Режа: Маркетингни бошқаришда ахборотларнинг аҳамияти ва уларнинг манбалари


Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва бошқариш учун тайёрлаш


Download 48.77 Kb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi48.77 Kb.
#1555690
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-mavzu

3. Ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва бошқариш учун тайёрлаш
Маълумотлар ниҳоятда хилма-хил ва маркетингни бошқаришда алоҳида аҳамиятга эга. Уларни йиғиш сермашаққат, кўпдан-кўп мутахассис ва техник воситалардан фойдаланиш орқали амалга оширилганлиги туфайли, уларни йиғиш доимо қимматга тушади. Лекин қўйилган мақсадга эришиш учун бу фаолият жуда зарур. Бу маълумотларни харидорлар, воситачилар, сотувчилар ва рақобатчилар ўртасида турли сўровлар, интервьюлар ўтказиш йўли билан олинади. Бирламчи маълумотларни йиғишнинг бир неча усуллари мавжуд. Улар кузатиш, обзорлар тайёрлаш, экспериментдир.
Кузатиш усулини қўллаб тадқиқотчи, харидорлар ва сотувчилар атрофида айланиб, уни қизиқтирган товарга бўлган талабнинг ўзгариши ҳақида маълумотлар йиғиши мумкин. Худди шу йўл билан рақобатчилар товари тўғрисида ҳам маълумот йиғади.
Обзорлар тайёрлашда янги товарлар таснифини яратишда, реклама матнларини тузишда, реклама қилишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланилганда, сотишни рағбатлантириш тадбирларига тайёргарлик кўришда товар ҳаракати каналларини тадқиқ қилиш ва бошқалардан фойдаланиш муҳимдир. Бу усул кузатиш ва эксперимент оралиғида турувчи усулдир.
Эксперимент ёрдамида тадқиқ қилинаётган нарсанинг қандайдир омиллари ва уларнинг ўзгаришига бўлган таъсир аниқланади. Бу усулнинг мақсади ишчи гипотезаларини инкор этишдир. Маълумотлар йиғишнинг бу усули савдо персоналини тайёрлашнинг яхши усулини аниқлашда, баҳолар даражасини аниқлаш каби маркетинг муоммоларини ўрганишда қўлланилади.
Керакли ахборотни йиғиш учун тадқиқотчи илгаридан маълум бўлган ва ишончли, янги яратилган инструментариядан фойдаланиши лозим. Кузатиш ва эксперимент усули техник воситалар, яъни магнитофонлар, фото, видео ва кинокамералардан фойдаланиш билан таснифланади. Обзорлар тайёрлаш ва айрим ҳолларда эксперимент анкета сўровлари ўтказишни талаб қилади.
Анкета сўровлари бирламчи маълумотлар йиғиш инструментидир. Анкеталар респодентларга мўлжалланган саволларга жавоблардан иборат. Респодентлар - анкета сўровига жавоб берувчилардир. Анкета сўрови ўтказишда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик учун илгаридан жуда аниқ тайёргарлик кўриш зарур. Бундай тайёргарлик жараёнида қуйидагиларни аниқлаб олиш лозим:

  1. олиниши керак бўлган ахборот;

  2. анкета тури ва ҳаракат усули;

  3. ҳар бир саволнинг мазмуни;

  4. ҳар бир саволнинг луғатини акс эттириш;

  5. саволлар кетма-кетлиги ва давомийлиги;

  6. анкетанинг жисмоний танифи.

Анкета тузиш юқори малакани талаб қилади. Ҳар бир савол, уни кенг миқёсида ишлатишидан танлаш орқали баъзи харидорлар орасида синаб кўрилиши керак. Бозорни тадқиқ этувчи танлашни ўрганиш режасини тузишдан олдин уч асосий савол бўйича қарор қабул қилиши зарур.
1. Аниқ қилиб кимдан сўраш керак?
2. Қанча кишидан сўраш керак?
3. Сўровни қандай қилиб ўтказиш керак?
Почта орқали сўров - шахсий интервьюга розилик билдирмаганлар билан алоқа ўрнатишнинг бирдан-бир имкониятидир. У, саволларни аниқ, оддий ва лўнда тарзда тузилишини талаб қилади. Жавоб қайтиш даражаси жуда секин келиб тушади.
Шахсий интервью - сўров ўтказишнинг энг мақбул усулларидан биридир. Чунки интервьюр (интервью ўтказувчи) зарур ҳолларда анкетада кўзда тутилгандан ташқари кўпроқ саволлар бериши ва интервьюни ўз шахсий кузатишлари билан тўлдириши мумкин. Бу усулнинг камчилиги унинг анча қимматга тушуши ва махсус тайёргарликдан ўтган мутахассислар бўлишини талаб қилишидир. Чунки турли вазиятларда: кўчада, уйда, ишда ва бошқа ҳолларда шахсий интервью олишни билиш зарур.
Гуруҳли интервью - 6-10 киши билан бир вақтда ўтказилади. Улар анча узоқ вақтда интервью билан маҳсулот, сервис савдони ташкил қилиш ва маркетингнинг бошқа муаммолари бўйича баҳс (суҳбат) ўтказилади. Танлаш ҳажмини аниқлаш шуни кўрсатадики, танлаш ҳажмининг катталиги кичик ҳажмларига нисбатан ишончли натижа беради. Лекин тажриба шуни кўрсатадики, тўғри қарор қабул қилиши учун жавоб бера олувчи барчадан сўраш шарт эмас. Талаб қилинган ишончли натижаларга танлаш репрезентативлиги шартига амал қилиш орқали кам фоиз аҳолини сўраш орқали ҳам эришиш мумкин. Танлаш процедураси тадқиқот мақсадидан келиб чиқади. Аниқ таснифларга эришиш учун аҳолининг жинси, ёши ва ижтимоий келиб чиқишини ҳисобга олувчи эҳтимолли танлашдан фойдаланиш лозим. Тадқиқот жараёнида сўралувчилар билан алоқа (контакт) усулини ҳам аниқлаб олмоқ зарур. Белгиланган аҳоли гуруҳини телефон, почта, шахсий интервью ўтказиш ва бошқа усуллар билан сўров ўтказиш мумкин.
Телефонли сўров - энг тез ахборот йиғиш усулидир. Лекин телефонли сўровни фақат телефони бор кишилар орасидагина ўтказиш мумкин. Чунки у ўтказилаётган муаммолар бўйича етарли билимга эга бўлиши билан бирга педогогика, харидорлар хулқ-атворини ҳам яхши ўрганмоғи лозим.
Ахборотларнинг келиб чиқиши, манбаи, белгиланиши, қайси мақсадга йўналтириши, мураккаблиги, уларга ишлов бериш даражасига қараб ниҳоятда хилма-хил бўлганлиги каби, уларни йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёрлашда ҳам хилма-хил усуллардан фойдаланилади. Улар, энг аввало, ижрочи шахслар томонидан қўл кучи ёрдамида, қолаверса, ўзи ёзадиган мосламалар ёрдамида йиғилиши, қайта ишланиши, узатилиши, таҳлил қилиниши, бошқариш учун умумлаштирилиши ва тайёрланиши мумкин.
Дастлабки ахборотни олиш - ахборот билан ишлашдаги масъулиятли ва сермеҳнат босқич ҳисобланади. Бу босқичда маркетинг фаолияти натижалари овозли ва турли сигналлар шаклида, математик символлар, ҳарфли-тасвирлар шаклида акс этади ва ҳоказо. Кейин қабул қилинадиган бошқарув қарорларининг барча жараёнлари кўп жиҳатдан дастлабки ахборотнинг тўлалиги ва тасвирнинг аниқлигига боғлиқ. Ахборотлар вужудга келадиган пунктлар миқдорининг кўплиги, иш ўринларида кичик ҳажмли, кўп жой эгалламайдиган мосламалар ва асбоблар ёрдамида дастлабки ахборотларни йиғишни тармоқ этган техник тизими бўлишини талаб этади.
Ахборот олиш воситалари гуруҳига ўлчов асбоблари, ўлчов идишлари, оғирлик ва вақтни ўлчаш асбоблари, механик, электр-техника, акустик ва бошқа параметрларни ўлчаш асбоблари, счётчиклар, датчиклар, қайд этиладиган мосламалар киради. Уларнинг ёрдамида, масалан, ускуналар ишини оператив назорат қилиш, ҳар бир станокнинг бекор туриб қолган умумий вақтини, ҳар сафар қайси сабабга кўра бекор туриб қолганини автоматик ҳисобга олиб бориш мумкин
Маркетинг хизмат ва бўлимларининг умумий қўлланиладиган маълумотлари (нормал, нормативлар, кўрсаткичлар, режа топшириқлари ва ҳоказолар)га бўлган эҳтиёжини қондириш учун оригинал-ҳужжатдан нусха тайёрланади. Кўп миқдорда нусха тайёрлаш жараёни нусха кўпайтириш деб айтилади. Ахборотдан нусха кўчириш ва кўпайтириш воситаси сифатида нур ёрдамида нусха кўчирадиган, электрографик ва электростатик нусха кўчирадиган, электрон нусха кўчириш, иссиқлик энергияси ёрдамида нусха кўчириш, офсет ва трафарет йўли билан босиб нусха кўчириш, гектографик босмада ва микрофото орқали нусха кўчириш сингари турли ускуналар қўлланилади. "Эра" типидаги электрографик репродукция аппаратлари, "Ретатор-ПМ" дубликаторлари, "Ротапринт" типидаги ва бошқа аппаратлар ҳам ахборот кўпайтириш учун ишлатилади.
Ахборотни ишлаш, ҳисоблаш ва бошқариш учун тайёрлаш машина техникаси воситалари ёрдамида амалга оширилади. Бажариладиган ҳисобларнинг аниқ ва оперативлигига қўйиладиган талабларга қараб, шунингдек, уларнинг характерига кўра ҳисоблаш жадваллари ва номограммалар, ҳисоблаш асбоблари, ҳисоблаш машиналари ва компьютерлар ишлатилади. Ҳисоблаш жадваллари ва номограммалар олдиндан тайёрланган бирон бир ҳисобларнинг тайёр натижаларини, масалан, турли шароитлардаги навбатчи персоналнинг энг мақбул меъёрий сони: маркетинг техникасининг ишлаш тартиби ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Катта ҳажмдаги ахборотларни ишлаб чиқишда ва бирининг бажарилиши олдингисининг бажарилишига боғлиқ бўлган бир қанча изчил операцияларни бажариш зарур бўлганда замонавий электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) қўлланилади. ЭҲМда ҳисоблаш операциялари программали бошқариш тизими ёрдамида автоматик тарзда амалга оширилади.



Download 48.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling