Reja: Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va madaniyat


XORIJ PSIXOLOGIYASIDA MOTIVATSIYA VA MOTIV MUAMMOSI


Download 356.55 Kb.
bet26/50
Sana02.12.2023
Hajmi356.55 Kb.
#1779413
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   50
Bog'liq
Reja Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va

XORIJ PSIXOLOGIYASIDA MOTIVATSIYA VA MOTIV MUAMMOSI

Режа:


  1. Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни

  2. Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили


Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни
Гарчанд психологик адабиётларда айниқса ёш ва педагогик психологияга оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора кўтарилган бўлса-да, батафсил ёритилмаган. Масалан, айрим психологлар мактабгача ёшда айрим тарқоқ ситуацион майллар маълум мотивлар тизимларига айланиб боришини қайд этадилар. Бироқ бу фикр атрофлича чуқурроқ ўрганилмаган. Шунга мувофиқ адабиётларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотив ва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган.
Энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив – бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир.
Мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича таъриф берилади:
А.Маслоунинг фикрича, мотив бу эҳтиёжлар йиғиндисидир.
С.Л.Рубинштейннинг таъкидлашича, мотив бу эҳтиёжнинг ҳис қилиниши ва қондирилиши.
С.Л Рубинштейн. «Мотивация – бу психика орқали амалга ошувчи детерминациядир».
А.Н.Леонтьев – мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиёжлар ва уни қўзғатадиган воқелик деб ҳисоблайди.
Мотив –маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ фаолиятга ундовчи сабаб.
Мотивация кенг маънода инсон ҳаётининг (унинг хулқ-атвори, фаолиятининг) мураккаб кўп қиррали бошқарувчиси деб қаралади.
Мотивация – инсонни фаолиятга ундашнинг мураккаб, кўп даражали тизими бўлиб, у ўзида эҳтиёжларни, мотивларни, қизиқишларни, идеалларни, интилишларни, установкаларни, эмоцияларни, нормаларни, қадриятларни мужассамлаштиради.
Мотивация – мураккаб тузилма, фаолиятни ҳаракатлантирувчи кучлар мажмуаси бўлиб, у ўзини майллар, мақсадлар, идеаллар кўринишида намоён қилади ва инсон фаолиятини бевосита аниқлаб, бошқариб туради.
Мотивация – одамни фаол фаолиятга ундовчи сабаблар мажмуидир.
В.С.Мерлин мотивлар тизимларининг айрим жиҳатларини анча батафсил ёритиб берган. У мотивлар тизимларининг шаклланиш жараёнини қуйидагича тасаввур этади: «турли мотивлар бора-бора ўзаро боғлиқ ва бир-бирига тобе бўлиб боради ҳамда охир оқибатда мотивларнинг яхлит тизими вужудга келади». В.С.Мерлин фикрича, мотивлар тизимининг шаклланиши жараёнида нафақат мотивлар барқарорлиги, балки мотивларни англаш каби шартлар бажарилишини талаб этилади. Демак, В.С.Мерлин бўйича мотивлари тизимлари ўзаро боғлиқ ва бир-бирига тобе шахс мотивларининг бир бутун йиғиндисидан иборат. Аммо В.С.Мерлин гарчи мотивлар тизимларининг айримларини ҳақиқатдан ҳам муҳим жиҳатларини кўрсатиб ўтган бўлса ҳам, мотивлар ўртасидаги тизимли муносабатларни мотивлар тизимлари ва фаолият кўрсатиш муаммосини тадқиқ этмаган.
Чет эл психологлари орасида А.Маслоу эҳтиёжлар иерархияси назарияси билан машҳурдир. Ўз назариясида А.Маслоу эҳтиёжларнинг қуйидаги иерархик қаторини ажратади: физиологик эҳтиёжлар, хавфсизликка бўлган эҳтиёж, муҳаббат ва бошқалар билан боғлиқ бўлиш эҳтиёжи, ҳурматга бўлган эҳтиёж, инсоннинг ўз яширин имкониятларини тўлароқ намоён этиш ва рўёбга чиқариш эҳтиёжи ва бошқаларни киритади. А.Маслоу фикрича, муайян эҳтиёжнинг қондирилиши учун аввал иерархик қаторда ундан олдинги эҳтиёж қондирилган бўлиши талаб этилади. Бошқача қилиб айтганда, А.Маслоу концепциясида иерархияда юқори ўринни эгалловчи эҳтиёжлар қуйи ўриндаги эҳтиёжларга тобедир. А.Маслоу концепциясида мотивацион жараёнлар бошқарувида одам онгининг иштироки, бошқарувдаги роли эътиборсиз қолдирилган. Олим эҳтиёжлар иерархиясидаги вертикал муносабатларни таҳлил қилиб, бир даражада жойлашган эҳтиёжлар орасидаги горизантал муносабатлар эса ўрганилмаган.
Машҳур немис олими Курт Левин мотивлар муаммоси, айниқса, шахсдаги ижтимоий хулқ мотивлари борасида катта, кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориб, шу нарсани аниқлаганки, ҳар бир одам ўзига хос тарзда у ёки бу вазиятни идрок қилиш ва баҳолашга мойил бўлади.
Мотивация тушунчасини турлича ифодалаш, мотивациянинг мазмуни ва энергетик томони ҳақидаги муҳим савол психологлар томонидан ифодалаб берилди. Хориж психологлари учун мотивация тушунчасини характерли аниқ бир томонлама энергетик фаоллик манбаи сифатида қаралади, улар мазмунли томонига эътибор бермай, аниқ механизмлар сифатида энергия, бошқарув ва хулқ-атворга тақсимлайдилар.
Иерархик, даражавий тузилиш – бу тизимлилик хусусиятига эга бўлган ҳодисаларнинг бир жиҳатидир. Шу туфайли шахс мотивацион соҳасининг иерархиясини самарали тадқиқ этиш учун уни мотивацион ҳодисаларнинг бошқа жиҳатлари билан алоқадорликда ўрганиш зарур бўлади. Мотивацион ҳодисалар тизимлилигини тадқиқ этишда асосий эътибор эса бу ҳодисалар ўртасидаги тизимли муносабатларни ўрганишга қаратилиши керак. Бу борада Р.С.Вайсманнинг шахс мотивацион соҳасининг тизимлилиги ҳақида билдирилган фикри алоҳида эътиборга лойиқ. Унинг ёзишича, «Мотивацион соҳанинг тизимлилиги – мотивацион ўзгарувчилар ўртасидаги алоқадорлик, хилма-хил муносабатлар мавжудлигида намоён бўлади. Шундай муносабатлардан бири иерархик муносабатдир. Яна бир турдаги муносабатни «рўёбга чиқариш» муносабати деб аташ мумкин. Бу муносабат шуни англатадики, ҳар бир эҳтиёжнинг қондирилишида турли мотивлар йиғиндисининг рўёбга чиқарилиши мумкин. Учинчи турдаги муносабат шунда намоён бўладики, ҳар хил эҳтиёжларнинг қондирилишида бир мотив иштирок этади ёки аксинча, бир эҳтиёж қондирилишида турли мотивлар қатнашади. Бундай муносабат «ўзаро тобелик» муносабати номини олди.
Р.С.Вайсман шахс мотивацион соҳасидан тизимли муносабатларнинг жуда қизиқ таснифини келтиради. Аммо ажратилган муносабатлар қаторини бошқарув, тартиблаштирилганлик ва шу каби муносабатлар билан тўлдириш мумкин бўлади. Қолаверса, Р.С.Вайсман мотивацион ўзгарувчилар ўртасидаги тизим ҳосил қилувчи асосий муносабатни ажратмаган, бир турдаги ва ҳар хил турдаги мотивацион ҳодисаларни бир-биридан фарқламаган.
Чет эл олимларининг мотивация соҳасидаги тадқиқотлари орасида Г.Олпортнинг мотивлар функционал автономияси назарияси алоҳида ўрин эгаллайди. Бу назарияда мотивлар трансформацияси, тизимли ривожланиши жараён сифатида талқин этилади. Г.Олпорт ўз концепциясида тизимларнинг умумий назарияси ғояларидан, айниқса, очиқ тизимлар ҳақидаги ғоядан кенг фойдаланган. Олимнинг фикрича, шундай мотивлар борки, улар ярим ёпиқ тизимларнинг табиатига монанд фаолият кўрсатади ва ривожланади, яъни функционал автономияга эга. Бир тизимга кирувчи мотивларни Г.Олпорт реактив, ташқи ундовга муҳтожлик қонунларига бўйсунувчи мотивлар, деб атайди. Аммо Г.Олпортнинг таъкидлашича, шахс очиқ тизимлар каби ўзгарувчи ва ривожланувчи мотивлар билан тавсифланади, деган фикр ҳақиқатга яқинроқдир. Агар аввалги тизим мотивларнинг персевератив функционал автономияси, деб аталган бўлса, кейинги тизимни Г.Олпорт проприатив функционал автономия, деб атайди. Очиқ, ёпиқ ва ярим очиқ тизимлар ҳақида тўхталар экан у ёпиқ тизим моделини шахс ва унинг мотивациясига қўллаб бўлмаслигини таъкидлаганди. Очиқ функционал тизим тараққиёт учун замин ҳозирлайди, уни эса ундовчи муҳтожлик доирасида тушунтириб бўлмайди.
Г.Олпорт томонидан шахс мотивларининг очиқ тизимлар сифатида таҳлил этилиши, шахс ва шахс мотивлари тараққиёти чегарасиз жараён эканлигини таъкидлаш учун имконият беради.

  1. MULOQOT HAQIDA TUSHUNCHA

Reja:
1. Мулоқотнинг коммуникатив томони
2. Нутқ фаолияти
Мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. Айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатини ўзлаштириш ва ўз индивидуал эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятига эга бўладилар. Мулоқот жараёнида инсон хулқ-атворининг муайян образ ва моделлари шаклланиб, кейинчалик улар инсоннинг ичига киради. Шахснинг тафаккури, оламни ва ўзининг образини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш қобилияти мулоқот жараёнида шаклланади. Мазкур муаммога атрофлича баҳо берган польшалик психолог Е.Мелибруда қуйидагиларни таъкидлайди: «Мулоқот шахслараро муносабатларда биз учун ҳаводек аҳамиятга эгадир».
Мулоқот ўта мураккаб жараён бўлганлиги сабабли унга ягона тўғри таърифни бериш жуда мушкул. Шунинг учун одатда мулоқот тушунчасининг мазмуни унинг айрим томонларига урғу бериш орқали таърифланади.
А) мулоқот – ҳамкорликда фаолият эҳтиёжи билан тақазоланган алоқа ўрнатиш ва уни ривожлантириш жараёни .
Б) мулоқотсубъектларнинг белгилар тизими орқали ўзаро таъсирланишуви.
Мулоқот тушунчасини коммуникация тушунчасидан фарқлаш лозим.

Download 356.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling