Reja Matematikadan sinfdan tashqari ishlarda to’garak mashg’ulotlarni tashkil qilish


Download 41.03 Kb.
bet4/8
Sana13.12.2022
Hajmi41.03 Kb.
#1000888
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Matematikadan sinfdan tashqari ishlarda to

2.Mantiqiy va nostandart masalalar
Ўйланган сонни топиш ўйини.
1. Bir сон ўйланг, унга бирни қўшинг, 3 га кўпайтиринг, яна бирни қўшинг. Натижага ўйланган сонингизни қўшинг. Қандай сон хосил бўлганини менга айтинг. Сиз ўйлаган сонни топаман. (ж: ўйлаган сонни топиш учун чиққан сондан 4 ни айириб 4 га бўлинг.)
2. Мен бир сон ўйладим, уни 3 га бўлиб, хосил бўлган сонга 3 ни қўшсам ва янги хосил бўлган сонни 3 га кўпайтирсам, 999 чиқади. Мен ўйлаган сонни топиннг.
3. 5 дан катта бирор сонни ўйланг. Унга бирни қўшинг. Натижани 2 га кўпайтиринг. Чиққан сонга 1 ни қўшинг ва ўйлаган сонни қўшинг. Неча чиққанини айтсангиз, мен сиз ўйлаган сонни айтаман.
4. ихтиёрий бир сонни ўйланг. Унга 5 ни қўшиб натижани 3 га кўпайтиринг, чиққан сондан 7 ни айиринг. Сўнг яна 8 ни айиринг натижани айтсангиз, ўйлаган сонни топаман.
5. бир сонни ўйланг. Шу сонга 2 ни кўпайтиринг, чиққан сонга 2 ни қўшинг, натижани 2 га бўлиб, ундан дастабки ўйлаган сонингизни айиринг. 
Ўрта асрларда яшаган Ўрта Осиёлик олимлар орасида астраном, математик ва географ Ал-Фарғоний салмоқли ўрин эгаллайди.
Олимнинг тўлиқ исми Абул Аббос Аҳмад Ибн Мухаммад Носир Ал-Фарғонийдир. Манбаларда унинг Фарғоналик эканлигидан ташқари деярли бошқа маьлумот сақланмаган, лекин шуни ҳам инобатга олиш керакки, ўрта асрларда мусилмон ўлкаларида бўлган ананага биноан мамлакат пўйтахти ёки марказини мамлакат номи билан аташган. Анашу одатга кўра, ўрта асрлардаги Фарғона водийсининг марказий шахри Ахсикатни ҳам Фарғона дейишган. Шунинг учун Ал-Фарғоний Фарғона водийсининг исталган қишлоғидан бўлиши мумкин. Шуниси маьлумки, Ал-Фарғоний Ҳалифа хорун Ал-Рашиднинг шарқий ерларидаги мувовини, ўғли Абдуллоҳнинг Марвдаги олимлари доирасига кирган. Эҳтимол, Абдуллоҳ ёшлигидан билимга чанқоқ бўлганлиги учундир, 806 йили Марвга нойиб бўлиб тайинланганлигида Маварауннаҳр, хуросон, хоразмдан олимларни ва истедодли ёшларни тўплай бошлаган.
Ал-Фарғонийнинг ҳаёти хақидаги энг сўнги вааниқ хабар 861 йил билан боғланади. Мавжуд маълумотларга кўра, у шу йили Қохира яқинидаги, Равзо оролида нилометрни, яъни нил дарёси сувини сатҳини белгиловчи ускунани ясаган ёки таъмирлаган. Бироқ ал – Фарғоний қандай қилиб, қай шароитда Мисрга бориб қолгани ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ.
Ал-Фарғонийнинг хаёти хақидаги маьлумотлар жуда кам бўлганига қарамай, ўрта асрда шарқда унинг номи машҳур бўлган. Кўпгина шарқ олимлари уни ўз асарларида этироф этишган.
Ал-Фарғонийнинг Астрономик асари, Самовий харакатлар ва умумий илми нужум китоби (китоб ал-харакат ас-самовия ва жавониъ илм ан-нужум) ўн иккинчи асрда овропада олтин тилига икки марта ва ўн учунчи асрда бошқа овропа тилларига ҳам таржима қилишганнидан сўнг, унинг лотинлаштирилган номи “Ал-Фраганус” шаклида ғарбда бир неча аср давомида кенг тарқалади. Унинг бу китоби шу асрлар давомида овропа университетида астраномиядан асосий дарслик вазифасини ўтади.
Хозирги кунда Ал-Фарғонийнинг саккиз асари маьлум бўлиб, уларнинг хаммаси астрономияга аолқадор ва бирортаси хозирги замон тилларига таржима қилинмаган. Улар қуйдагилардир: юқорида тилга олинган китоб, одатда уни “асторномия асослари хақида китоб” номи билан ҳам аташади –қўлёзмалари деярли дунё кутубхоналарини барчасида бор. “Астурлоб ясаш ҳақида китоб”, “Астурлоб билан амал қилиш китоб”, “Ал-Фарғоний жадваллари”, “ойнинг ер ости ва устида бўлиш вақтларини аниқлаш ҳақида рисола”, “Етти иқлимни хисоблаш ҳақида”, “Қуёш соатини ясаш ҳақида китоб”.
Айтганимиздек, мазкур асарларнинг биринчиси 1145 йилдан бошлаб лотин тилига бир неча марта таржима қилинган. Ал-Фарғонийнинг бу асари астраномияда энг катта содда дарслик бўлиб, унда мураккаб геометрик шакллар ва математик формулалар келтирилмаган. Бу эса астраномиядан бошланғич маьлумотларни ўзлаштиришни анча осонлаштиради.
Шундай қилиб буюк аждодимизнинг бу асари овропа уйғониш давридаги ва ундан анча кейинги даврдаги маданият ривожида сезиларли роль ўйнади. Асарнинг иқлимлар назариясига кўра баён қилинган географик бўлими диққатга сазавордир. Мамлакат ва шахарларнинг номларига қараганда, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмийнинг географик асари билан таниш бўлган ёки у ҳам Ал-Хоразимий фойдаланган манбадан фойдаланган. Чунки иккала муаллифда бу номлар бир ҳил.
Ал-Фарғонийнинг номи Хоразимий каби бутун шарқ ва ғарбда машҳурдир. Ўрта асрда табиий илмий билимларнинг ривожига улкан хисса қўшган олим сифатида манбаларда, сўнги ғарб ва шарқ муаллифлари асарларида, ўз юрти Ўзбекистонда, айниқса, зўр ғурур ва ифтихор билан тилага олинади, ўрганилади. Хозирги кунда кўчаларга, ўқув юртларига унинг номи берилган.

Download 41.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling