11-маъруза Минерал боғловчи моддалар ва уларнинг ахамияти
Режа
Минерал боғловчи моддалар классификацияси
Ҳавода қотувчи оҳак.
3 Гипсли боғловчилар.
7-мавзу
МИНЕРАЛ БОҒЛОВЧИ МОДДАЛАР
Сув билан қориштирилганда ёпишқоқ лой ҳосил қилувчи, вақт ўтиши билан физик ва химиявий жараёнлар натижасида қотиб, тош холатига ўтувчи кукунсимон минерал моддаларга боғловчи моддалар дейилади.
Минерал боғловчи моддалар классификацияси.
Минерал боғловчи моддалар
Гидравлик боғловчи моддалар
Ҳавода қотувчи боғловчилар
Гипсли, оҳакли, магнезиал боғловчи моддалар, суюқ шиша ва кислотага чидамли цемент.
Гидравлик оҳак, романцемент, портландцемент ва унинг турлари.
Боғловчи моддалар қотиш шароитига қараб икки гурухга бўлинади.
1. Ҳавода қотувчи боғловчилар: гипсли, оҳакли, магнезиал, суюқ шиша ва кислотага чидамли цемент.
2. Гидравлик боғловчи моддалар: гидравлик оҳак, романцемент, портландцемент ва унинг турлари.
Ҳавода қотувчи оҳак.
Таркибида кўпи билан 6 % гача гилли аралашмалар бўлган кальций ва магнийли карбонат тоғ жинс (бўр, оҳактош, доломитлашган ва мергелли оҳактош)ларини 1000-1200°С мўтадил пишириш натижасида олинган маҳсулот ҳавода қотадиган оҳак дейилади.
Хом ашё-CaCО3 (бўр, оҳактош, доломитлашган ва мергелли оҳактош) ни пишириб сўндирилмаган (қайновчи) охак кесаги олиш:
CаCО3 = CaО + CО2
майдалаш
cўндириш
CaО+H2О = Ca(ОH)2 +Q Кж
сўндирилмаган оҳак кукуни
сўндирилган оҳак ҳамири
Оҳак сути
сўндирилган оҳак кукуни
Ҳавода қотувчи охакнинг турлари ва уларни
олиниши
Do'stlaringiz bilan baham: |