Инвестицион таҳлил иккита муҳим босқични ўз ичига олади.Уларнинг ҳар бир ўз ичига яна бир неча босқичларни олади.
1-инвестицион лойиҳанинг смарадорлигини баҳолаш;
2-рискларни баҳолаш.
Инвестицион таҳлилда молиявий таҳлилнинг горизонтал, вертикал, тренд, қиёслаш, коэффицент, интеграл усулларидан фойдаланилади.
Қимматли қағозлар таҳлили. Таҳлилнинг мақсади –қимматли қағозлар бўйича келажакдаги хатти харакатни аниқлик билан тахмин қилишга қаратилган. Таҳлил қилмасдан сармоядорлар бозорда нима бўлаётганлигини била олмайдилар.
Энг истиқболли компаниялар-эмитентлар ҳам охир оқибатда мувафақиятсизликка учраши мумкин. Бошқа томондан кичик ва ноқобил компаниялар тез ва кутилмаган тарзда натижаларига эришиб уларнинг улуши кескин ортиб кетиши мумкин.
Барча иштирокчиялар кайси компаниялар ривожланиб кетмоқда, қайсилари ривожланиши секинлашган ёки орқага кетганлига қараб акцияларни сотиб олиш ёки сотиш юзасидан қимматли қағозларни таҳлил қилишга киришадилар.
Қимматли қағозларнинг одатда фундаментал ва техник таҳлил турлари таркибланади.
Молиявий ҳисоботни башоратлаш. Бошқарув ҳар доим келажакка йўналитирилган бўлади. Бўлиб ўтган жараённинг ортга қайтариб бўлмайди. Лекин унинг натижаларига қараб келажакни режасини тузиш, келажакдаги бошқарувнинг оптималлигини, смарадорлигини таминлаш чораларини кўриш мумкин.
Молиявий ҳисоботларни башоратлаш нима учун керак? Молиявий ҳисоботларни башоратлаш асосида молиявий холат, натижа, пул ҳаракати, капитал ўзгаришидаги ҳар қандай кўрсаткични олдиндан кутилишини башоратлаш мумкин.
Башоратлаш молиявий ҳисоботлар маълумотлари асосида ҳисоб-китоб қилинадиган ҳар қандай кўрсаткични олдиндан аниқлаш имконини беради. Бу эса корхонанинг молиявий ҳолати, натижалари, пул оқими юзасидан оддиндан кутилиши мумкин бўлган холатни аниқлашга имкон беради. Тўғри, олдиндан аниқланган кўрсаткичнинг аниқлиги таъминлаб бўлмайди. Чунки унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар, шунингдек бошқарув аппарти томонидан қабул қилинадиган қарорлар аниқликни қай жиҳатдандир ўзгаришига сабаб бўлади.
Башоратлашда мураккаб моделлаштириш тизимидан фойдаланилади. Рисклар баҳолаш масала бу борада ўта муракаб ва қийин жараён ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |