Reja: Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va madaniyat


Download 356.55 Kb.
bet44/50
Sana02.12.2023
Hajmi356.55 Kb.
#1779413
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50
Bog'liq
Reja Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va

Ихтиёрий хотира деганда маълум мақсадни рўёбга чиқариш учун муайян даврларда ақлий ҳаракатларга суянган ҳолда амалга оширилишидан иборат хотира жараёни тушунилади. Бу фаолиятни одам онги бевосита бошқаради. Кўпинча психология фанида ихтиёрий хотирага ихтиёрсиз эсда олиб қолиш қарши қўйилади. Бу жараён маълум керакли топшириқ ёки вазифа қўйилса, эсда олиб қолишга етакловчи фаолият бирон-бир мақсадни рўёбга чиқаришга йўналтирилган тақдирда юзага келади. Биз математик топшириқларини ечаётганимизда масаладаги сонларни эсда олиб қолишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўймаймиз. Мазкур сўз мантиқ хотирада асосий мақсад фақат масала ечишга қаратилади. Бунинг натижасида сонларни эсда сақлашга, ҳеч қандай ўрин ҳам қолмайди. Шунга қарамай, биз уларни қисқа муддат бўлса-да, эсда сақлашга интиламиз. Бу ҳолат фаолият якунлангунга қадар давом этади.
Хотиранинг ихтиёрий ва ихтиёрсиз турлари хотира тараққиётининг иккита кетмакет босқичларини ташкил этади. Ихтиёрсиз хотиранинг турмушда ва фаолиятда катта ўрин эгаллашини ҳар ким ўз шахсий тажрибасидан билади. Ихтиёрсиз хотиранинг муҳим хусусиятларидан бири маълум мақсадсиз ақлий, асабий, иродавий зўр беришсиз ҳаётий аҳамиятга эга бўлган кенг кўламдаги маълумот, хабар, ахборот, таъсуротларнинг кўпчилик қисмини акс эттиришдир. Шунга қарамасдан инсон фаолиятининг турли жабҳаларида ўз хотирасини бошқариш зарурати туғилиб қолиши мумкин. Худди мана шундай шароитлар, ҳолатлар, вазиятларда эсда сақлаш, эсга тушириш ёки эслаш имкониятини яратадиган хотиранинг мазкур тури катта аҳамиятга эгалиги шубҳасиз.
Сўнгги пайтларда рус ва хориж психологиясида хотира борасидаги тадқиқотчиларнинг эътиборини эсда олиб қолишнинг дастлабки, бошланғич дақиқаларида вужудга келадиган ҳолатлар, жумладан ташқи таассурот изларининг мустаҳкамланишигача бўлган жараёнлар, ҳолатлар, механизмлар, шунингдек, уларнинг мустаҳкамланиш муддатларини ҳам ўзига жалб қилиб келмоқда.
Масалан, бирор материал хотирада мустаҳкам жой олиш учун уни субъект томонидан тегишли равишда қайта ишлаб чиқиш зарур ва материални бундай ишлаб чиқиш учун маълум даражада муддат талаб этиш табиийдир. Ана шу муддат хотирада қайта тикланилаётган изларни мустаҳкамлаш деб қабул қилинган. Мазкур жараён инсон томонидан яқиндагина бўлиб ўтган ҳодисаларнинг акс садоси сифатида кечирилади ва такомиллашади. Инсон муайян дақиқаларда, лаҳзаларда, айни пайтда бевосита идрок қилинаётган нарсаларни гўё кўришда, эшитишда давом этаётгандек туюлади. Ушбу жараён келиб чиқиши жиҳатидан беқарор, ҳатто ўзгарувчан, лекин улар шу қадар махсус тажриба орттириш механизмларининг фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан уларнинг роли шу қадар аҳамиятли-ки, бу жараёнларда эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, ахборотлар, маьлумотлар, хабарларни қайта эсга туширишнинг алоҳида тури сифатида қаралади. Ушбу жараён одатда психология фанида қисқа муддатли хотира деб аталади.
Жуда кўп қайтаришлар ва қайта тиклашлар натижасида материални узоқ муддат давомида эсда сақланиб қолиши характерли бўлган узоқ муддатли хотирадан фарқ қилган ҳолда, қисқа муддатли хотира бир марта ҳамда жуда қисқа вақт оралиғида идрок қилиш ва шу ондаёқ қайта тиклашдан сўнг қисқа муддатли эсда олиб қолиш билан характерланади.
Ҳозир илмий адабиётларда қисқа муддатли хотирани қуйидаги атамалар билан номлаш учрайди: «бир лаҳзалик», «дастлабки», «қисқа муддатли» ва бошқалар.

Download 356.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling