Режа “Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти


Download 44.41 Kb.
bet6/7
Sana08.06.2023
Hajmi44.41 Kb.
#1465318
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Режа “Макрои тисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва о

Қисқача хулосалар
«Макроиқтисодиёт» фани умумий иқтисодий назариянинг икки муҳим бўлимидан бири бўлиб, иқтисодиётни бир бутун ҳолда ўрганади ва ишсизлик, инфляция, иқтисодий ўсиш, тўлов баланси барқарорлиги, давлат бюджети, давлат қарзи каби ҳозирги замон иқтисодининг барча муҳим муаммоларини тадқиқ қилади.
Иқтисодчи олимлар томонидан макроиқтисодий таҳлил элементлари XVIII асрданоқ қўлланила бошлаган бўлсада макроиқтисодиёт фани XX асрнинг ўрталарига келиб мустақил фан сифатида шаклланиб бўлди ва унинг асосчиси деб Ж.М. Кейнс тан олинади.
Макроиқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусияти унда агрегат кўрсаткичлардан фойдаланишда намоён бўлади.
Уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектларини ташкил этади.
Макроиқтисодий таҳлилда математик формула, график ва чизмалар кўринишидаги макроиқтисодий моделлардан фойдаланилади. Иқтисодиётдаги барча муаммоларни ўрганиш имконини берадиган ягона модел мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам макроиқтисодий тадқиқотларда ўзаро бир бирини тўлдирадиган кўпгина моделлардан фойдаланилади.
Давлатнинг иқтисодий тизимнинг барқарорлигини ва иқтисодий ўсишни таъминлаш борасидаги ҳатти-ҳаракатлари иқтисодий сиёсат деб аталади.
“Ресурслар - товарлар ва даромадлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг доиравий оқими схемаси соддалаштирилган макроиқтисодий модел бўлиб макроиқтисодиёт субъектларининг ўзаро муносабатларини ва макроиқтисодий жараёнларнинг кечишини шартли тарзда акс эттиради.

Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Макроиқтисодиёт фани предметининг ўзига хос хусусияти нимада ва у микроиқтисодиёт предметидан нимаси билан фарқ қилади?
2.Позитив ва норматив макроиқтисодиёт тушунчаларига изоҳ беринг.
3. Макроиқтисодиёт субъектлари орасида давлатнинг роли қандай?
4 Агрегат кўрсаткичлар деганда нимани тушунасиз? Макроиқтисодий таҳлилда агрегат кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурияти нима учун юзага келади?
5 Макроиқтисодий моделларнинг моҳиятига изоҳ беринг.
6 Заҳираларни тавсифловчи кўрсаткичлар ва оқимларни тавсифловчи кўрсаткичлар ўртасида қандай боғлиқликлар мавжуд?
7Ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда“даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими моделидаги қарама-қарши омилларга изоҳ беринг.
8.Доиравий оқимлар моделини доиравий айланиш тусини олишининг шартлари қандай?



Download 44.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling