Режа Молиявий таҳлилни ташкил этиш, юритиш, хулосаларни шакллантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги меёрий асослар


Молиявий таҳлилни ташкил этиш шакллари


Download 117.59 Kb.
bet2/8
Sana24.12.2022
Hajmi117.59 Kb.
#1054522
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 маърузаМОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АХБОРОТ МАНБАЛАРИ

2.Молиявий таҳлилни ташкил этиш шакллари.
Молиявий таҳлилни ташкил этишда корхонанинг тармоқ хусусияти, фаолият кўлами, рақобатдаги ўрни каби жиҳатларини ҳисобга олиш.
Молиявий таҳлилни юзасидан расмий жиҳатларнинг белгиланмаганлиги сабабли уни ташкил этишда анъанавий йўналишлардан фойдаланиш мумкин.
Одатда, бухгалтерия ҳисобини ёки аудитни (ички, ташқи) ташкил этишда расмий жиҳатлар билан белгиланган аниқ тартиб ва қоидалар ушбу жараённи ташкил этишда асос бўлиб хизмат қилади.
Жумладан, янги тахрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби” тўғрисидаги қонуннинг “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш” тўғрисидаги 11-моддаси бухгаотерия хисоби ва хисоботини бухгалтерия ҳисоби субъектининг рахбари амалга ошириши қайд этилади ҳамда бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қандай хуқуқдарга эга эканлиги таркибланади. Ушбу хуқуқлар қаторида:
Бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтнерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
Бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслахатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаши;
Бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиши қайд этилади.
Бухгалтерия хисоби ва ҳисобитини ташкил этишнинг ушбу тартиблари бевосита, молиявий тахлилга нисбатан ҳам тўла мос дейиш мумкин.
Тахлилни ташкил этишда шакли ички молиявий таҳлилни ташкил этилиши ва ташқи молиявий таҳлилни ташкил этилишини таркиблаш мақсадга мувофиқдир.
Ташқи молиявий таҳлил чекланган ахборотларни акс эттирувчи молиявий ҳисобот шакллари асосида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатини ўрганишни ҳарактерлайди ва корхона эришган натижаларининг барча сирларини очиб бериш имконини бермайди. Ушбу таҳлил ички ахборот базасидан фойдаланиш имконига эга бўлмаган, корхона фаолияти билан қизиқувчи контиргентлар томонидан, мулк эгалари ёки давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ташқи молиявий таҳлилнинг аҳамиятли жиҳатлари қуйидагилар билан ҳарактерланади:
-таҳлил субъектлари ва ахборот фойдаланувчиларининг кўплиги;
-таҳлилчиларнинг мақсади ва кизиқишларининг турли туманлиги;
-ҳисобга олиш ва ҳисоботлашнинг норматив қоидалари, таҳлил этишнинг расмий жиҳатларининг белгиланганлиги;
-таҳлилнинг фақат чоп этиладиган молиявий ҳисобот шаклларидаги ахборотлар базасига таянган ҳолда ўткалиши;
-қўйиладиган аналитик масалаларнинг чекланганлиги;
-ахборот фойдаланувчилар учун корхона фаолияти юзасидан таҳлил натижаларидан фойдаланишнинг максимал очиқлиги.
Ташқи молиявий таҳлилнинг асосий жиҳатлари молиявий ҳисобот маълумотлари асосида корхона активлари, ўз сармояси ва мажбуриятларининг ўзгаришига, тўлов лаёқати ва ликвидлилик даражасига, молиявий ҳолати ва барқарорлиги, бозор ва иш активлигига, молиявий ва иқтисодий салоҳиятига, иқтисодий мустаҳкамлиги ва ночорлигига, фойда ва рентабеллик даражасига, пул оқими ва хусусий капиталнинг ўзгаришларига, корхонанинг иқтисодий рейтингини аниқлашга қаратилади.
Ички молиявий таҳлил-корхонанинг ички бўлимлари, ҳодимлари томонидан ўтказилиб ўрганиладиган масалларнинг кўлами билан ташқи молиявий таҳлилдан фарқ этади. Ички молиявий таҳлилнинг ахборотлар базаси ва ўрганиладиган масалаларнинг кўлами ташқи молиявий таҳлилга нисбатан кенг ҳисобланади. Унинг ахборотлар базасига фақат чоп этиладиган молиявий ҳисоботларгина эмас балки, молиявий ҳисобнинг барча манбаларидан ва ҳисобдан ташқари манбаларни ҳам киритиш мумкин. Ўрганиладиган масалалар кўламини бошқарувчилар ва таҳлилчиларнинг қизиқишлари доирасидани келиб чиқиб белгилаш мумкин. Ушбу таҳлил турининг ўзига ҳос хусусиятларини қуйидаги жиҳатлар билан изоҳлаш мумкин.
Ички молиявий таҳлилнинг ўзига хос жиҳатлари:
-таҳлил субъектларининг тор гуруҳи;
-таҳлил натижалари фақат ички талабларга, корхона бошқаруви юзасидан йўналтирилганлиги;
-теран молиявий таҳлилни ўтказишда ахборотларнинг кенг доирасидан фойдаланиш имкониятининг юқорилиги;
-таҳлилни ўтказиш бўйича норматив методикалар билан биргаликда аниқ регламентлари (тартибларнинг) белгиланмаган усуллардан фойдаланиш имкниятлари;
аниқ бошқарув қарорларини тайёрлаш юзасидан чуқур молиявий таҳлилни ўтказишнинг имкониятлиги;
-бошқарув аппарати талабларидан келиб чиққан ҳолда аналитик ишни ташкил этилиши.
Молиявий таҳлил мазмуни бўйича тўлиқ молиявий таҳлил ва тематик молиявий таҳлил турларига таркибланади
Тўлиқ молиявий таҳлил корхона молиявий фаолиятининг барча жиҳатларини комплекс ўрганишни ҳарактерлайди. Тематик молиявий таҳлил корхона молиявий фаолиятининг алоҳида жиҳатларини ва акспектларини ўрганишни ҳарактерлайди. Тематик молиявий таҳлил предметига: активлардан самарали фойдаланиш, активларни молиялаштиришда алоҳида манбалардан оптимал фойдаланиш даражаси, тўлов лаёқати ва молиявий барқарорлик ҳолати, оптимал инвестицион фаолият, капиталнинг молиявий тўзилиши каби масалаларни киритиш мумкин.
Молиявий таҳлилда объектни қамраб олиниши юзасидан хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлиқ (бир бутунликдаги) молиявий таҳлили, алоҳида бўлимлар ва бирликлар молиявий ҳолатининг таҳлили (иқтисодий жавобгарлик марказлари бўйича), ҳамда алоҳида молиявий жараёнлар таҳлилини таркиблаш мумкин.
Ўтказиш даври бўйича молиявий таҳлил олдинги, жорий ва истиқболли таҳлил турларига таркибланади.
Олдинги молиявий таҳлил- корхона молиявий фаолиятини бир бутунликда ёки алоҳида олинган молиявий жараёнлар бўйича шарт шароитларни билиш билан боғланади (масалан, узоқ ва қисқа муддатга банк кредитларини олиш юзасидан корхонанинг тўлов лаёқатини баҳолаш).
Жорий (оператив) молиявий таҳлил-алоҳида молия режаларини бажарилишида ёки молия операцияларини амалга ошириш давомида оператив тарзда молиявий ҳолатга таъсир этиш юзасидан ўтказиладиган таҳлил туридир.
Истиқболли молиявий таҳлил- амалдаги ҳолатни ўрганиш асосида молиявий ҳолат ва унинг алоҳида бирликлари бўйича келажакдаги ўзгаришларнинг кутилишларни баҳолаб берувчи таҳлил туридир.
Молиявий таҳлилни ташкил этишни боскичларини иқтисодий таҳлил ва унинг таркибий қисмларига нисбатан ягона асосда бирдай белгилаш тўғри, лекин айнан молиявий таҳлили юзасидан уни қуйидаги кетма кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Молиявий таҳлил мақсадини белгилаш ва режасини тўзиш;
Молиявий таҳлил юзасидан маълумотлар базасини тўплаш;
Молиявий таҳлилни бевосита ўтказиш босқичи;
Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш босқичи;
Қарорлар тайёрлаш босқичи;
Таҳлил натижаларини реализация қилиш босқичи.
Иқтисодий таҳлилни ёки молиявий таҳлили ташкил этишдаги ёндашувлар турлича бўлганлиги билан уларнинг мазмуни албатта битта жиҳатга яъни таҳлилни сифатли ва фойдали ўтказишга қаратилган.
Молиявий таҳлилни таҳлилни ташкил этишда албатта ҳар битта тармоқнинг ва соханинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим. Жумладан, хўжалик субъектларининг фаолият турлари бир биридан тубдан фарқ қилади. Фарқланиш уларнинг нифақат фаолият турида балки, мулкий шаклида, капиталда қатнашиши, мулкий тақсимотида, кўламида ҳам фарқ қилади. Молиявий ҳисоботлар бир хил шаклда ва мазмунни ифода этгани билан билан уларнинг қаторлари, қаторларнинг шаклланиш тартиблари бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Молиявий ҳолат ва натижавийликни баҳолашда бу жихатларни фарқланиши муҳим ўрин тутмаса ҳам аслида масаланинг ечими унинг қуйи бўғинида, фаолиятнинг турида, хусусиятида, тақсимотнинг шаклида, мулкий ва молиявий муносабатларга бориб тақалади.
Иқтисодиётнинг у ёки бу тармоғи ягона мақсадда бирлашса ҳам бошқа муносабатларда тубдан фарқ қилади. Бу жиҳат фарқланишлар албатта молиявий таҳлилда ҳисобга олиниши лозим.
Ахборотлар базасида ҳам фарқланишни кузатиш мумкин. Масалан кичик бизнес субъектлари соддалаштирилган тартибда молиявий ҳисоботни тузадилар ва юритадилар, йирик бизнес субъектлари эса умумбелгиланган тартибда молиявий ҳисоботни тузадилар ва тақдим этадилар. Шу билан бигаликда уларнинг сони ва мазмунида, аудиторлик хулосаларининг олинишида ҳам фарқланишлар кузатилади. Молиявий ҳисоботларга аудиторлик хулосаларининг олиниши мажбурий ва мажбурий бўлмаган таркибини гурухлаш мумкин.



Download 117.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling