Режа: Минераллар хакида умумий тушунча
Минералларнинг физик хоссаларига қуйидагилар киради
Download 0.61 Mb.
|
Hasanov Asliddin 21-21 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Минералларнинг ранги
- Минералларнинг ялтироқлиги
- Минералларнинг шаффофлиги
Минералларнинг физик хоссаларига қуйидагилар киради: ранги, чизиғининг ранги, ялтироқлиги, шаффофлиги, синиш қобилияти, уланиш текислиги, қаттиқлиги, зичлиги , хиди, таъми, массаси ва бошқалар киради.
Минералларнинг ранги уларнинг кимёвий таркиби, тузилиши ва баъзи ранг берувчи органик моддаларнинг турига боғлиқ бўлиб оқ, кул ранг, яшил, сариқ, қизил, қора тусларда учрайди. Минералларнинг ялтироқлиги. Минераллар юзасига тушган нурнинг акс этишидан ялтироқ тусга киради. Минераллар ялтироқлигига қараб икки гуруҳга бўлинади. 1. Металлсимон ялтироқ- янги синдирилган металлнинг ялтирашини эслатади ва одатда тиниқ бўлмайди. Масалан: гематит, пирит, галенит, магнетит, соф табиий минераллар - олтин. кумуш, мис, темир ва бошқалар. 2. Нометаллсимон ялтироқ булар: шишасимон, ипакдек ялтироқ, ёғдек ялтироқ каби минераллар киради. Минералларнинг шаффофлиги. Минераллар ўзидан нур ўтказиш қобилятига уларнинг шаффофлиги деб аталади. Улар 3 гурухга бўлинади. 1-шаффоф минералларга (топаз, ош тузи, флюорит. каарц. ва бошқалар) 2-ярим шаффоф минералларга (зумрад, киноварь ва бошқалар) 3-шаффоф бўлмаган минералларга ( пирит, графит ва бошқалар). Қаттиқлиги. Минерални қаттиқлиги деб уни бошқа бирор ўткир уч билан тирналганда қирилишга ва тирналишга қаршилик кўрсатиш қобилятига айтилади. Минералларнинг бу хусусияти унинг кристал панжарасини тузилишига ва элементлар заррачаларининг ўзаро бирикиш харакатига боғлиқ. Заррачалар қанчалик бир-бири билан кучли боғланган бўлса, мнералларнинг қаттиқлиги ҳам шунча юқори бўлади. Масалан олмос ва графитнинг кимёвий таркиби бир хил (С) бўлсада уларнинг ички тузилиши бир-биридан тубдан фарқ қилади. Шунга кўра уларнинг қаттиқлиги ва механик мустахкамлиги билан бир-биридан фарқланиб туради. Анизатроп минераллар қаттиқлиги турли йўналишларда ҳар хил бўлса, изотропларида ҳамма йўналишларида бир хил қийматли қаттиқлик кузатилади. Агар Моос шкаласига кирувчи эталон минераллардан фойдаланиш имконияти бўлмаса, у ҳолда минералларнинг қаттиқлиги тирноқ (қаттиқлиги 2 га яқин), пўлат пичоқ тирноқ (қаттиқлиги 5 га яқин), шиша синиғи (қаттиқлиги 5.5) билан тирнаб кўриб тахминан аниқлаш мумкин. Кўпгина минералларнинг қаттиқлиги одатда 2 дан 6 гача бўлади. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling