Режа: Меркантилизм таълимотининг моҳияти
Download 33.69 Kb.
|
3-мавзу (9)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меркантилизм. Англия.
XVII асрда Голландия флоти жаҳон флотининг 75%ини ташкил этган
«Голланд бошқотирмаси»«Митти» Голландия камсонли аҳолиси, олтин, кумуш, ёғоч, темир рудаси каби табиий ресурслари йўқлигига қарамасдан Англия, Франция ёки Испанияга нисбатан бойиб кетди. Ушбу фарқ урушлар давом этаётган бир вақтда яққол кўзга ташлана борди. Франция, Испания, Англия монархлари армия ва флотни таъминлаш мақсадида солиқларни оширар, мамлакат иқтисодиётини хонавайрон этар эдилар. Голланд ҳукумати эса қисқа муддатда йирик армия флотни ҳаракатга келтирар ва уларнинг пули тугамас эди.Хорижлик шарҳловчилар голланд тажрибасини қандай такрорлашни муҳокама этишни бошлашди. Биз уларни меркантилистлар, деб атаймиз (инглиз ёзувчилари Уильям Петти, Жон Локк, сэр Жозия Чайлд ва француз вазирлари Жан-Батист Кольбер ва Жак Неккер). Мануфактураларнинг ривожи мустамлакалардан келтирилган арзон, кўп ва сифатли хом ашё ҳисобига рўй берди, тайёр моллар эса ўша ва бошқа мамлакатларга олиб борилиб, анча қимматга пулланган. Ноэквивалент алмашув оқибатида метрополия бойиб борган.Мануфактураларнинг ривожи мустамлакалардан келтирилган арзон, кўп ва сифатли хом ашё ҳисобига рўй берди, тайёр моллар эса ўша ва бошқа мамлакатларга олиб борилиб, анча қимматга пулланган. Ноэквивалент алмашув оқибатида метрополия бойиб борган.Англия Агар Англия худудини 1 деб олсак, у ўзидан 120 марта катта бўлган ерни колонияга айлантирган ва ундан усталик билан фойдаланган. Меркантилизм. Англия.Меркантилистик қарашларга оид илк мисол сифатида XIV асрнинг 70 йилларида Англия қироли Ричард II (1377-1399) томонидан Лондон савдогарларига “мамлакат фаровонлигини қандай ошириш мумкин?”, деган мурожаатига савдогарлар “хорижликлардан камроқ сотиб олиш, кўпроқ сотишга ҳаракат қилиш зарур”, дея жавоб беришганликларини келтириш мумкин. Натижада 1381 йилда Англиядан ташқарига пул олиб чиқишни тақиқлаш, хорижлик савдогарларнинг қарзлари инглиз товарлари ҳисобидан узилиши зарурлиги тўғрисида қонун қабул қилинди.Download 33.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling