Режа Молиявий таҳлилни ташкил этиш, юритиш, хулосаларни шакллантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги меёрий асослар


Баланс моддаларини башоратлашда куйидаги моделлардан фойдаланилади


Download 117.59 Kb.
bet5/8
Sana24.12.2022
Hajmi117.59 Kb.
#1054522
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 маърузаМОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АХБОРОТ МАНБАЛАРИ

Баланс моддаларини башоратлашда куйидаги моделлардан фойдаланилади.
1) Бухгалтерия баланси моддаларини фиксациялаш методи -прогнозлаштириш даврида баланснинг шундай моддаларига нисбатан қўлланиладики улар маълум даврийликда ўзгаришсиз қолади. Масалан Устав капитал, Қўшилган капитал, Узоқмуддали молиявий қўйилмалар, Ўзоқ муддатли мажбуриятлар ва ҳ.к.
2) Бухгалтерия баланси моддалари орасидаги пропорционал боғлиқлик методи.
Мисол учун, административ ва тижорат харажатларини, тўловга қабул қилинган мажбуриятлар ва ҳ.к.ларнинг сотиш хамига боғлиқлиги. Айрим кўрсаткичлар маҳсулотларни сотиш ҳажмига эмас балки ишлаб чиқарилган, сотилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш харажатлари ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаради. Масалан, кредиторлик мажбуриятларининг ортиши, мажбуриятлар бўйича захираларнинг ташкил этилиши каби.
3) Регрессив таҳлил методи. Индикаторлар орасидаги барқарор муносабатлар мавжудлиги шароитида статистик мутаносибликка асосланган усул ҳисобланади.
4) Эксперт баҳолаш методи. Мураккаб вазифаларни ҳал этишда фойдалданиладиган усул.
5) Доимий ўсиш методи.Алоҳида коэффицентларнинг доимий ўсиш суратларини белгилаш усули. Масалан узоқ муддатли қарзлар, мамурий ва савдо харажатлари, белгиланган хараждаталарнинг бошқа турларининг ўсиши. Индикаторларнинг ўсиш суратлари ўртача қийматларни эмас балки мураккаб ўртача йиллик ўсиш суратлари даражасида қўлланиши керак.
6) Элементар режалаштириш методи. Хар бир объект учун режалаштирилган схема, режалар мавжудлиги, молиявий ҳисобот мақомини ташкил этувчи шу каби объектлар гуруҳи назарда тутилади.
Ушбу методдан амортизация харажатларини башоратлашда, узоқ муддатли қарзларни қоплашда фойдаланиш мумкин.
Молиявий таҳлилнинг моделли таркиби қуйидаги бўлимлардан ташкил топади.
-дастлабки маълумотлар базаси;
-ҳисоб-китоблар;
-оралиқ жавдаллар;
-натижалар;
- графиклар.
Молиявий ҳисоботларни башоратлашда ҳар қадамда компания раҳбариятининг хатти харакатларини танлаш зарурияти билан юзма юз келиши мумкин ва бу табиий ҳол ҳисобланади.
Агар компания муайян чораларни кўришни хохламаса уз ўзидан ҳолат янада ёмонлашиб боравериши мумкин.
Асосий жиҳатлар тақсимланмаган фойдани қаерга йўналтириш лозимлига, узоқ муддатли активларнинг қайси турларини олиб келиш лозимлига, молиявий қўйилмаларни қаерларга жойлаштиришга, хусусий капитални ўстиришга қаратилмоғи лозим.
Башоратлашдаги энг муҳим масалалардан бири бу инфляция даражаси бўйича аниқ маълумотларга таянилиши билан изоҳланади.

Download 117.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling