Режа Матнли хужжат мухаррирлари, уларнинг вазифаси ва имкониятлари
Word матн мухаррири ва унинг ойнаси элементлари
Download 1.52 Mb.
|
5-maruza KIRILCHA
2.Word матн мухаррири ва унинг ойнаси элементлари
Word матн муҳаррири Windows тизими муҳитида ишлайдиган матн мухаррири бўлиб, оддий ва мураккаб структурали матнли хужжатларни ташкил қилиш ва чоп этиш учун хизмат қилади. Word матн муҳаррири ёрдамида ҳар қандай ҳужжатни тез ва босмахона талабига жавоб берадиган даражада тайёрлаш мумкин. Word дастури матнлар устида бажариладиган ҳамма операцияларни кераклича бажариш имкониятларига эга бўлиб, замонавий компьютер технологиясининг ҳамма талабини ўз ичига олади. Word матн муҳаррири Microsoft office дастурлари пакетига киради ва унинг пиктограммаси «W» белгиси билан кўрсатилган бўлиб, унда ишланган файл кенгайтмаси .doc бўлади, пиктограммаси эса “w” бўлади. Word дастури ойнаси қуйидаги элементлардан ташкил топган: Ҳужжат сарловҳаси – у ойнанинг биринчи қаторида бўлиб унда ҳужжат файли номи ёзилган бўлади. Меню қатори – Файл, Правка, Вид, Вставка, Формат, Сервис, Таблица, Окно, Справка каби меню бўлимларидан иборат. Бу бўлимлар ҳар қайси бир неча буйруқлардан ташкил топган. Масалан, Файл бўлимида файлларни очиш, сақлаш, янги файл очиш, чоп этиш ва файлдан чиқиш каби буйруқлар мавжуд. Правка бўлимида эса олдинги ва кейинги ҳаракатларга қайтиш, ажратилган матн бўлагини буферга олиш, кесиб олиш, қўйиш, керакли матн бўлагини излаш ва алмаштириш каби буйруқлар бор. Инструментлар панели. Бунда асосан қуйидаги инструментлар панеллари ишлатилади. Стандарт, форматлаш, расм чизиш ва бошқа. Бу панеллларни экранга қўйиш ёки олиб ташлаш менюнинг Вид бўлимидаги Панел инструментлари буйруғи орқали амалга оширилади. Стандарт ва форматлаш панел инструментидаги белгилар (пиктограммалар) асосан бош менюнинг бўлимларидаги буйруқларни тез бажариш учун мўлжалланган. Линейка – бу экран эни ўлчамини кўрсатиб туради. Матн киритиш майдони. Бу жойда файдаланувчилар ўз матнларини киритиш ва уларни қайта ишлаши мумкин. Ҳолатлар сатри – бу ҳужжат сахифаси, қатори ва курсор ўрни ҳақида ахборот бериб туради. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling