Режа: Легирловчи элементларнинг пўлат структурасига


Download 159.83 Kb.
bet2/6
Sana02.06.2024
Hajmi159.83 Kb.
#1833782
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
perevod

16- шакл. Легирловчи элементларнинг критик нуқталар
вазиятига ва пўлат

структурасига таъсири. 2) Cr, W, Mo, V, Si, Al каби легирловчи элементлар А3 чизиқни кутариб, А4 ни пасайтиради, яъни  -соханинг кискариши исобига α-соха кенгаяди (19-расм, б). Легирловчи элементларнинг миқдори У1дан ошганда жуда кенг сохада -эритма осил бўлади. Бундай пўлатлар ферритли пўлатлар деб аталади.


Легирловчи элементлар пўлат таркибидаги углеродга бўлган муносабатига қараб карбид осил қилувчи (Mn,Cr,W,Mo,V,Ti,Ta ва бошқалар) ва карбид осил килмайдиган (Ni, Co, Cu, Al ва б.) гурухларига бўлинади.



  1. Легирланган пўлатларнинг турланиши ва маркаланиши

Легирланган пўлатлар кимевий таркиби, микроструктураси ва ишлатилиш сохасига кура турларга бўлинади.


Легирланган пўлатлар кимевий таркибидаги легирловчи элементлар сонига қараб хромли, молибденли, кремнийли, хром-никелли, хром-никель- молибденли ва х. турларда бўлинади. Легирловчи элементларнинг миқдорига кура кам легирланган (2,5 % гача ЛЭ),ўртача легирланган (2,5...10 % ЛЭ) ва кўп легирланган (10 % дан кўп ЛЭ) пўлатлар гурухларига бўлинади.
Легирланган пўлатлар мувозанат (юмшатилган) холатидаги ва авода совитилгандан кейинги (нормалланган) олатдаги структурасига кура турланади. авода совитилгандан кейин хосил бўладиган структурасига кура легирланган пўлатлар учта асосий синфга (Гийе классификацияси): перлит, мартенсит ва аустенит синфларига бўлинади.
Мувозанат холатидаги структурасига кура легирланган пўлатлар
эвтектоидгача бўлган (феррит кўпрок), эвтектоид (перлит) ва эвтектоиддан кейинги (карбидлар кўпрок) пўлат синфларига бўлинади.
Легирланган пўлатлар қандай мақсадларда ишлатилишига қараб конструкцион (машинасозлик), асбобсозлик пўлатлари ва алохида хоссали пўлатлар синфларига бўлинади.
Конструкцион пўлатлар машина деталлари тайёрлаш учун, асбобсозлик пўлатлари эса кесувчи, улчов асбоблари ва штамп асбоблари тайёрлаш учун ишлатилади.
Легирланган пўлатлар тегишли арфлар ва ракамлар билан маркаланади. Пўлат маркасидаги арфлар легирловчи элементларни, ракамлар эса уларнинг миқдорини кўрсатади. Давлат стандартига кура, ар кайси легирловчи элемент маълум бир арф билан, масалан, никель-Н, хром-Х, кобальт-К, молибден-М, вольфрам-В, ванадий-Ф, марганец -Г, мис -Д, бор-Р, ниобий-Б, цирконий-Ц, кремний-С, титан-Т, алюминий-Ю, фосфор-П, азот-А, сийрак-ер металлари –Ч билан белгиланади.
Пўлат маркасида энг олдин тўрган ракамлар шу пўлат таркибидаги углерод миқдорини фоизнинг юздан бир улушлари хисобида, арфлардан кейин тўрган ракамлар шу арф билан кўрсатилган элементларнинг фоиз хисобидаги ўртача миқдорини кўрсатади. Легирловчи элементнинг миқдори 1 % дан кам ёки 1 % дан сал ошикрок бўлса, ракам езилмайди. Масалан, 30ХГСА маркали пўлат таркибида 0,28...0,35 % С, 0,8...1,1 % Cr, 0,9...1,2 % Mn ва 0,8...1,2 % Si бор.
Марка охиридаги А-арфи эса пўлатнинг юқори сифатли эканлигини билдиради. Баъзи гурух пўлатлар қўшимча равишда тегишли харфлар билан белгиланади, масалан, шарикли ва роликли подшипник пўлатлари Ш-арфи билан, магнитавий пўлатлар -Е, электротехникавий пўлатлар -Э, тезкесар пўлатлар эса -Рарфи билан белгиланади.



Download 159.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling