Режа “Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти


Download 44.9 Kb.
bet2/8
Sana28.03.2023
Hajmi44.9 Kb.
#1301853
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 мавзу Макроиқтисодиётга кириш

Позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадор-ликларини ўрганади.
Норматив макроиқтисодиёт эса қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки но-
мақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади.
Шу жойда иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт фанларининг предметларини ўзаро фарқлаб олишимиз зарур.
Микроиқтисодиёт предмети бўлиб “белгиланганган” иқтисодий шарт-шароитларда уй хўжаликлари ва фирмалар даражасида иқтисодий қарор қабул қилиш механизми ҳисобланади. Микроиқтисодий таҳлил объекти бўлиб алоҳида товарлар бозорлари, ресурслар бозорлари, улардаги талаб ва таклиф ҳисобланса макроиқтисодиётда миллий иқтисодиёт даражасида меҳнат, пул, товарлар ва хизматлар бозорларининг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсирини таҳлил қилинади..
Микроиқтисодиётда “белгиланган” деб қабул қилинган, яъни микроиқтисодий тадқиқот предмети ҳисобланмайдиган кўпгина кўрсаткичлар, жумладан истеъмолчиларнинг даромадлари, жамғармалари, фоиз ставкасининг динамикасини ва буни белгиловчи омилларни макроитисодиёт тадқиқ қилади.
Макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади.
Келтирилган таърифдан кўриниб турибдики макроиқтисодиёт предметида ўзаро боғлиқ уч жиҳатни ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар:

  1. миллий иқтисодиёт;

  2. давлат томонидан иқтисодий сиёсати юритиш ва иқтисодиётни тартибга солиш;

3) жаҳон хўжалиги доирасида миллий иқтисодиётни бошқа мамлакатлар иқтисодиёти билан ўзаро муносабатлари масаласи.
1-жадвалда келтирилган иқтисодий назариянинг икки қисмида кўриладиган

1-жадвал.
Иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби1[1]

Иқтисодий назариянинг масалалари

Иқтисодий назариянинг бўлимлари


Download 44.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling