Режа: молиявий бозор қуроллари (инструмент)
Молиявий бозор ва бунда тижорат банкларининг роли
Download 21.13 Kb.
|
1 2
Bog'liqДокумент Microsoft Word (4)
Молиявий бозор ва бунда тижорат банкларининг роли.
Ҳар қандай жамиятда молиявий бозор фаолияти бўлишлиги учун яна бир мухим шарт-шароит мавжуд бўлиши лозим. Ушбу шарт-шароит, молия бозори иштирокчиларини ва молиявий воситачиларни иктисодий маълумот (ахборот) билан таъминланганлигини кўзда тутади. Бундан ташкари, жамиятда иқтисодий ахборотлар эркин, очиқ, ойдин матбуотда эълон қилинмоги лозим. Бошқача қилиб айтганда, молия бозоридаги хар бир иштирокчи ва хар бир молиявий воситачи бир хил иктисодий ва ахборот мухитига эга булмоги керак. Ушбу бозорда муносабатларни тартибга солиб турувчи қонун-қоидалар хам барча иштирокчилар учун бир хил бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикасида “Фонд биржаси ва қимматли қогъозлар” хақида қонун 1994 йилда қабул қилинган. Шу қонунга асосан Ўзбекистон Республикасида хозирги кунда қимматли қогъозлар бозори ривожланиб, шаклланиб бормоқда. Республикада қимматли қогъозларни олди-соттисига ихтисослашган “Тошкент” фонд биржаси фаолият кўрсатмокда. Ўзбекистондаги йирик эмитентларга Акциядорлик-тижорат банклар, Миллий корпорациялар, Акциядор-тижорат корхоналари ва Молия Вазирлиги киради. Шундай қилиб қимматли қоғозлар бозорида банклар шу бозорнинг профессионал қатнашчилари инвецицион институти сифатида иштирок этадилар. Ўзбекистон Республикаси банклари Марказий банк томонидан бериладиган умумий лицензия асосида қимматбаҳо қоғозлар банк операцияларини амалга оширишлари мумкин. Банклар қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда қимматбаҳо коғозларга қўйилмаларни амалга оширишлари мумкин: а) банкнинг бир корхона устав капиталига, шунингдек ушбу корхонанинг бошқа қимматбаҳо коғозларига қўйилмасининг миқдори 1- даражали банк регулятив капиталининг 15% ошмаслиги керак. б) банкнинг барча элиментлар учтав капиталига ва бошқа қимматбаҳо қоғозларига қилган инвестициялари миқдори 1-даражали банк регулятив капиталнинг 15%идан ошмаслиги керак. в) олди-сотди учун нодавлат қимматбаҳо-қоғозларига қилинган банк қўйилмаси миқдори 1-даражали банк регулятив капиталининг 25%идан олиниши керак. Банк истъемол корхона (молиявий институтлар миқдори) устав капиталига 20%идан ортиғига тўғридан тўғри ёки билвосита эгалик қилиши мумкин эмас Умаман олганда банкларнинг фойда операцияларига қуйидагилар кириши мумкн: 1. қимматбаҳо қоғозларга асосан кредитлар (ломбард). 2. қимматбаҳо қоғозларни ўз портфели учун сотиб олиш (инвестиция). 3. янги чиқарилган қимматбаҳо коғозларни бирламчи тақсимлаш (жамлаштириш); 4. Мижознинг топшириғига кўра қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ва сақлаш (қимматбаҳо коғозлар иккиламчи муомаласига хизмат кўрсатиш). Банк брокерлик операцияси а) Банкларнинг ўзларининг мижозлари топшириғига кўра комиссион операцияларни амалга оширувчи масалан (ўзлари номидан мижоз уисобидан қимматбауо қоғозлар сотиб олиш операциялари амалга оширишлари мумкин. б)банклар амалиётнинг келишуви асосида қимматбауо қоғозларни чиқаришни ташкил этиши мумкин. в) 3- шахс номидан (фойдасига) қимматбауо қоғозларни жойлаштиришни кафолотини олиши мумкин. қимматбауо коғозлар сақлаш ёки уларни уисоблаш олиб бориш ууқуқи депозитлар операциялари. Ўзбекистон тижорат банкларининг ушбу бозорда харакат қилиш салоҳияти қимматбаҳо қогозлар бозори нинг бошқа институтлариникига нисбатан катта. Ҳозирги босқичда бу қонунийдир. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, иқтисодий тараққиёт жараёни қимматли қогозлар бозорида банкдан ташқари молия институтлари қатнашуви улушининг ортиб боришига олиб келмоқда, бунинг натижасида тижорат банклари улуши камайиб бормокда (қимматли қогозлар бозори субъектлари ўртасида рақобатчилик мавжуд бўлган вақтда). Бугунги кунда ХИФлар, депозитарияр, брокерлик идоралари, траст компаниялари, реецр эгалари, ҳисоб-китоб клиринг палаталари каби молия институтлари қимматбаҳо қогозлар бозорида тижорат банкларнинг рақобатчилари ва шерикларидир. Уларнинг хар бири муайян вазифани бажаради. Тижорат банклари эса, ўзининг ниверсаллиги, капитал, ахборот, малакали кадрлар тупланганлиги, шуниндек, қонуний жиҳатдан қўллаб-қувватланиши туфайли, қимматбаҳо қогозлар бозорида барча турдаги хизматларни кўрсатишга қурби етади. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, тижорат банкларининг қимматбаҳо қогозлар бозоридаги фаолияти мавжуд умумий банк лицензияси асосида амалга оширилади. қўшимча лицензия талаб қилинмайди. қимматли қогозларнинг олди-сотдисига доир битимлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ, расмийлаштирилган эгасининг номи ёзилган ишончномаларга асосан тузилади. Республика тижорат банкларининг қимматли қогозлари фонд бозорига инвесторлар эътиборини тобора кўпроқ ўзига жалб этмокда. Банк тизими бозор муносабатларига энг кўп яқинлаштирилган тузилма ҳисобланиб, бу унинг муайян барқарорлигини таъминлайди. Буни эмитент-банк билан омонатчининг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи меъёрий базанинг мавжудлиги асосида изоҳлаш мумкин. Ўзбекистонда қимматли қогозлар бозори шаклланишига 1993 йили «Фонд биржасида қимматли қогозлар тўғрисида» қонун қабул қилиниши билан асос солинган эди. Дацлабки пайтда ташкилий механизмлар етарлича танлаб олинмаган, маъмурий тусдаги тўсиқлар мавжуд эди. Бу соҳадаги ишларнинг ахволини яхшилаш учун 1995 йил сентябр ойида қимматли қогозлар бозорининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнини мувофиқлаштирувчи давлат институти-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида қимматли қогозлар ва фонд биржаси бўйича комиссиянинг тузилиши мухим аҳамиятга эга бўлди. 1996 йил апрелида «Акиядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини химоя қилиш тўғрисида» ҳамда «қимматли қогозлар бозори фаолияти механизми тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилиниши қимматли қогозлар бозори ҳуқуқий базасини муцхкамлади. Бу базани ривожлантириш Ўзбекистон молия тизимини эркинлаштириш дастурининг бўш йнралишларидан биридир. Ҳозирги вақтда қимматли қогозларнинг қуйидаги беш тури Ўзбекистон фонд бозорининг объектлари бўлиб колди: хусусийлаштирилган корхоналар акциялари, давлат қисқа муддатли облигациялари, давлат 12 фоизли ички заёми, тижорат банклари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг дисконт Векселари, тижорат банкларнинг депозит сертификатлари ва депозит облигациялари. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, тижорат банкларига қимматли қогозлар акциялари, облигациялар, депозит ва жамгарма сертификатлари, Векселлар, шуниндек хосила қимматли қогозлар (фючерслар ва опционлар) каби турларини чиқаришга рухсат берилади. Муайян молиявий восита унинг эмитент учун ҳам, харидор учун ҳам қулай ва фойдалиги ҳисобга олинган ҳолда, танлаб олинади. Банк қимматли қогозининг нобанк муассаси томонидан чиқарилган қогоздан фарқи, тижорат банки фаолиятининг давлат органлари томонидан нисбатан тўлиқрок тартибга солинишидан иборат. Тижорат банки ўз фаолиятида унга баланс ликвидлиги ва капиталнинг етарлилик даражасини пасайтиртиришга йўл қўймайдиган бир қанча мажбурий нормативларга амал қилади. Ўзбекистонда тижорат банкларининг эмиссион фаолияти ва айрим турдаги қимматли қогозлари муомаласи «Банклар ва банк тўғрисида қонун» «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида қонун», шунингдек «Тижорат банкларига қимматбаҳо қогозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар бўйича тавсиялар» билан тартибга солинади. Қимматли қогозлар эмиссияси билан боглиқ фаолият тартибга солиниши тижорат банклари учун эмиссия проспектини чиқариш, уни рўйҳати белгилаб қуйилганлиги таъминланади. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги қимматли қогозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган. Банклар учун эмиссия проспектларидаги маълумотлар рўйҳатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан келишилган ҳолда белгилайди. Download 21.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling