Режа: Молияни бошқариш ҳақида тушунча. Молияни бошқариш органлари ва уларттг


Download 34.7 Kb.
bet4/7
Sana26.01.2023
Hajmi34.7 Kb.
#1125323
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу Молиявий бошқарув

Молиявий стратегия деб корхонани молиявий ресурслар билан таъминлаш учун тузилган асосий режанинг тарзига айтилади. Корхонани молиявий стратегияси ўз ичига корхонанинг молиявий аҳволининг таҳлилини асосий ва айланма маблағларини оптималлаштириш, даромадни тақсимлаш, нақд пулсиз тўлашларни, солиқ ва нархлар сиёсатини, қимматли қоғозлар жараёнидаги сиёсатни олади.
Молиявий стратегия корхонани молиявий имкониятларини, ички ва ташқи факторларни холисона характерини ҳамма томонлама эътиборга олади. Агар молия стратегияси корхонани ресурслар бозорида мавжуд бқлган молиявий-иқтисодий имкониятларига жавоб бермаса у муваффақиятсизликка учраши мумкин, ёки банкрот бўлиши мумкин.
Молия стратегия асосий ва оператив бўлиши мумкин.
Асосий молия стратегияси деб, корхонани фаолиятини аниқловчи бюджетни ҳамма даражасида бўладиган ўзаро муносабатларига, корхонани даромадларини ташкил этиб уни сарфлашга, эҳтиёжлик миқдорини ва бир йилда молиялаштириш манбаларига айтилади.
Оператив молия стратегияни, асосий молиявий стратегиядан фарқи, у ўз ичига ялпи даромдларни ва маблағларни кўпайишини (иш ҳақи, сотилган маҳсулот учун сотиб олувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, кредит операцияларидан тушумлар) ва ҳамма ялпи харажатларини (таъминловчилар билан ҳисоб-китоб, иш ҳақи, ҳамма даражадаги бюджетлар ва банклар билан мажбуриятларини узмоқ) олади.
Молиявий стратегия - ижтимоий ва иқтисодий стратегияни белгалаб берган узоқ истиқболга мўлжалланган ва йирик масштабдаги вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиб, у молия ривожланишининг асосий концепцияларини ишлаб чиқиш, молиявий муносабатларни ташкил этиш тамойилларини белгилашни кўзда тутади. Молиявий стратегая узоқ муддатли мақсадларни танлаш ва мақсадли программаларни зарур молиявий ресурслар билан таъмивлаш, уларни иқтисодий ва ижтимоий ривожланишиинг асосий йўналишларида мужассамлаштиради ва кўзда тутади.
Молиявий тактика - стратегия белгилаб берган вазифаларни жамият ривожланишииинг конкрет босқичида молиявий муносабатарни ташкил этиш усуллари орқали амалга оширади.
Ривожланишнинг ҳар бир босқичининг молиявий стратегияси объектив иқтисодий шароитни ҳисобга олувчи иқтисодий стратегиянинг вазифалари билан белгиланади. Масалан, мамлакат иқтисодиётини" бозор муносабатларига ўтказишнинг дастлабки босқичида давлат иқтисодий сиёсатининг асосий стратегик мақсадлари қўйидагача белгиланади:

  • Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтиеодиётини боқичма-босқич шакллантириш;

  • Кўп укладли иқтисодиётни яратиш: хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилиниши таъминлаш;

  • Корхоналар ва фуқародарга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлат тмонидан арлашувида маъмурий- буйруқбозлик усуллари ва рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш;

Иқтисодиётда чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.
Мазкур иқтисодий стратегик вазифаларни амалга оширишда қуйидаги йўналишларда молиявий тактика ишлаб чиқилади ва тегишли молия механизми шакллантирилади:

  • қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети дефицитини иложи борича камайтириш, дотация ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириб бориш;

  • бюджетдан маблағларни энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина ажратишлар;

  • инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш;

  • солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадаларини барқарор бўлиб туришини таъминлайдиган пишиқ-пухта солиқ сиёсатини олиб бориш ва ҳ. к.

Молиявий сиёсатнинг стратегияси ва тактикаси ўзаро боғлиқдир. Тактик вазифаларни ҳал қилиш учун стратегия қулай шарт-шароит яратади.
Тактика эса, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ривожланишнинг ҳал қилувчи жойларни ва муҳим муаммоларни аниқлаб молиявий боғлиқликларни ташкил этиш шакллари ва усулларни ўз вақтида ўзгартириш йўли билан стратегия балгалаб берган вазифаларни қисқа муддат ичида, энг кам харажатлар билав амалда бажаради.

Download 34.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling