳолда хусусий пенсия фондларини (давлат кафолати остида) ташкил қилиш мақсадга мувофиқ;

 Республикамизда фаолият кўрсатаётган акционерлик компанияларида аҳолининг кўпгина қисми бандлигини ҳисобга олиб, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, ушбу тизимда меҳнат қилувчи ишчи-ходимларга маълум бир муддат ишлагандан сўнг уларга давлат пенсиясига қўшимча равишда ҳар ойлик устамалар белгилаш орқали корпоратив пенсияни жорий қилиш айни муддао. Масалан, бир ишчи 5 йилдан 10 йилгача бир компанияда меҳнат қилса, оладиган пенсия миқдорига нисбатан 10 фоиз устама ҳақ қўшиб бериш ёки 10 йилдан 15 йилгача меҳнат қилса 15 фоиз миқдорда ва шу каби йўл орқали амалиётга тадбиқ қилиш керак;

 Ҳозирги кунда жаҳон тажрибасига назар соладиган бўлсак, кўплаб тараққий этган мамлакатлар ёки МДҲ мамлакатларининг кўпчилиги пенсияга чиқиш ёшини оширишмоқда. Чунки, бир қанча омиллар сабаб (демографик, сиёсий, молиявий-иқтисодий инқирозлар ва б.) бу каби ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бизда ҳам ўртача умр кўриш ёшининг ошаётганлиги ёки пенсия ёшидан кейинги ҳаёт давомийлигининг юқорилигини ҳисобга олиб, пенсияга чиқиш ёшини ошириш яъни эркакларда 63 ёш ва аёлларда 58 ёш қилиш зарур деб ҳисоблайман. Бу эса Пенсия жамғармаси маблағларини тежалишига ҳам олиб келади.



Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирги даврда дунёнинг кўпгина иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларидаги миллий пенсия тизимлари молиявий жиҳатдан чуқур инқироз ҳолатига тушиб қолган. У нафақат ижтимоий соҳада, балки давлатнинг сиёсий-иқтисодий асосларига ҳам таҳдид солаётган хавфга айланди. Йилдан-йилга ўсиб борувчи пенсия жамғармалари дефицити эса, ички ва ташқи давлат қарзлари ҳисобига қопланмоқда. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон пенсия тизимида давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади: бошқариш, режалаштириш, инвестицияларни молиялаштириш, прогноз қилиш, солиққа тортиш, кредитлаш, ҳисобга олиш, молиявий назорат қилиш. Иккиланмасдан қайд этиш керакки, ушбу соҳа ҳолати ва тараққиёт даражаси мамлакат ривожланишини, аҳолининг турмуш даражасини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутади. Амалга оширилган чуқур ислоҳотлар, уларнинг замонавий кўринишларининг амалиётга жорий этилиши, республикамизда ижтимоий таъминот масалаларининг тўғри ташкил этилганлигидан далолат беради. Айнан аҳолининг ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий меъёрларига амал қилиниши ва Пенсия жамғармаси даромадларининг ҳозирги ҳолатини тадқиқ қилиш долзарб вазифалар қаторига киритилади. Пенсия таъминотининг самарали тизими ҳимоялашга бевосита муҳтож фуқаролар тоифасинигина эмас, балки иқтисодиётни энг юқори даражада ривожлантириш, жамиятнинг меҳнатга яроқли ҳар бир аъзосининг меҳнатини рағбатлантириш, ишлаб пул топа оладиган шароит яратишга ҳам мўлжалланган. Ушбу вазифаларнинг ижобий ҳал этилиши айнан Пенсия жамғармаси ривожига ва тараққиётига боғлиқ. Пенсия таъминоти тизимининг самарадорлиги маблағларни жалб қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ишлатилиш даражасини ифода этади. Пенсия жамғармалари фаолиятини тартибга солишнинг хорижий мамлакатлар тажрибалари кўрсатишича, бу борадаги асосий масалалардан бири – инвестицион жараёнлар ва инвестицион қарорлар қабул қилишда нафақат бюджет манфаатларини, балки суғурталанган шахснинг пенсия даромадини ошириш борасидаги манфаатларини ҳам инобатга олиш лозим.

1-илова





Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling