Режа: молиявий бозор қуроллари (инструмент)
Download 21.13 Kb.
|
1 2
Bog'liqДокумент Microsoft Word (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- МОЛИЯВИЙ БОЗОР ВА БУНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РОЛИ.
мавзу: МОЛИЯВИЙ БОЗОР ВА БУНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РОЛИ. режа: МОЛИЯВИЙ БОЗОР - ҚУРОЛЛАРИ (ИНСТРУМЕНТ). МОЛИЯВИЙ БОЗОР ВА БУНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РОЛИ. Молиявий бозор - қуроллари (инструмент). Молия бозорлари - бу, пул оқимларини мулк эгаларидан қарз олувчиларга қарата йўналтира оладиган бозор институтларининг йигъиндисидир. Молия бозорлари кўп турдаги хилма-хил “каналлардан” иборат бўлиб, ушбу каналлар оркали пул маблагълари эгаларидан қарз олувчиларга оқиб ўтади. Ушбу каналлар асосан 2 гурухга бўлинади, яъни: 1) тўгъридан-тўгъри молиялаштириш каналлари. Ушбу каналлар бўйича пул маблагълари бевосита пул эгаларидан қарз олувчиларга оқиб ўтади. Мазкур тўгъридан-тўгъри молиялаштиришнинг ўзини 2 (икки) кичик гурухга бўлиш мумкин, яъни: а)капитални молиялаштириш. Ушбу хар қандай кўринишдаги келишувдан иборат бўлиб, унга асосан инвестиция қилиш нияти бўлган пул маблагъининг эгасига фирманинг мулкида улуш иштирокига эга бўлиш хуқуқи эвазига, унинг пул маблагларини олади. Бунга яққол мисол бўлиб, коорпорация томонидан оддий акцияларни сотилиши ҳисобланади. Оддий акция - бу, коорпорация мулкидаги улушга эгалик тугрисидаги сертификатдир хамда ўз эгасига коорпорация томонидан олинган фойданинг бир қисмига давогарлик қилиш хуқиқини беради; б)қарз (заём) олиш орқали молиялаштириш (дебт финанcе) - ушбу тоифага хар қандай келишув кириб, унга асосан фирма инвестицияларни амалга ошириш максадида пул маблагъларини қарзга, уларни келишилган фоизлари билан келгусида сўндириш буйича мажбуриятни ўз зиммасига олади. Ушбу холатда кредитор шахс, акциядагига ўхшаш фирма мулкидаги улуш иштироки хуқуқига эга бўлмайди. Бунга, коорпорациялар томонидан облигациялар сотилишини мисол сифатида келтириш мумкин. 2. Молиялаштиришнинг каналлари. Эгри каналлар оркали молиялаштиришда оила хўжаликларидан фирмаларга оқиб ўтаётган пул маблагълари махсус институтлар орқали оқиб ўтади. Бундай институтларга банклар, ўзаро фондлар, сугъурта компаниялари киради. Ушбу турдаги ташкилотлар - молиявий воситачилар деб аталади. Молиявий бозордаги пул сармоялари биринчи бор карашда цихияли асосда тақсимланилаётгандек туюлади, аммо ушбу тушунча юзакидир. Ушбу бозордаги пул сармояларнинг тақсимоти ва қайта тақсимоти, жамиятдаги узгаришларга ўта сезгир ва таъсирчан механизм бўлмиш талаб ва таклиф механизми оркали амалга ошади. Албатта, пул сармоялари биринчи навбатда серунум, келажаги порлоқ ва сердаромад тармоқларга, бозор механизми оркали молиявий воситачилар ёрдамида, оқиб утади. Агарда, мазкур тармоқда ишлар юришмай колса, махсулотни сифати пасайиб натижада унга ицемолчилар томонидан талаб пасайса, пул бозори шу захоти шу тармоққа бўлган муносабатини узгартиради. Яъни, пул сармоялари ушбу тармоқдан бошқа унумлирок ва даромадлирок бўлган тармоққа бозор механизми оркали оқиб утади. Куриниб турибдики, молиявий бозордаги тақсимот ва қайта тақсимот жараёнларини юқоридан, маъмурий асосда бошқаришга хеч хожат юк. Бозорнинг ўзи вазиятни узгаришига қараб холатни тез ва мақсадга мувофик холда тартибга солиб куяди. Юқорида айтиб ўтилган фикрлардан кўриниб турибдики, молия бозори, бозор иктисодиети шароитида пул сармояларини тақсимоти ва кайта тақсимотини амалга оширувчи мухим, эътиборга сазовор бўлган бугинларидан бири экан. Бу эрда, хар қандай бозорда бўлганидек, сотувчи ва сотиб олувчи бор. Лекин, бошқа бозорлардан фарқли уларок, молия бозорида сотувчи ва сотиб олувчи бевосита олди-сотти муносабатларида иштирок этмайдилар. Балки уларнинг номларидан шундай олди-сотти операцияларини молиявий воситачилар амалга оширади. Қимматли қогъозлар бозорида молиявий воситачилар сифатида майдонга одатда брокерлар ва дилерлар чиқади. Брокер, қимматли қогъозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлиб, брокерлик фаолияти билан шугъулланади. Яъни, ушбу давлатда қимматли қогъозлар муомаласини тартибга солувчи қонунларга мувофиқ, ишонч билдирилган шахс ёки комиссионер сифатида қимматли қогъозлар билан фуқаролик-хуқуқий шартномаларини, топшириқ-шартномаси ёки комиссия хамда ишонч асосида амалга оширилган операциялар брокерлик фаолиятига киради. Брокерлар сифатида бозорда жисмоний ва юридик шахслар харакат қилиши мумкин. Фонд бозоридаги профессионал брокерлик фаолияти махсус тартибда олинадиган лицензия асосида амалга оширилади. Дилер - бу, қимматли қогъозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлиб (юридик ёки жисмоний шахс), у дилерлик фаолиятини амалга оширади. Яъни, “қимматли қогъозлар бозори хақида”ги қонунга мувофиқ, оммавий равишда муайян қимматли қогъозларни сотиш ва сотиб олиш баҳоларини эълон қилган холда уларни ўз номидан ва ўз маблагъи ҳисобига сотиб олиш хамда сотиш, шу билан биргаликда дилерлик фаолиятини амалга оширувчи шахс томонидан эълон қилинган баҳолар асосида қимматли қогъозларни сотиб олиш ёки сотиш билан богълиқ шартномаларни амалга оширувчи шахс. Юқоридагилардан ташқари, қимматли қогъозлар бозорининг профессионал иштирокчиларидан бири сифатида, уларни ташкил этишнинг аниқ юридик шаклидан қатъий назар, қимматли қогъозларни бошқариш фаолиятининг давлат лицензиясига эга бўлган бошқарувчи компаниялар бўлиши мумкин. Ушбу фаолият ўз ичига қуйидагиларни олади: -эгалари томонидан мазкур бошқарувчи компанияга берилган қимматли қогъозларни бошқариш; -қимматли қогъозларга фойдали жойлаштириш учун мўлжалланган мижозлар пул маблагъларини бошқариш; -компаниялар томонидан қимматли қогъозлар бозоридаги фаолият борасида олинган қимматли қогъозлар ва пул маблагъларни бошқариш. Молиявий бозорда, молиявий товарлар сотилади ва сотиб олинади. Уларни ишлаб чикарувчи шахслар эса асосан пул сармояларига мухтож бўлган ёки пул сармояларини сотиб олмокчи бўлган шахслардир. Молиявий товар бошқа оддий товарлардан тубдан фарқ қилади. Биринчидан, молиявий товарлар товар сифатида албатта истъемолчини хамда ишлаб чикарувчи шахснинг маълум бир эхтиёжини кондиради. Масалан, молиявий товарни сотиб олувчи шахснинг вақтинча бўш бўлган пул сармояларини мухофазали, самарали ва унга зарур бўлган муддатга жойлаштириш эхтиёжини. Иккинчидан, молиявий товарнинг сотувчисини эса пул сармояларига бўлган вақтинча эхтиёжини, ўзига хос шартлар ва муддатлар асосида. Учинчидан, бошқа товарлар уларни ишлаб чикарувчи шахсларга шу захоти иктисодий самара келтирмайди. Ушбу самара олингунга қадар маълум бир вақт ўтади. Мазкур вақтнинг катта ёки кичиклиги технологик жараён, тақсимот ва муомала жараёнларидаги вақтга бевосита богликдир. Булардан молиявий товарлар тубдан фарқ қилиб, ўз ишлаб чикарувчиларига самарани шу захоти келтиради. Бозорга молиявий товарларни чикараетган шахсларни жаҳон амалиетида “емитент” деб аташади. Молиявий товарларни сотиб олаетган шахсларни эса “инвестор” деб аташади. Молиявий товарнинг бозордаги олди-сотдисида бевосита иштирок этадиган хамда сотувчи ва сотиб олувчининг топширигини бажарадиган шахслар эса молиявий воситачилардир. Молиявий воситачилар, ихтисослашган молиявий ташкилотлар ёки жисмоний шахслардир. Жаҳон амалиетида молиявий бозорда куйидаги молиявий воситачилар мавжуд: Инвестиция фирмалари (банклари), Брокер фирмалари (конторалари), Инвестиция фондлари, Сугурта компаниялари ва Пенсия фондлари. Жисмоний шахслар эса брокерлар ёки дилерлар сифатида мавжуддирлар. Download 21.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling