Режа: кнш ва днш мкнш ва мднш. Реле – контактли схемалар


Download 370.91 Kb.
bet4/6
Sana24.01.2023
Hajmi370.91 Kb.
#1115354
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6- (1)

Масалан, ва элементар дизъюнкциялар ва , элементар кнъюнкциялар мулоҳазаларга нисбатан тўлиқ элементар дизъюнкциялар ва элементар конъюнкциялар бўлади.
6-таъриф. Дизъюнктив нормал шакл (конъюнктив нормал шакл) МДНШ (МКНШ) деб айтилади, агар ДНШ (КНШ) ифодасида бир хил элементар конъюнкциялар (элементар дизъюнкциялар) бўлмаса ва ҳамма элементар конъюнкциялар (элементар дизъюнкциялар) тўғри ва тўлиқ бўлса.
Масалан, ДНШ мулоҳазаларга нисбатан МДНШ бўлади. КНШ мулоҳазаларга нисбатан МКНШ бўлади.
Асосий мантиқий амалларнинг МДНШ ва МКНШ кўринишлари қуйидагича бўлади: а) МДНШ: = ; ; ; ; .
б) МКНШ: = ; ;
; ; .
6-теорема. та элементар мулоҳазанинг айнан чин формуласидан фарқли ҳар бир формулани мукаммал конъюнктив нормал шаклга (МКНШ) келтириш мумкин.
Исбот. Қуйидаги исбот тавтологиядан фарқ қилувчи ҳар қандай формулани МКНШ га келтириш алгоритми бўлади.
1.Аввало формулани конъюнктив нормал шаклга келтирамиз. Бунинг учун формулани конъюнкция, дизъюнкция ва инкор мантиқий амаллар орқали ифодалаймиз (инкор амалди фақатгина ўзгарувчилар устида бўлиши керак). Сўнгра дистрибутивлик қонунларидан фойдаланиб, формулани КНШга келтирамиз ва ҳамма лозим бўлган соддалаштиришларни бажарамиз.
2.Агар КНШ ифодасида бир нечта бир хил элементар дизъюнкциялар мавжуд бўлса, у ҳолда тенгкучлилик формуласидан фойдаланиб улардан биттасини ифодасида қолдирамиз.
3.Қуйидаги икки усул орқали ҳамма элементар дизъюнкцияларни тўғри элементар дизъюнкцияларга айлантирамиз:
а) агар бирор элементар дизъюнкция ифодасида бирорта ўзгарувчи ўзининг инкори билан қатнашган бўлса, у ҳолда =ч, ч =ч, тенгкучлилик формулаларга асосан биз бу элементар конъюнкцияни КНШ ифодасидан олиб ташлаймиз;
б) агар бирорта ўзгарувчи элементар дизъюнкция ифодасида бир неча марта қатнашган бўлса (ёки ҳамма ҳолда инкор ишораси остида эмас, ёки ҳамма ҳолда инкор ишораси остида), у вақтда формуласига асосан биз улардан фақатгина биттасини КНШ ифодасида қолдирамиз.
Натижада, ҳамма элементар дизъюнкциялар тўғри элементар дизъюнкцияларга айланади.
4. Агар баъзи элементар дизъюнкциялар тўлиқ элементар дизъюнкциялар бўлмаса, яъни дизъюнктив ҳадларда элементар мулоҳазаларнинг баъзилари (ёки уларнинг инкорлари) мавжуд бўлмаса, у ҳолда бундай элементар дизъюнкцияларни тўлиқ элементар дизъюнкциялар ҳолатига келтириш керак.

Download 370.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling